← Назад
Решение #452493 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 703 символов
4-1001-2321/75817-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2023 йил 26 декабрь
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Алимарданов,
“******************” МЧЖнинг “******************” МЧЖ ҳисобидан
3 813 600 сўм асосий қарз ва 686 448 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Тарафлар ўртасида имзоланган олди-сотди шартномаси бўйича
тўловлар
ўз
вақтида
амалга
оширилмаганлиги
сабабли,
“******************” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
судга соддалаштирилган иш юритиш тартибида даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “******************” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 3 813 600 сўм асосий қарз ва 686 448 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 2034-моддаси 2-3-қисмларига
асосан жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далиллар билан бирга, даъво аризасининг
кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга тақдим этишга ҳақли. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланган бўлиши, вакил
томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилиниши лозим.
Шунингдек, ёзма фикрнинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилади, бу
тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши ва ёзма фикрга илова қилинган
ҳолда судга тақдим этилиши шарт.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, тарафлар томонидан тақдим этилган хужжатларда баён
қилинган тушунтиришларни, эътирозлар ва важларни текширади,
далиллар билан танишади, уларни кўздан кечиради ва ҳал қилув
қарорини қабул қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд хужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида
назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг
умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқлари ва
бурчларини келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ва бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган 20.09.2023 йилдаги
444-С-сонли олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб
юритилади) бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслигидан вужудга
келган бўлиб, даъвогар жавобгарга жами 5 313 600 сўм қийматдаги
дори-дармон маҳсулотларини етказиб берган.
Шартномага мувофиқ олдиндан тўлов амалга оширилганидан сўнг
даьвогар томонидан жавобгарга спецификацияда келтирилган
маҳсулотлар етказиб берилиши, шунингдек қолган тўловлар маҳсулотн
қабул қилиб олинган вақтдан 30 календарь кун ичида тўлиқ амалга
оширилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан сотиб олинган
маҳсулот учун қисман тўлов ўтказилган, натижада қолган қарздорлик
3 813 600 сўмни ташкил қилган.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Маҳсулот етказилганлиги 22.09.2023 йилдаги 7637-сонли
ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топган, шу боис суд даъвонинг
3 813 600 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд мажлиси кунига қадар асосий қарз тўлиқ тўлаб берилганлиги
ва бу солиштириш-таққослаш далолатномаси билан тасдиқлангани
сабабли, суд даьвонинг асосий қарз ундириш талабини рад этишни
лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан мажбуриятлар
бажарилиши кечиктирилганлиги учун шартноманинг 5.2-банди
талабидан келиб чиқиб, 686 448 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 5.2-бандига кўра, жавобгар тўловларни ўз вақтида
амалга оширмаганда, кечиктирилган тўлов суммасининг кечиктирилган
хар бир куни учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддаси
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли Қарори 12-бандига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бироқ, ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган
тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган
пеняни 600 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши,
олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 2034моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“******************” МЧЖ ҳисобидан “******************” МЧЖ
фойдасига 600 000 сўм пеня, 340 000 сўм давлат божи хамда 34 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад қилинсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
С.Алимарданов