← Назад
Решение #452485 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| мазкур кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ушбу кодекс | 75 | — | code_article | |
| ФКнинг | 47 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| аноатлантиришни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 827 символов
4-1001-2326/75418-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2023 йил 26 декабрь
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Рахимов, даъвогар
– “ххххх” АЖнинг жавобгар – “ххххх” УКдан 2 291 140 сўм асосий қарз, 1 145 570
сўм пеняни ундириш ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни ўз биносида
соддалаштирилган
қуйидагиларни
иш
юритиш
тартибида
кўриб
чиқиб,
Даъвогар “хххххх” АЖ (бундан кейин даъвогар деб номланади) Тошкент
туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “хххххх” УК
(бундан кейин жавобгар деб номланади)дан 2 291 140 сўм асосий қарз, 1 145
570 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогар судга киритган даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборганлиги тўғрисида почта хабарномаси
мавжуд.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Бироқ, соддалаштирилган тартибда иш кўриш вақти тўғрисида хабардор
қилинган жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат
қилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд юқорида баён этилганларга асосан даъво ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича,– “ххххх” АЖнинг Тошкент
йўловчиларни ташишни ташкил этиш филиали (сотувчи) ва “ххххх” УК (сотиб
олувчи) ўртасида 2023 йил 10 январда “Йиллик хизмат чипта бланкаларини ва
нақд пулсиз йўл ҳужжатларини расмийлаштириш хизмати учун” 4111/11-сонли
шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 3 бўлимига асосан, темир йўл чипталари учун
тўлов “харидор”га хисоб-фактура тақдим қилинган кундан бошлаб 5 банк иш
куни ичида амалга ошириш, томонлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг
20-кунидан кечиктирмай шартнома бўйича ҳисоб-фактураларни солиштирув
далолатномасини имзолаш билан маслаҳатлашиш
мажбуриятларини ўз
зиммасига олган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Шунингдек, ФК 705-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ижрочи ўзи
айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара олмаган тақдирда буюртмачи
ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, бунда ижрочининг хизмат
(хизматлар) кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан олган ёки олиши
мумкин бўлган фойдаси чегириб қолинади. Буюртмачининг айби билан
хизматни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хизматлар баҳоси
бутунлай тўланиши керак.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб,
икки томонлама тасдиқланган ҳисоб-фактурага ва
бажарилган ишлар
далолатномаларига асосан жавобгарга жами 2 291 140 сўмлик хизматлар
кўрсатилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ушбу хизматлар учун тўловлар амалга
оширилган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2 291 140 сўмлик
қарздорлиги вужудга келган.
Қарздорликни узиш талаби билан даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган 2023 йил 21 сентябрдаги 211-сонли талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда даъвогар
вакилининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд
2 291 140 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
хисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган
ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан
факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг
ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга
ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 1 145 570 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлимига кўра,
кўрсатилган хизматлар учун тўлов кечиктирилган тақдирда, ҳар бир
кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъво аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарориинг
4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда
кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 1 145 570 сўм пеня
миқдорини 400 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Шу билан биргаликда, ФКнинг 47-моддасига биноан, агар қонунда
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс
ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан молмулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб
борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс
томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.
Мазкур ҳолатда “ххххх” АЖ “Йўловчиларни ташишни ташкил этиш
Тошкент филиали юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли, у
иқтисодий судда мустақил равишда даъвогар ёки жавобгар сифатида қатнаша
олмайди. Шунга кўра иш бўйича филиалга нисбатан иш юритиш тугатилиши
лозим бўлади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунингдек, ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган
ҳолда
суд
томонидан
камайтирилган
бўлса,
суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни
кўриш билан боғлиқ харажатларни жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим
топади.
ИПКнинг 68, 110,118, 2032 2034-моддаларини қўллаб, суд
Даъво аризасини қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ххххх” УК ҳисобидан даъвогар “ххххх” АЖ фойдасига 2 291 140
сўм асосий қарз, 400 000 сўм пеня, 330 000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ххххх” АЖнинг “Йўловчиларни ташишни ташкил этиш Тошкент
филиалига нисбатан иш юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V
бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим.
Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори,
агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул
қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи, судья
Ф.Рахимов