Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2321/74602 Дата решения 26.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Алимарданов Сардор Тўлқинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KOHINOOR FARMA" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "LEK FARM 03" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1210981 Claim ID 3802073 PDF Hash e1dd7fab61f27e3e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддасининг 2-қисми ИПК 2034 2 law
ИПК 2034-моддасининг 4-қисми ИПК 2034 4 law
ИПК 2034-моддасининг 8-қисми ИПК 2034 8 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 66 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 673 символов
4-1001-2321/74602-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2023 йил 26 декабрь Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Алимарданов “******************” масъулияти чекланган жамиятининг “******************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 989 400 сўм асосий қарз, 1 994 700 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар “******************” масьулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “******************” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3 989 400 сўм асосий қарз, 1 994 700 сўм пеня ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогар судга киритган даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборганлиги, ушбу ҳужжатлар у томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисида почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса – беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур даъво талаби базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг 2-қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, соддалаштирилган тартибда иш кўриш вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади. ИПК 2034-моддасининг 4-қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, ИПК 2034-моддасининг 8-қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд юқорида баён этилганларга асосан даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига мувофиқ мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 19 январда KF-279/22-сонли дори маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида олди-сотди шартномаси имзоланган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан, сотиб олувчи товар ва юк ҳужжатларида кўрсатилган маҳсулот умумий қийматининг 100 фоизлик қисмини олдиндан тўлов сифатида етказиб берувчининг ҳисоб-рақамига ўтказиш мажбуриятини олган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар қисман амалга оширилган ва натижада 3 500 000 сўм сўм қарздорлик қопланмай қолган. Даъвогар томонидан мавжуд қарздорликни бартараф қилиш юзасидан жавобгарга 03.11.2023 йилдаги 703-сонли талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Юқорида қайд этилган ҳолатларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ даъвогар судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилганлигини инобатга олиб, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар шартноманинг 5.1 бандига асосан жавобгардан вақтида тўланмаган қарздорлик учун 1 994 700 сўм сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу боис суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 1 994 700 сўм сўм пеня миқдорини 1 000 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 2032, 2034-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогар “******************” масъулияти чекланган даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “******************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “******************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 000 000 сўм пеня, 170 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, суд ҳаражатларини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья С.Алимарданов