← Назад
Решение #450601 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| аролик кодекси | 632 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онунинг | 7 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 634 символов
4-1001-2304/******-сонли иқтисодий иш
tel (+99871)273-39-83, Fax (+99871) 273-27-68, E-mail;
i.toshkent@sud/uz
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI
Ўзбекистон Республикаси Номидан
Ҳал қилув қарори
Тошкент шаҳри
2023 йил ** декабрь
Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Й.Норбековнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Л.Шодиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси даъвогар ***** АЖ манфаатида жавобгар ***** МЧЖ ҳисобидан 15 000
000 сўм асосий қарз ва 2 100 000 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни, Тошкент туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили – М.Пардаев (ишончнома асосида) иштирокида кўриб
чиқиб, суд қуйидагиларни
Тошкент туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар ***** АЖ (кейинги ўринларда – даъвогар деб
юритилади) манфаатида жавобгар ***** МЧЖ (кейинги ўринларда – жавобгар деб юритилади)
га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 15 000 000 сўм асосий қарз ва 2 100 000 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси 3-қисмига
мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК – деб
юритилади) 8-моддасига кўра Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган
асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда
тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддаси 2-хатбошисида
мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
Тарафлар ўртасидаги мазкур низо пудрат шарномасидан вужудга келган.
ФКнинг 631-моддасига асосан Пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи)
иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг
натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи
эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар
қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни
бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ***** АЖ ва жавобгар ***** МЧЖ ўртасида
01.08.2017 йилда № S-328-сонли қўрилиш-монтаж ишларини бажариш тўғрисида шартнома
имзоланган.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 1.1-бандига кўра, ***** МЧЖ томонидан
ушбу объектда лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида тўлиқ ҳажмдаги қўрилиш-монтаж
ишларини бажариш, ***** АЖ эса объектни қабул қилиб олиши ва тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Иш хужжатларидан аниқланишича тарафлар ўртасида тўзилган шартномага асосан
***** АЖ ***** МЧЖнинг ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиб берган, шунингдек
жавобгарни қурилиш материаллари билан таъминлаган. Бироқ, ***** МЧЖ тарафлар
ўртасида имзоланган шартноманинг шартларини бўзган.
Жавобгар томонидан шартнома бўйча қурилиш-монтаж хизмати ишлари
бажарилмаганлиги иш ҳужжатларида ўз тасдиғини топган.
Даъвогар томонидан 08.06.2023 йилда жавобгарга йўлланган № 68-01-сонли талабнома
оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 632-моддасига кўра Пудрат
шартномаси ашёни тайёрлаш ёки уни қайта ишлаш (ишлов бериш) ёхуд бошқа ишни бажариб,
натижасини буюртмачига бериш ёки бошқача тарзда топшириш ҳақида тузилади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар жами 15 000 000 сўм миқдорда пул
маблағини қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун ўтказган, бироқ, жавобгар томонидан
қурилиш-монтаж ишлари бажарилмаган бўлиб, даъвогар томонидан ўтказилган пул
маблағлири қайтариб берилмаганлиги сабабли, даъвогар олдидаги қарзи 15 000 000 сўмни
ташкил этади.
Жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги иш ҳужжатлари ва тараф
тушунтиришлари, ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини топганлиги сабабли,
даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан жами 15 000 000 сўм ундириш ҳақидаги талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартомавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунинг 7-моддасига кўра, тарафлар ўртасида
тўзилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва
тегишли тартибда бажаришлари шарт.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил
4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва
шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса,
тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
ФК-327 моддасида Бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш,
уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд
бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар жавобгардан
2 100 000 сўм фоиз ундиришни сўраган.
ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор
манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган фоиз миқдорини тўлиқ 2 100 000 сўмга
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Суд тарафларнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъво аризани тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар ***** МЧЖ ҳисобидан даъвогар ***** АЖ фойдасига 15 000
000 сўм асосий қарз, 2 100 000 сўм фоиз ва 33 000 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгар
***** МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 342 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб
топди.
Юқоридагиларга ва ФКнинг 8, 234, 236, 244, 333, 631, 632-моддалари ва ИПКнинг
118,176-179-моддаларини қўллаб суд,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***** МЧЖ ҳисобидан даъвогар ***** АЖ фойдасига 15 000 000 сўм асосий
қарз, 2 100 000 сўм фоиз ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ***** МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 342 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент шаҳар судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Й.Норбеков