← Назад
Решение #45088 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| исмида назарда тутилган жиноят ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил сентябрь ойининг “9” куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Яккасарой туман суди, “Ракат” маҳалла фуқаролар йиғини
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи: суд раиси
А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан
давлат айбловчиси - Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурорининг
ўринбосари Ж.Махмудов, гумонланувчи Д.Мамадалиева ва унинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Ф.Шамуратов, жабрланувчи
Д.Боймуродовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
266-моддаси 1-қисми билан гумонланган:
Мамадалиева
Дилфуза
Эркиновна
(MAMADALIYEVA DILFUZA ERKINOVNA),
1972 йил 16 июль куни Самарқанд вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, бева, икки нафар
фарзанди бор, Тошкент шаҳар руҳий асаб
касалликлар диспансерида кичик тиббий ходим,
вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент
шаҳар, Яккасарой тумани, Яккасарой МФЙ, Кичик
халқа йўли кўчаси, 6-уй, 27-хонадонда яшовчига
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси талабларига
асосан судга берилган №1-1005-2501/359-сонли жиноят ишини кўриб
чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Мамадалиева Дилфуза
Эркиновна 2025 йил 19 июнь куни соат 12:00 ларда бошқарувидаги давлат
рақами 01 С 539 VC бўлган Кобальт русумли автоуловини, бошқариш
ҳуқуқини берувчи барча тегишли ҳужжатлари билан Тошкент шаҳар
Яккасарой тумани Боғибўстон кўчаси бўйлаб бошқариб бориб, Боғибўстон
ва К.Яшин кўчалари кесишмасида амалдаги “Йўл ҳаракати
қоидалари”нинг 4-банди 1-қисми, 31-банди “6” қисми, 77-банди 1 ва
3-қисмлари талабларини бузиб, яъни “йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа
йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари
керак”, “қизил ишора, шунингдек милтилловчи қизил ишора
ҳаракатланишни тақиқлайди”, “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини,
транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво
шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга
олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан
бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши
имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у
тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа
ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш
чораларини кўриши керак” деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал
қилмасдан ҳаракатланиши оқибатида светофорнинг яшил ишорасида
чоррахага кирган ҳайдовчи йилда туғилган Боймуродов Достонжон
Дилмурод ўғли бошқарувидаги давлат рақами 70 Z 220 NA бўлган Ласетти
русумли автомашинаси билан тўқнашув содир қилган. Йўл-транспорт
ҳодисаси натижасида ҳайдовчи Д.Боймуродов “ўртача оғир” тан
жароҳатлари олиб, шифохонага олиб борилган.
Дастлабки терговда гумонланувчи Д.Мамадалиева ва жабрланувчи
Д.Боймуродов ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини
ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган.
Тошкент шаҳар ИИББ ТБ катта терговчиси А.Искандаровнинг
2025 йил 9 августдаги қарорига кўра, гумонланувчи Д.Мамадалиевага
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
юритилган жиноят иши ярашганлик муносабати билан тугатиш
масаласини ҳал қилиш учун судга юборилган.
Гумонланувчи Д.Мамадалиева суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлигини,
қилмишидан пушаймонлигини, содир этган қилмишининг оқибатларини
англаганлигини, жабрланувчи Д.Боймуродовга етказилган зарарни тўлиқ
қоплаганлигини, жабрланувчини унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлигини, ҳозирда жабрланувчи билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб
олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи Д.Боймуродов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, Д.Мамадалиевага нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, аризани ўз хоҳиши
билан ёзганлигини, унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини
тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ,
ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган
шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва
етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан
жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд
гумонланувчи
Д.Мамадалиева,
жабрланувчи
Д.Боймуродовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши
ҳужжатлари билан ўрганиб, Тошкент шаҳар Яккасарой туман
прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов ва адвокат Ф.Шамуратовларнинг
жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги
фикрларини эшитиб, гумонланувчи Д.Мамадалиеванинг айбига ихтиёрий
равишда иқрорлиги ва етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги,
жабрланувчи ва гумонланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув
гумонланувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан бўлаётганлигини
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ ярашувга тушишини
инобатга олиб, Д.Мамадалиевага нисбатан юритилган жиноят ишини
ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи Д.Боймуродовга Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми,
585-586-моддаларига амал қилиб, суд
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
гумонланган Мамадалиева Дилфуза Эркиновна (MAMADALIYEVA
DILFUZA ERKINOVNA)га нисбатан юритилган №1-1005-2501/359-сонли
жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига
кўра тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин.
Жабрланувчи Д.Боймуродовга мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози томон ўн кун муддат ичида, шу туман суди
орқали, Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят
бериши ёки хусусий протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
Ажрим аслига тўғри.
(имзо)
А.Жалилов