Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2505/251 Дата решения 09.09.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Хакимов Азимжон Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 405998 Claim ID 2894962 PDF Hash 50bc7599b723e2a6... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
банди ва 228-моддасининг 3-қисми банди ва 228 3 law
збекистон Республикаси ЖК 179-моддаси збекистон Республикаси ЖК 179 law
исми ва 227-моддасининг 1-қисми исми ва 227 1 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
исми ва 61-моддаси исми ва 61 law
тузатиш ишлари жазоси ва ЖК 59-моддасининг 8-қисми тузатиш ишлари жазоси ва ЖК 59 8 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
окамасида ЖПКнинг 95-моддаси окамасида ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 168 5 law
уларга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси уларга нисбатан ЖК 57 law
Абдурахманов ЖК 59-моддасининг 8-қисми Абдурахманов ЖК 59 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маърузачи судья: А.Абдулхаев Биринчи босқичда раислик қилган судья: А.Хакимов АЖРИМИ 2025 йил 9 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Ф.Халилов, ҳайъат судьялари Т.Касимов ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси З.Иброхимованинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи Б.Абдурахманов ва унинг ҳимоячиси – адвокат Ф.Шамуратов, судланувчи Б.Абдурахманов ва унинг ҳимоячиси – адвокат Э.Халниязов, жабрланувчи Б.Абдурахманов ва унинг адвокати Ш.Усмановларнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 28 июлдаги ҳукмига кўра: Абдурахманов Бегзод Абдуқаххорович (Abduraxmanov Begzod Abduqaxxorovich) – 18.02.1991 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оиласидан ажрашган, 1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг 27.05.2025 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 2қисмининг “в,г” бандлари, 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди ва 228-моддасининг 3-қисми билан ЖКнинг 59моддаси тартибида иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Тошкент вилояти, Б.Абдурахманов истиқомат қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган; Б.Абдурахманов) – 06.12.1985 йилда Тошкент шаҳарда туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, 4 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган: 1) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судининг 12.10.2022 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 179-моддаси, 28,209моддаси 2-қисмининг “а” банди, 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1қисми ва 227-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг 59моддаси тартибида узил-кесил иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 27.08.2024 йилдаги ажримига кўра, ахлоқ тузатиш иши жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган; 2) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг 25.09.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддаси тартибида узил-кесил 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган; 3) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг 07.01.2025 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61моддаси тартибида узил-кесил 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 04.02.2025 йилдаги ажримига кўра, ЖК 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баравари миқдорида – 19.800.000 сўм жарима жазоси тайинланиб, ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддаси тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баравари миқдорида – 19.800.000 сўм жарима ҳамда иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазолари тайинланиб, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баравари миқдорида – 19.800.000 сўм жарима ва 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазолари тайинланган ва ЖКнинг 62, 63-моддаларига асосан жарима жазосининг 42,5 баравари ўталган деб ҳисоблаб, тўлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,5 баравари миқдорида – 5.775.000 сўм жарима жазоси қолдирилган, Б.Абдурахманов қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга нисбатан чиқарилган ҳукми устидан жабрланувчи Б.Абдурахманов адвокати Ш.Усманов томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан 1-1005- 3 2505/251-сонли қуйидагиларни жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, Суд ҳукмига кўра, Б.Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида узил-кесил ўташи учун иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 8 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Б.Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддаси тартибида узил-кесил ўташи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баравари миқдорида – 19.800.000 сўм жарима ва 2 йил 8 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 04.02.2025 йилдаги ажримига кўра ЖКнинг 62,63-моддаларига асосан тўлаш учун 5.775.000 сўм жарима жазоси қолдирилганлиги инобатга олинган. Шунингдек, судланувчи Б.Абдурахманов томонидан тергов даврида Тошкент шаҳар ИИББ молия бўлимига 25970-сонли квитанцияга асосан депозит ҳисоб рақамига тоширилган 190.000.000 сўм, суд тергов даврида суд департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимига 021, 038-сонли мемориал ордерга асосан депозит ҳисоб рақамига топширилган 10.000.000 сўм пулларни тегишли тартибда жабрланувчи Б.Абдурахманов фойдасига ўтказиш белгиланган. Бундан ташқари, иш бўйича етказилган зарар судланувчи Б.Абдурахманов томонидан қопланганлиги сабабли, судланувчи Б.Абдурахманов биргаликда етказилган зарар қисмини ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ва манфаатдор томонларга моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари тушунтирилган. Иш ҳужжатларига кўра, Б.Абдурахманов олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2023 йил июнь ойларида жабрланувчи Б.Абдурахманов билан Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Б.Абдурахманов “Ipak yo`li” банк ёнида кўришиб, унга истиқомат қилиб келаётган уйини банкка гаровга қўйиб, 200.000.000 сўм миқдорида кредит олишини, 3 ой муддатда тўлаб беришини ваъда қилиб, АИТБ “Ipak yo`li” Яккасарой филиалидан Б.Абдурахманов номига кредитни расмийлаштириб, 200.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан олиб, банкка тўланиши лозим бўлган кредит тўловларни тўламасдан, алдов йўли билан олган пул маблағларини ўзларининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборишган. Жабрланувчи Б.Абдурахманов апелляция шикоятида биринчи инстанция суди томонидан судланувчи Б.Абдурахманов томонидан 200.000.000 сўм зарар қопланганлиги инобатга олинганлигини, бироқ, кредит қарздорлиги натижасида юзага келган фоиз ва пеньялар инобатга олинмаганлиги оқибатида 29.276.758 сўм ундирилмаганлигини ва натижада судланувчиларга енгил жазо тайинланганлигини маълум қилиб, ушбу зарарни ундиришни ва судланувчиларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўраган. Апелляция инстанцияси суд мажлисида жабрланувчи Д Б.Абдурахманов шикоятни тўлиқ қувватлаб, мазкур жиноят иши бўйича банкдан кредит олинишида манфаатдор бўлмаганлигини, ўша вақтда Б.Абдурахманов ни қўлида сантеҳник бўлиб ишлаганлигини, судланувчилар уйига келишганлигини, Б.Абдурахманов ёрдам қиласиз деганлигини, уйини ҳужжатларини гаровга қўйиб турамиз дейишганлигини, Б.Абдурахманов ҳаммасига ўзи туриб беришини айтганлигини, уйни ҳужжатларини олиб чиқиб берганлигини, Б.Абдурахманов гир банкдан 200.000.000 сўм олинишига имзо қўйишини айтганлигини, шу билан банкка бориб, имзо қўйиб, 200.000.000 сўм олишганлигини, у пулларни ичидан умуман пул олмаганлигини, Б.Абдурахманов қарзлари бўлганлиги учун ўша қарзларидан қутулсин деганлигини, бугунги кунда бировга яхшилик қилиб ўзи уйсиз қолиб кетаётганлигини билдириб кўрсатувлар бериб ўтди. Апелляция инстанцияси суд мажлисида судланувчи Б.Абдурахманов Б.Абдурахманов шикоятни тан олмасдан, ҳақиқатдан ҳам банкдан кредит олиш мақсадида жабрланувчининг уйини гаровга қўйиб 200.000.000 сўм олишганлигини, жабрланувчи уйини қўйиб бераётганида манфаати бўлганлигини, пулларнинг 100.000.000 сўмини ўзи, 70.000.000 сўмини Б.Абдурахманов пулларнинг 100.000.000 сўмни ўзи тўлаб бериши керак бўлганлигини, бироқ ҳаммасини ўзи тўлаганлигини билдириб, жабрланувчи томонидан киритилган апелляция шикоятини рад қилишни сўради. Апелляция инстанцияси суд мажлисида судланувчи Б.Абдурахманов апелляция шикоятидаги талабларни тан олмасдан, кредит олиш таклифи жабрланувчининг ўзидан чиққанлигини, банкда танишларинг борми, кредит ололамизми деб сўраганлигини, шу билан жабрланувчининг номига 200.000.000 сўм кредит олинганлигини, ушбу пулларнинг 70.000.000 сўми унга текканлигини, ушбу пулларни ҳаммасини Б.Абдурахманов берганлигини, бугунги кунда 200.000.000 сўмни ҳаммаси тўлиқ тўланганлигини билдириб, жабрланувчининг шикоятини рад қилишни сўради. Апелляция инстанцияси, иш бўйича судья А.Абдулхаевнинг маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи Б.Абдурахманов ҳимоячиси – адвокат Ф.Шамуратов, Б.Абдурахманов ҳимоячиси – адвокат Э.Халниязовларнинг шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги фикрларини ҳамда жабрланувчи Б.Абдурахманов унинг адвкати Ш Б.Абдурахманов шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланувчи Б.Абдурахманов айблари, жабрланувчининг қонуний чора кўриш ҳақидаги аризаси (и.в. 6), тушунтириш хатлари (и.в. 7, 9-10, 37-38), нарсани кўздан кечириш баённомаси (и.в. 56-57), тергов даврида депозит ҳисоб рақамига 190.000.000 сўм ва суд даврида депозит ҳисоб рақамига 10.000.000 сўм топширилганлиги ҳақидаги квитанция (и.в. 74) ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди судланувчи Б.Абдурахманов ва Б.Абдурахманов ҳаракатларини иш бўича аниқланган ва судда текшириш йўли билан баҳо берилган далилларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июнь кунидаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорида берилган амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, уларнинг ҳаракатларини тўғри баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилган. Шунингдек, судланувчи Б.Абдурахманов томонидан жабрланувчи Б.Абдурахманов билан Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 65-уйда жойлашган “Ipak yo`li” банк ёнида кўришиб, унга истиқомат қилиб келаётган уйини банкка гаровга қўйиб, 200.000.000 сўм миқдорида кредит олишини, 3 ой муддатда тўлаб беришини ваъда қилиб, АИТБ “Ipak yo`li” Яккасарой филиалидан Б.Абдурахманов номига кредитни расмийлаштириб, 200.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан олганликларини; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 27.12.2016 йилдаги 26-сон “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 10бандига асосан жиноят объекти бўлган мол-мулк қийматини аниқлашда унинг мулкдор томонидан орттирилиши (сотиб олиниши) ҳолатларига қараб, жиноят содир этилган пайтдаги шартномавий нархидан келиб чиқиш лозимлигини; - судланувчи Б.Абдурахманов томонидан тергов даврида Тошкент шаҳар ИИББ молия бўлимига 25970-сонли квитанцияга асосан депозит ҳисоб рақамига тоширилган 190.000.000 сўм, суд тергов даврида суд департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимига 021, 038-сонли мемориал ордерга асосан депозит ҳисоб рақамига топширилган 10.000.000 сўм пулларни тегишли тартибда жабрланувчи Б.Абдурахманов фойдасига ўтказиш белгиланганлигини; - Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисмига асосан етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги белгиланганлигини ҳамда иш бўйича оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, уларга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, айбдор деб топилган қонун санкциясида назарда тутилмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаб, шу билан бирга судланувчи Б.Абдурахманов ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддаси тартибида узил-кесил жарима ва озодликни чеклаш жазосини тайинлаб тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, манфаатдор томонларга моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтиб асосли хулосага келган. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан судланувчи Б.Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида жабрланувчининг судланувчиларга нисбатан даъвоси йўқлигини қайд этиб хатога йўл қўйган. Чунки, иш ҳужжатларида жабрланувчи Б.Абдурахманов аризаси мавжуд бўлиб, унга кўра Б.Абдурахманов судланувчилар томонидан зарар қопланганлигини кўрсатган бўлса-да, уларга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилмаган. Бундан ташқари, иш бўйича етказилган зарарнинг шапртномавий қиймати сифатида 200.000.000 сўм қопланганлигини қайд этган бўлса-да, бироқ ушбу кредит учун фоизлар (пеньялар) сифатида 29.276.758 сўм ҳисобланганлиги ҳолати эътибордан четда қолганлиги аниқланган. Баён этилганларга кўра, ҳукмнинг тавсиф қисмида жабрланувчининг судланувчиларга нисбатан даъвоси йўқлигини ва енгиллик бериш ҳақидаги илтимосномасини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида қайд этиш жумласини чиқаришни ва ҳукмга аниқлик киритиб, жабрланувчи Б.Абдурахманов кредит учун ҳисобланган 29.276.758 сўм фоизлар (пеньялар)ни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 482, 483, 49726 ва 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 28 июлдаги Б.Абдурахманов нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилиб, аниқлик киритилсин. Ҳукмнинг тавсиф қисмида жабрланувчининг судланувчиларга нисбатан даъвоси йўқлигини ва енгиллик бериш ҳақидаги илтимосномасини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида қайд этиш жумласи чиқарилсин. 7 Жабрланувчи Б.Абдурахманов кредит учун ҳисобланган 29.276.758 сўм фоизлар (пеньялар)ни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтилсин. Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи /имзо/ Ф.Халилов Ҳайъати судьялари: /имзо/ Т.Касимов /имзо/ А.Абдулхаев