Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2321/75816 Дата решения 26.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Алимарданов Сардор Тўлқинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MEDICAL TRADE GROUP масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый MEXRIGIYO SHIFO-NUR хусусий корхонаси
Source ID 1210961 Claim ID 3809068 PDF Hash dc1c0e2654df4556... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ИПКнинг 2034-моддаси збекистон Республикаси ИПК 2034 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 654 символов
4-1001-2321/75816-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2023 йил 26 декабрь Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Алимарданов, “******************” МЧЖнинг “******************” ХК ҳисобидан 3 468 442,56 сўм асосий қарз ва 624 320 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тарафлар ўртасида имзоланган олди-сотди шартномаси бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, “******************” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга соддалаштирилган иш юритиш тартибида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “******************” ХК (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3 468 442,56 сўм асосий қарз ва 624 320 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 2034-моддаси 2-3-қисмларига асосан жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далиллар билан бирга, даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этишга ҳақли. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланган бўлиши, вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилиниши лозим. Шунингдек, ёзма фикрнинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилади, бу тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши ва ёзма фикрга илова қилинган ҳолда судга тақдим этилиши шарт. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, тарафлар томонидан тақдим этилган хужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозлар ва важларни текширади, далиллар билан танишади, уларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд хужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ва бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган 05.01.2022 йилдаги 1297-С-сонли олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслигидан вужудга келган бўлиб, даъвогар жавобгарга жами 8 475 442,56 сўм қийматдаги дори-дармон маҳсулотларини етказиб берган. Шартномага мувофиқ олдиндан тўлов амалга оширилганидан сўнг даьвогар томонидан жавобгарга спецификацияда келтирилган маҳсулотлар етказиб берилиши, шунингдек қолган тўловлар маҳсулотн қабул қилиб олинган вақтдан 30 календарь кун ичида тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан сотиб олинган маҳсулот учун қисман тўлов ўтказилган, натижада қолган қарздорлик 3 468 442,56 сўмни ташкил қилган. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Маҳсулот етказилганлиги 22.09.2023 йилдаги 7655, 7657-сонли ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топган, шу боис суд даъвонинг 3 468 442,56 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан мажбуриятлар бажарилиши кечиктирилганлиги учун шартноманинг 5.2-банди талабидан келиб чиқиб, 624 320 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.2-бандига кўра, жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганда, кечиктирилган тўлов суммасининг кечиктирилган хар бир куни учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарори 12-бандига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли, суд даъвогарнинг кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланган пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилишидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 2034моддаларини қўллаб, суд Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. “******************” ХК ҳисобидан “******************” МЧЖ фойдасига 3 468 442,56 сўм асосий қарз, 624 320 сўм пеня, 340 000 сўм давлат божи хамда 34 000 сўм почта харажати ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья С.Алимарданов