← Назад
Решение #450576 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 329 | — | law | |
| онуни | 3 | — | law | |
| онуннинг | 61 | — | law | |
| БКнинг | 351 | — | law | |
| даъвогар томонидан БК | 351 | — | law | |
| йича БК | 349 | — | law | |
| БКнинг | 347 | — | law | |
| БКнинг | 349 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 017 символов
4-1001-2302/72873-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2023 йил 27 декабрь
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья М.Султонов раислигида,
судъя ёрдамчиси Ш.Турдиевнинг котиблигида, даъвогар ЗЗЗЗнинг
жавобгарлар ХХХХМЧЖ ва ММММ АЖ суғурта компанияси ҳисобидан
1.388.562.349,12 сўм божхона тўловлари ва 53.612.392,30 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини бўйича иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар
вакили НННН(ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар ЗЗЗЗ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент
туманлараро иқтисодий судига аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар
ХХХХМЧЖ ва ММММАЖ суғурта компанияси ҳисобидан 1.388.562.349,12
сўм божхона тўловлари ва 53.612.392,30 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
тўлиқ тўловлар амалга оширилганлигини маълум қилиб, даъво талабининг суд
харажатларини ундириш қисмини қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгарлар вакиллари иштирок этмади ҳамда
даъво талабалари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади.
Жавобгарларга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг
ажримини юридик манзили бўйича почта хизмати орқали юборилганлигини
тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд.
Жавобгар ХХХХ МЧЖга юборилган суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисидаги суднинг ажрими юзасидан гибрид почта тизимига жавобгар “уйда
бўлмаган”лиги ҳақида қайд киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил
18 апрелда 2219-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон алоқа ва
ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю
сон буйруғи билан тасдиқланган “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш
қоидалари”нинг 119-бандига асосан «O’z qo’liga topshirilsin. Вuyurtma
bildirishnoma bilan» — «Вручить лично. С заказным уведомлением» белгиси
бўлган буюртма хатлар, почта варақчалари, бандероллар ва майда пакетлар
адресатга шахсан топширилади. Адресат бўлмаганда, абонент почта жавони
қутичасида ёки абонент почта қутисида адресат почта жўнатмасини олиш
учун почта алоқаси объектига таклиф қилинган хабарнома қолдирилади.
Шунингдек, ММММ АЖ суғурта компаниясига суднинг суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрими юридик манзили бўйича
юборилган бўлиб, суднинг ажрими жавобгар ўз манзилида топилмаганлиги
боис почта алоқа хизмати томонидан қайтарилган.
Мазкур ҳолатда иккала жавобгар ҳам ўз манзилда бўлмаганлиги,
йўқлиги сабабли суднинг юборилган ажрим кўчирма нусхаси топширилмаган
ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда — ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи
қисмида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
ИПК170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгарлар вакилининг иштирокисиз кўриш
мумкин деган хулосага келди.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларидаги далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни ва ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ХХХХМЧЖ томонидан Тошкент
вилояти божхона бошқармасига 07.04.2023 йилдаги 230407000004-сонли
берилган электрон аризасида хориждан олиб келинган товарлари учун
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда БК деб
юритилади)нинг 329-моддаси Божхона тўловларини кечиктириб ва бўлиббўлиб тўлаш имкониятини бериш шартларига асосан “Эркин муомилага
чиқариш”да божхона тўловларини 120 кун муддатга кечиктириб тўлаш
сўралган ва БКнинг 339-345-модда талабларига асосан божхона тўловларини
тўланишини таъминлаш мақсадида ММММсуғурта компаниясининг
04.04.2023 йилдаги 0270/1312-1-2300143-сонли суғурта полиси тақдим
этилган.
Даъвогар томонидан 07.04.2023 йилдаги “божхона тўловларини
кечиктириб тўлаш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, қарорда ХХХХМЧЖга
чет давлатидан олиб келинган товарлари учун 2.000.000.000 сўм миқдоридаги
божхона тўловларини 2023 йил 3 август кунига қадар кечиктириб тўлаш
имконияти берилган. ХХХХМЧЖ томонидан олиб келинган товарларини
“Янгийўл”
ТИФ
божхона
постларида:
27016/17.04.2023/0006531,
27016/17.04.2023/0006525,
27016/17.04.2023/0006523,
27016/17.04.2023/0006513,
27014/15.04.2023/0006439,
27016/15.04.2023/0006438,
27016/17.04.2023/0006530,
27016/17.04.2023/0006528,
27016/17.04.2023/0006526-рақамли
божхона
декларациялари (БЮД) билан эркин муомалага чиқарилган ҳамда мазкур
товарларга тўланиши лозим бўлган жами 1.388.562.349,12 сўм божхона божи
ва ҚҚС тўланиши кечиктирилган.
Бироқ, ХХХХМЧЖ томонидан белгиланган муддатда, яъни 2023 йил 3
августга қадар давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган жами
1.388.562.349,12 сўм миқдоридаги божхона тўловлари тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг
3-моддасида, суғурта деганда юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган
суғурта мукофотларидан шунингдек, суғурталовчининг бошқа маблағларидан
шакллантириладиган пул фондлари хисобидан муайян вокеа (суғурта
ходисаси) юз берганда ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофик
манфаатларини химоя килиш тушунилади.
Қонуннинг 61-моддасида, суғурталовчига суғурта ходисаси юз берган
тақдирда, қонун ҳужжатларида ёки суғурта (кайта суғурта қилиш)
шартномасида назарда тутилган муддатларда барча зарур хисоб-китобларни
амалга ошириши ва сугурта товони (сугурта пули) тўлаши мажбурияти
белгиланган.
БКнинг 351-моддасида, божхона тўловларини тўлаш бўйича
қарздорликни тўловчининг банк хисобваракларида турган пул маблағлари
хисобидан ундириш божхона органи томонидан банкка пул маблағларининг
сўзсиз тартибда ундирилиши тўғрисидаги инкассо топшириқномасини
юбориш оркали амалга оширилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогар томонидан ХХХХМЧЖ томонидан
кечиктирилган божхона тўловлари белгиланган муддатда тўланмаганлиги
сабабли,
даъвогар
томонидан
БКнинг
351-моддасига
мувофик
ХХХХМЧЖнинг банк хисоб ракамига 13.10.2023 йилдаги 53-сонли инкассо
топшириқномалари кўйилган.
Жавобгар
ХХХХМЧЖ
томонидан тўловлар
тўлиқ
амалга
оширилмаганлиги 1.388.562.349,12 сўм божхона тўловлари бўйича
қарздорлик қолган ҳамда ушбу қарздорлик бўйича БКнинг 349-моддаси
тартибида 53.612.392,30 сўм пеня ҳисобланган.
Бироқ, суд жараёнида даъвогар томонидан жавобгар ММММсуғурта
компаниясига қўйилган инкассо топшириқномаси асосида қарздорлик тўлиқ
қопланганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг божхона тўловларини жавобгарлардан
солидар ундириш ҳақидаги талаби асоссиздир. Чунки, қонун ҳужжатларида
мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган суғурта
шартномаси бўйича суғурталовчининг суғурта пулини тўлаш ва қарздорнинг
асосий мажбурияти бўйича солидар жавобгарлиги назарда тутилмаган. Бу
ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил
29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 22.1-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Юқоридаги
ҳолатларни
инобатга
олиб
суд,
даъвогарнинг
1.388.562.349,12 сўм божхона тўловларини суғурта ташкилотидан ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд жараёнида тўлиқ қарздорликлар
қопланганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгар томонидан божхона тўловлари
кечиктирилганлиги сабабли 53.612.392,30 сўм пеня ундиришни сўраган.
БКнинг 347-моддасида (Божхона тўловини
тўлаш бўйича
қарздорликнинг юзага келиши) “Божхона тўловини тўлаш бўйича қарздорлик
божхона тўлови уларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати
тутаганидан кейин тўланмаганда, кечикчириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш
муддати тугаган куннинг эртасидан қарздорлик юзага келган кун деб
ҳисобланади” деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, БКнинг 349-моддасига асосан божхона тўловларини тўлаш
бўйича қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги учун тўловчи томонидан пеня
тўланиши назарда тутилган. Пеня, божхона тўловларини тўлаш бўйича
қарздорлик суммасини истисно этганда, уни ундириш бўйича мажбурий
чоралар, шунингдек божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик
учун бошқа жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъий назар тўланади.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан 53.612.392,30 сўм пеня
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд жараёнида тўлиқ
қарздорликлар қопланганлигини инобатга олиб, даъво талабини ушбу
қисмини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176, 179-180-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХХМЧЖ ҳисобидан даъвогар ЗЗЗЗ фойдасига 33.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ММММАЖ суғурта компанияси ҳисобидан республика
бюджетига 27 771 246,98 сўм, ХХХХМЧЖ ҳисобидан 1 072 247,846 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
М.Султонов