← Назад
Решение #452492 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | 2 | law | |
| ИПК | 2034 | 4 | law | |
| ИПК | 2034 | 8 | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 66 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 574 символов
4-1001-2321/75815-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2023 йил 26 декабрь
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Алимарданов
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
шаҳар
ҳудудий
бошқармасининг “******************” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида “******************” хусусий корхонаси ҳисобидан 4 579 996,89
сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
бошқармаси “******************” масьулияти чекланган жамияти (матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “******************” хусусий корхонаси (матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 4 579 996,89 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогар судга киритган даъво аризаси ва унга
илова қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборганлиги, ушбу ҳужжатлар у
томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисида почта хабарномаси
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса – беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур даъво талаби базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан ошмаганлиги сабабли, соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг 2-қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, соддалаштирилган тартибда иш кўриш
вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр билан мурожаат қилмади.
ИПК 2034-моддасининг 4-қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Шунингдек,
ИПК
2034-моддасининг
8-қисмига
кўра,
суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан
ва
уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд юқорида баён этилганларга асосан даъво ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига мувофиқ
мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади,
ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш
атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва
давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
18 январда 49/К-22-сонли коммунал ва эксплуатация хизматларини
кўрсатиш тўғрисида шартнома ҳамда 2022 йил 1 мартда 1-сонли қўшимча
келишув имзоланган.
Шартноманинг
1.1-бандига
асосан,
даъвогар
хизматлар
кўрсатилишини таъминлаши, жавобгар эса Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур
тумани, Чорсу майдони, 3-А уй манзилида 6.25 м2 бўлган майдондан
фойдаланиш эвазига коммунал ва эксплуатация хизматлари учун
тўлоларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома ва қўшимча келишув шартларига мувофиқ бир ойлик тўлов
1 500 000 сўмни ташкил этган.
Бироқ, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар ва электр
энергияси учун тўловлар амалга оширилмаганлиги оқибатида 4 579 996,89
сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан мавжуд қарздорликни бартараф қилиш
юзасидан жавобгарга 23.06.2022 йилдаги 150-сонли, 21.07.2022 йилдаги
156-сонли ва 15.11.2023 йилдаги 125-сонли талабномалар ҳам оқибатсиз
қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл
қўйилмаслиги қайд этилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 4 579 996,89 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан, суд харажатлари жавобгардан ундирилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,
118, 2032, 2034-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “******************” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар
“******************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 579 996,89
сўм асосий қарз ва 34 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “******************” хусусий корхонаси ҳисобидан республика
бюджетига 340 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, суд ҳаражатларини ундириш
бўйича ижро варақаси берилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича
ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса,
қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
С.Алимарданов