Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2321/75818 Дата решения 26.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Алимарданов Сардор Тўлқинович Язык ru
Стороны
Истец / Обвинение «ZOMIN SHAROB SAVDO IXTISOSLASHTIRILGAN ULGURJI SAVDO BAZASI» масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый «COMFORT SMART TRADE» хусусий корхонаси
Source ID 1211001 Claim ID 3804108 PDF Hash ef4ba24c73943a85... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ИПК 2034-моддасининг 8-қисми ИПК 2034 8 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 133 символов
4-1001-2321/75818-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2023 йил 26 декабрь Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Алимарданов, даъвогар “******************” МЧЖнинг жавобгар “******************” ХК ҳисобидан 2 078 080 сўм асосий қарз ва 1 039 040 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган тарибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни “******************” МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “******************” ХК (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 078 080 сўм асосий қарз ва 1 039 040 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур даъво талаби базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, ИПК 2034-моддасининг 8-қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган бўлса, 244-моддаси 1-хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича тарафлар ўртасида 2021 йил 15 февралда 279-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унинг 1.1-бандига кўра, сотувчи (даъвогар) сотиб олувчи (жавобгар)га алкоголь маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра маҳсулотлар даъвогарнинг ҳисобрақамига 100 фоизлик олдиндан тўлов келиб тушган пайтдан бошлаб 3 иш куни ичида жавобгарга юборилади. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга тегишли ҳисобварақ-фактуралар билан жами 12 278 080 сўм қийматидаги маҳсулотлар етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун қисман, яъни 10 200 000 сўмлик тўловлар амалга оширилган ва натижада 2 078 080 сўм дебитор қарздорлик вужудга келган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарга қарз суммасини тўлаши юзасидан 2023 йил 18 октябрда юборилган 148-сонли талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар томонидан тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво аризасининг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 1 039 040 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддаси биринчи қисмининг биринчи жумласида белгиланишича, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шартноманинг 6.3-бандига мувофиқ тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун сотиб олувчи сотувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъво аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 1 039 040 сўм пеняни 700 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 2032, 2034-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “******************” ХК ҳисобидан даъвогар “******************” МЧЖ фойдасига 2 078 080 сўм асосий қарз, 700 000 сўм пеня, 340 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья С.Алимарданов