Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2103-2301/1142 Дата решения 26.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Навбахорский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нурота тумани Солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Нурота кўчатлари масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1208453 Claim ID 3841625 PDF Hash ca60e72715dfa207... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2103-2301/1142-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Навбаҳор тумани 2023 йил 26 декабрь Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Искандаровнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Нурота тумани Солиқ инспекциясининг жавобгар Нурота кўчатлари масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили С.Ҳакимов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Навбаҳор туман солиқ инспекциясининг биносида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, Нурота тумани Солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтган жавобгар Нурота кўчатлари масъулияти чекланган жамияти (СТИР: 305922613)га нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим қилмаганлиги сабабли, жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 220-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили, жавобгар хисоботларни тақдим этмаганлиги сабабли аризани қаноатлантиришни сўради. Суд аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан арз қилинган талабни қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда СК деб юритилади) 111-моддасига асосан, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга асос бўлади. чекланган жамияти Нурота тумани Солиқ инспекциясига аризада кўрсатилган солиқ ҳисоботларни белгиланган муддатда тақдим этмаган. Баён этилганларга асосланиб суд, аризада кўрсатилган ҳолатлар жавобгар томонидан бугунги кунда бартараф этилмаганлигини инобатга олиб, Нурота тумани Солиқ инспекциясининг арз қилинган талабини қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Шу сабабли суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгар Нурота кўчатлари масъулияти чекланган жамиятидан Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Навоий вилоят ҳудудий бўлими фойдасига 34.000 сўм почта харажати ундиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олишни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Арз қилинган талаб қаноатлантирилсин. Жавобгар Нурота кўчатлари масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операция (солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди)ларининг чиқиш қисми ҳуқуқбузарлик факти бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилсин. Жавобгар Нурота кўчатлари масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклар Нурота кўчатлари масъулияти чекланган жамиятига тегишли тўхтатиб турилган ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат давлат солиқ хизмати органи томонидан тақдим этилгандан сўнг, Нурота кўчатлари масъулияти чекланган жамиятининг тегишли ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Жавобгар Нурота кўчатлари масъулияти чекланган жамиятидан Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Навоий вилоят ҳудудий бўлими фойдасига 34.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Б.Джумаев