← Назад
Решение #452497 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 235 символов
4-1001-2311/68278-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2023 йил 5 декабрь
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Д.Султонов раислигида,
судья ѐрдамчиси Д.Р.Абдуллаеванинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатасининг даъвогар “*********” АТБ манфаатида жавобгар
“*********” МЧЖдан жами 31.973 АҚШ доллари миқдоридаги кредит
қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
Н.Дж.Гаипов (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (бундан буѐн матнда
Палата деб юритилади) даъвогар “*********” АТБ (бундан буѐн матнда
даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*********” МЧЖ
(бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)дан жами 31.973 АҚШ доллари
миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни гаровдаги
мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш
сўралган.
Суд ишда даъвогар вакили қатнашаѐтганлиги боис, ишни Палата вакили
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қисман қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирган важларини такрорлаб,
бугунги кунда қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, бу ҳақида
маълумотнома тақдим этиб, суддан даъво талабларининг қолган қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва низо
юзасидан муносабат билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ѐки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар кредит шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф –
банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 9 июнда
МК-37-сонли бош кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан
09.07.2024 йилгача бўлган муддатга 41.500 АҚШ доллари миқдорида кредит
маблағлари ажратилган.
Кредит шартномасига мувофиқ жавобгар кредитни ва унга ҳисобланган
фоизларни мазкур шартномаларда белгиланган муддатда ўз вақтида ва тўлиқ
қайтариш ҳамда тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартномалар бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятини
лозим даражада бажармасдан, жадвал бўйича тўловларни амалга ошириш
муддатларини бузган. Натижада 19.07.2023 йил ҳолати бўйича жавобгарнинг
кредит шартномаси бўйича даъвогар олдида 620,02 АҚШ доллари миқдоридаги
фоизлар билан муддати ўтган қарз, 5.106,28 АҚШ доллари миқдоридаги
муддати ўтган асосий қарз, 14.185,21 АҚШ доллари муддатли асосий қарз жами
19.911,51 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлиги юзага келган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ, даъвогар жавобгардан 31.973 АҚШ доллари миқдоридаги кредит
қарздорлигини ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Қарздорликни тўлашни талаб қилиб даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган талабномалар эътиборсиз қолдирилган.
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланиши мумкин.
ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ѐки унинг шартлари ѐмонлашса, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ѐки бошқа ѐзма
далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар
ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу
ҳужжатнинг низолашаѐтган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган
кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа
далиллар ѐрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин
эмас.
Даъвогарнинг кредит қарздорликни ундириш талабининг 19.911,51 АҚШ
доллари миқдоридаги қисми ҳужжатлар асосида ўз исботини топди, бироқ, даъво
талабининг қолган 12.061,49 АҚШ доллари миқдоридаги қисми исботини
топмади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни
исботлаши керак.
Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 31.973 АҚШ доллари
миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги талабининг
12.061,49 АҚШ доллари миқдоридаги қисмини ўз исботини топмаганлиги
сабабли, асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Даъво талабининг қолган 19.911,51 АҚШ доллари миқдоридаги қисмини
эса асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага
кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги қисман қопланиб,
14 185,21 АҚШ доллари қолганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд
даъвогарнинг даъво талабини 14 185,21 АҚШ долларига қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга
қўйилган мол-мулкларга қаратишни сўраган.
2021 йил 9 июнда МК-37-сонли бош кредит шартномасига асосан кредит
шартномасининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2021 йил 19 июлда
нотариал тартибда ДЗ/МК-37-сонли гаров шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра
жавобгарга тегишли бўлган 2 дона “VOLKSWAGEN E- Bora” русумли, оқ
рангли, 2021 йилда ишлаб чиқарилган, Давлат рақами белгиси 01 001 NAA,
шасси рақамсиз, двигатель рақамсиз, кузов рақами LFVNA90K9L6502136 бўлган
ҳамда “VOLKSWAGEN E- Bora” русумли, оқ рангли, 2020 йилда ишлаб
чиқарилган, Давлат рақами белгиси 01 730RHA, шасси рақамсиз, двигатель
рақамсиз, кузов рақами LFVNA90K9L6502136 бўлган автотранспорт воситалари
гаровга қўйилган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ѐки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФКнинг 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи
билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга
олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд
ҳужжатига мувофиқ қондирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленуми
“Кредит
шартномасидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон
қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда
суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг ушбу талабини ҳам асосли
деб ҳисоблаб, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган,
жавобгарга тегишли бўлган бўлган 2 дона “VOLKSWAGEN E- Bora” русумли, оқ
рангли, 2021 йилда ишлаб чиқарилган, Давлат рақами белгиси 01 001 NAA,
шасси рақамсиз, двигатель рақамсиз, кузов рақами LFVNA90K9L6502136 бўлган
ҳамда “VOLKSWAGEN E- Bora” русумли, оқ рангли, 2020 йилда ишлаб
чиқарилган, Давлат рақами белгиси 01 730RHA, шасси рақамсиз, двигатель
рақамсиз, кузов рақами LFVNA90K9L6502136 бўлган автотранспорт
воситаларига қаратишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 33.000 сўм
почта харажати, республика бюджетига даъвогардан 2.962.577 сўм, жавобгардан
4.890.721 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 279, 280, 326, 734,
735, 736, 738, 744-моддалари, ИПКнинг 66, 68, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
Республикаси
Савдо-саноат
палатасининг
даъвогар
“*********” АТБ манфаатида киритган даъво аризаси талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*********” МЧЖдан даъвогар “*********” АТБ фойдасига
жами 14 185,21 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлиги
ва 33.000
сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ундирув 2021 йил 19 июлда нотариал тартибда расмийлаштирилган
ДЗ/МК-37-сонли гаров шартномасига кўра, кредит таъминоти сифатида
жавобгар “*********” МЧЖга тегишли бўлган 2 дона “VOLKSWAGEN E- Bora”
русумли, оқ рангли, 2021 йилда ишлаб чиқарилган, Давлат рақами белгиси
01 001 NAA, шасси рақамсиз, двигатель рақамсиз, кузов рақами
LFVNA90K9L6502136 бўлган ҳамда “VOLKSWAGEN E- Bora” русумли, оқ
рангли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, Давлат рақами белгиси 01 730RHA,
шасси рақамсиз, двигатель рақамсиз, кузов рақами LFVNA90K9L6502136 бўлган
автотранспорт воситаларига қаратилсин.
Даъвогар “*********” АТБдан республика бюджетига 2.962.577 сўм давлат
божи ундирилсин.
Жавобгар “*********” МЧЖдан республика бюджетига
4.890.721
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Д.Султонов