Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2309/75996 Дата решения 26.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Азляров Ойбек Акмалович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чилонзор тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "DIYONAT LAWYERS" адвокатлик фирмаси
Source ID 1211452 Claim ID 3810237 PDF Hash 7ab6364308de066b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 273-моддаси нинг 273 law
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
СКнинг 82-моддаси СКнинг 82 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 5 594 символов
4-1001-2309/75996-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛДИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2023 йил 26 декабрь Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья О.А.Азляров, судья ѐрдамчиси С.Тиркашевнинг котиблигида аризачи – ********нинг, жавобгар – ********нинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини тарафлардан: аризачи вакили – ******** (ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйдагиларни Аризачи - ******** Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар – ********нинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, жавобгар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128,220моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра ариза талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буѐн матнда СК деб юритилади)нинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, ******** томонидан солиқ мажбуриятлари бажарилмаган. СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ѐки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ѐки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаѐтган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ѐки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаѐтган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. СКнинг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ѐки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Суд жавобгар томонидан солиқ мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли аризачининг ариза талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, аризачи судга ариза тақдим этганидан сўнг жавобгар томонидан мавжуд камчиликлар бартараф этилганлиги ўз тасдиғини топганлиги боис, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг 9-моддаси 12-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунингдек, иш электрон тарзда шакллантирилганлиги сабабли суд почта харажатини ундирмасликни лозим топади. Юқоридаги баѐн этилган ҳолатларга кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 128, 170, 176-179, 215-222моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачи ********нинг аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят қилиш (прокурор протест келтириши) мумкин. О.А.Азляров