← Назад
Решение #452448 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| аролик Кодекси | 416 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 237 символов
******-сонли иқтисодий иш
tel (+99871)273-39-83, Fax (+99871) 273-27-68,
E-mail; is/tt/st@sud/uz
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI
Ўзбекистон Республикаси Номидан
Ҳал қилув қарори
Тошкент шаҳри
2023 йил ** декабрь
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Й.Т.Норбеков даъвогар ******* МЧЖ
нинг жавобгар ****** МЧЖга нисбатан 1 213 028 сўм асосий қарз, 606 514,50 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, соддалаштирилган
иш юритиш тартибда, Тошкент туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъвогар ******* МЧЖ жавобгар ******
МЧЖга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар ******
МЧЖга ҳисобидан даъвогар ******* МЧЖ фойдасига 1 213 028 сўм асосий қарз, 606 514,50
сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова
қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси
учинчи қисмига кўра, Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили
томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова
қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда
тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни
бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 28.03.2023 йилда 591-сонли
олди-сотди шартномаси тузилган. Шартнома шартарига кўра, даъвогар жавобгарга 11.04.2023
йилдаги 1174-сонли ҳисобварағ фактура орқали 1 604 935 сўм миқдордаги фармацевтика
маҳсулотларни етказиб бериган.
Жавобгар шартноманинг 2.1-бандига кўра фармацевтика маҳсулотлари етказиб
берилганидан кейин 30 календар куни мобайнида қолган маблағларни тўлаши лозим бўлган.
Бироқ, қарздорликни тўлаб бериш лозим бўлган охирги муддатдан 189 календар куни
ўтса ҳам жавобгар томонидан 1 213 028 сўм қарздорликни тўлаб бермаган.
Шу боис, даъвогар жавобгардан 1 213 028 сўм асосий қарз ва тўлов кечиктирилгани
учун ҳисобланган 606 514 сўм пеня суммасини ундиришни сўраган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни
бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга етказиб берган товар маҳсулотлар учун
1 213 028 сўм қарздорлик вужудга келган ва суд муҳокамасига қадар ушбу қарздорлик
жавобгар томонидан тўлаб берилмаган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатларига илова қилинган
солиштирма далолатнома билан тасдиғини топган.
Даъвогар маҳсулот учун тўловни тўлиқ тўлашни талаб қилиб жавобгарга юборилган
талабнома эътиборсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 416-моддасида, Сотиб олувчи
олди-сотди шартномасининг товарлар миқдори, ассортименти, сифати, бутлиги, идиши ва
(ёки) ўралиши тўғрисидаги шартлари бузилганлиги ҳақида қонунчиликда ёки шартномада
кўзда тутилган муддатда, агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, шартноманинг тегишли
шарти бузилганлиги товарлар хусусияти ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши
лозим бўлганидан сўнг оқилона муддатда сотувчига маълум қилиши шарт деб белгиланган.
Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 1 213 028 сўм асосий қарз ва 606 514.50
сўм пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар
******
МЧЖ
ҳисобидан
даъвогар
*******
МЧЖ
фойдасига
1 213 028 сўм асосий қарз, 606 514.50 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 363 000 сўм суд
харажатларини ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 333, 399, 416-моддалари,
ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ****** МЧЖ ҳисобидан даъвогар ******* МЧЖ фойдасига 1 213 028 сўм
асосий
қарз,
606 514.50
сўм
пеня
ва
олдиндан
тўлаб
чиқилган
363 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Й.Т.Норбеков