← Назад
Решение #452367 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 427 символов
*********-сонли иқтисодий иш
tel (+99871)273-39-83, Fax (+99871) 273-27-68, E-mail;
is/tt/st@sud/uz
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI
Ўзбекистон Республикаси Номидан
Ҳал қилув қарори
Тошкент шаҳри
2023 йил ** декабрь
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Й.Т.Норбеков даъвогар ******* МЧЖ
нинг жавобгар ******* МЧЖга нисбатан 421 463,10 сўм асосий қарз, 50 730,50 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, соддалаштирилган
иш юритиш тартибда, Тошкент туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъвогар ******* МЧЖ жавобгар *******
МЧЖга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар *******
МЧЖ ҳисобидан даъвогар ******* МЧЖ фойдасига 421 463,10 сўм асосий қарз, 50 730,50
сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи
қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш
кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра,
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган
асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда
тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга
келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда
тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасида тузилган алоқа хизматларини кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи
буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян
ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун
ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 19.10.2021-йилда 181537570сонли алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилган. Даъвогар шартнома
шартларини тўлиқ бажарган бўлсада, жавобгар шартномада кўрсатилган мажбуриятларни
бажармасдан, кўрсатилган хизматлар учун 421 463,10 сўм қарзини тўлаб бермаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни
бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга кўрсатган хизматлари учун 421 463,10 сўм қарз
бўлиб қолган ва суд муҳокамасига қадар тўлаб бермаган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатларига илова
қилинган солиштирма далолатнома билан тасдиғини топган.
Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 421 463,10 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида
бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани учун 50 730,50 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга тўловларни ўз вақтида амалга
оширмаганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир кечиктирилган куни учун
0,2 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги
сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15
июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 3**моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг
мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни тўлиқ
27 407.10 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар
*******
МЧЖ
ҳисобидан
даъвогар
*******
МЧЖ
фойдасига
421 463,10 сўм асосий қарз, 50 730,50 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 330 000 сўм давлат
божи ва 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 333, 399, 416-моддалари,
ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ******* МЧЖ ҳисобидан даъвогар ******* МЧЖ фойдасига 421 463,10 сўм
асосий қарз, 50 730,50 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 330 000 сўм давлат божи ва 33 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Й.Т.Норбеков