Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2304/73371 Дата решения 26.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Норбеков Йўлдош Тиркашевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар бошқармаси. масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ОКО Мир Сервис масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1210409 Claim ID 3771792 PDF Hash 79798f862f2ae9fd... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 499 символов
4-1001-********-сонли иш Тошкент шаҳри tel (+99871)273-39-83, Fax (+99871) 273-27-68, E-mail; i.toshkent@sud/uz O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Ўзбекистон Республикаси Номидан Ҳал қилув қарори 2023 йил ** декабрь Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Й.Т.Норбеков, даъвогар ********нинг жавобгар ******** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан, 3039310.94 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Тошкент туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб суд қуйидагиларни 1 А Н И Қ Л А Д И: Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъвогар ******** жавобгар ******** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида: Жавобгар ******** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар ******** фойдасига 3039310.94 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 33 000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ********(кейинги ўринларда Ижарага берувчи), ******** масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда Ижарага олувчи) ўртасида уч томонлама ижара шартномаси имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги 102-сонли қарорининг 23-банига асосан ижара шартномасининг 5.1 бандига кўра ижарачи биринчи тўловни шартнома рўйхатга олинган кундан кундан бошлаб 10 банк кунида тўланиши кераклиги ва кейинги тўловларни хар ойнинг учинчи кунидан кечиктирмасдан “Ижара берувчи”га юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида тўланиши белгилаб қўйилган. Ушбу шартноманинг 7.2 бандида “Ижарачи” ўз мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда хар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўллмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ижара шартномаси шартларига кўра жавобгарнинг 13.11.2023 холатига қарздорлиги хисобланган пеня 3039310.94 сўмни ташкил этган. Даъвогар жавобгар ҳисобидан 3039310.94 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. 335моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди ва даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъво аризани қаноатлантиришни, жавобгар ******** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар ******** фойдасига 3039310.94 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 33 000 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгар ******** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан давлат бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан ва Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 176-180, 186моддаларига асосланиб, суд, қарор қилди : 2 Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар ******** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар ******** фойдасига 3039310.94 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ******** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан давлат бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон 10 кунлик муддат ичида Тошкент туманлараро иқтисодий суди орқали, Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига апелляция тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Й.Т.Норбеков 3