← Назад
Решение #452184 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 381 символов
4-1001-*********-сонли иқтисодий иш
tel (+99871)273-39-83, Fax (+99871) 273-27-68, E-mail;
is/tt/st@sud/uz
Ўзбекистон Республикаси Номидан
Ҳал қилув қарори
Тошкент шаҳри
2023 йил ** декабрь
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
суди,
судья
Й.Т.Норбеков
даъвогар
*********МЧЖнинг жавобгар ********* МЧЖга нисбатан 4 000 000 сўмундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, соддалаштирилган иш
юритиш тартибда, Тошкент туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъвогар *********МЧЖ тугатиш
бошқарувчиси А.Мадрахимов жавобгар ********* МЧЖга нисбатан даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар ********* МЧЖ ҳисобидан даъвогар
*********МЧЖ фойдасига 4 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи
қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш
кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра,
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган
асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда
тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга
келади.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасида тузилган қарз шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент вилоят суди иқтисодий ишар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 майдаги 4-11-2231/98-сонли иш бўйича қабул қилган қарори
билан *********МЧЖ банкрот деб топилган ва тугатиш бошқарувчис этиб
3-тоифали суд бошқарувчиси Мадрахимов Аброржон Алимжанович тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамиятни тугатиш жараёнида, 05.02.2019 йил
1-сонли тузилган молиявий қарз шартномасига асосан, ********* МЧЖнинг *********МЧЖ
олдида 4 000 000 сўм дебитор қарзи мавжудлигини аниқлаган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга 2023 йил 3 ноябрда талабнома юбориб,
унда 5 кунлик муддат ичида 4 000 000 сўм маблағни *********МЧЖнинг ҳисоб рақамига
қайтаришни сўраган бўлсада, жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирган.
Иш ҳужжатларига илова қилинган банк айланмаси кўчирмасида, 06.02.2019 йилда
*********МЧЖнинг ҳисоб рақамидан ********* МЧЖнинг ҳисоб рақамига 4 000 000 сўм
миқдорда молиявий ёрдам суммаси ўтказилгани тасдиқланган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиббўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб даъво аризани қаноатлантиришни, жавобгар *********
МЧЖ ҳисобидан даъвогар *********МЧЖ фойдасига 4 000 000 сўм асосий қарз, олдиндан
тўлаб чиқилган 33 000 сўм суд харажати ундиришни, жавобгар ********* МЧЖ ҳисобидан
давлат бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 333, 399, 416-моддалари,
ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар ********* МЧЖ ҳисобидан даъвогар *********МЧЖ фойдасига 4 000 000
сўм асосий қарз, олдиндан тўлаб чиқилган 33 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Жавобгар ********* МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 330 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Й.Т.Норбеков