Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2310/70230 Дата решения 27.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Мамирова Алломахон Уразалиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқ банки Ответчик / Подсудимый «SABINA AND-GOLD» масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1216587 Claim ID 3764836 PDF Hash e0c15368c80c55ab... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
Текст решения 4 318 символов
4-1001-2310/70230-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 27 декабрь 2023 йил Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Мамированинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Иззатуллаев котиблигида, даъвогар АТ “------------” жавобгар “-------------” масъулияти чекланган жамиятидан 34 117 567,49 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни, даъвогар вакили А.Зайнобиддинов (ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АТ “-------------” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар жавобгар “-------------” масъулияти чекланган жамиятидан 34 117 567,49 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан кредит шартномаси тўловлари бузилганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни суддан сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд, иш юзасидан тараф вакилларининг фикрни тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2022 йил 21 апрелдаги 181543-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан жавобгарга 36 ой муддатга, йиллик 14% устама тўлаш шарти билан 33 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш кўзда тутилган. Мазкур кредит шартномага асосан банк томонидан шартномада кўрсатилган пул маблағлари тегишли тартибда ўтказиб берилган. Шунга кўра банк томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган. Қарздор кредит шартномасининг назарда тутилган кредит суммасини қайтариш графигига асосан олинган кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоиз суммаларини белгиланган муддатларда қайтариш лозимлиги белгиланган. Бироқ жавобгар томонидан кредит тўловлари ўз вақтида тўланмаган. Даъвогар ушбу ҳисобланган 22 000 000 сўм асосий кредит қарздорлиги, 8 800 000 сўм муддати ўтган қарздорлиги, 3 317 567,49 муддати ўтган фоиз қарздорлигини жами 34 117 567,49 сўмни ундириш тўғрисида судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 34 117 567,49сўм кредит қарздорлигини ундириш талабини асосли деб хисоблайди. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333, 293, 734, 736-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 170, 176-180-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон Қарорини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “-------------” масъулияти чекланган жамиятидан АТ “------------” фойдасига 34 117 567,49сўм ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “-------------” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 682 351,34 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Мамирова