← Назад
Решение #450708 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| аролик кодекси | 419 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 333 | — | code_article | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 511 символов
4-1001-2304/**********-сонли иш
tel (+99871)273-39-83, Fax (+99871) 273-27-68, E-mail;
i.toshkent@sud/uz
Тошкент шаҳри
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI
Ўзбекистон Республикаси Номидан
Ҳал қилув қарори
2023 йил 27 декабрь
Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Й.Норбеков раислигида, судья
ёрдамчиси Л.Шодиев котиблигида даъвогар «**********» МЧЖнинг жавобгар
«**********» ХФ ҳисобидан 32 851 730 сўм асосий қарз, 16 425 865 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тошкент туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили Ш.Камолова
(ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб суд қуйидагиларни,-
1
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъвогар «**********» МЧЖ жавобгар
«**********» ХФга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида
жавобгар «**********» ХФ ҳисобидан даъвогар «**********» МЧЖ фойдасига
32 851 730 сўм асосий қарз, 16 425 865 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган суд
харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суддан даъво аризани тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан ўз фикрмулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда
– ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмида, иқтисодий суд ишларини
юритишда суд томонидан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта
орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иштирокчи суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд даъвогар вакилининг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ
суд ҳаражатларини жавобгар корхона ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда
тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун
хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг
умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб
чиқарадиган харакатларидан вужудга келади.
ФК 234-моддаси 2-хатбошисида мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда
тутилган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот
етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул
қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 04.07.2022 йилда №**********сонли шартнома тузилган. Унга кўра даъвогар жавобгарга фармацевтика маҳсулотларини
етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган фармацевтика маҳсулотлари учун пул
маблағларини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг мазкур шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ва жавобгар томонидан
хисоб фактурларга асосан жами 32 851 730 сўмлик маҳсулотлар даъвогар томонидан
жавобгарга етказиб берилганлиги ўз исботини топган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўлов амалга
оширилган бўлиб, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 32 851 730 сўм асосий
қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 419-моддасига кўра, агар қонун
ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян
муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки
ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши
лозим. Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган
бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ
тўлаши лозим.
27.12.2023 йилдаги етказиб берилган махсулот тўловининг ҳисоб-китоб жадвалига
кўра жавобгар асосий қарз учун қисман бўлсада тўловни амалга оширмаган ва даъвогар
олдида асосий қарздан 32 851 730 сўм қарзи қолган. Суд даъво талабида ундириш сўралган
32 851 730 сўмни жавобгар томонидан қисман бўлсада тўланмаганлиги учун тўлиқ
32 851 730 сўмга қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан 16 425 865 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Шартноманинг 4.2-банди талабларига кура тарафлар томонидан шартнома
мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда, айбдор томон бошқа томонга ҳар бир
кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5% миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50% дан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра, карздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун
жавоб беради.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги
сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15
июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши
жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган
16 425 865 сўм пеняни 5 000 000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб даъво аризани қисман қаноатлантиришни, жавобгар
«**********»
ХФ
ҳисобидан
даъвогар
«**********»
МЧЖ
фойдасига
32 851 730 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 1 019 551.9 сўм
суд харажати ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим деб топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 333, 399, 416-моддалари,
ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд,
қарор қилди :
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «**********» ХФ ҳисобидан даъвогар «**********» МЧЖ фойдасига 32
851 730 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган
1 019 551.9 сўм суд харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Тошкент туманлараро
иқтисодий суди орқали, Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига апелляция
тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли.
3
Й.Т.Норбеков