← Назад
Решение #452501 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 868 символов
4-1001-2311/74772-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
2023 йил 26 декабрь
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Д.Султонов, Яшнобод
туман прокуратурасининг даъвогар “*************” АЖ манфаатида жавобгар
“*************” МЧЖдан 3.428.496 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Яшнобод туман прокуратураси (бундан буён матнда Прокуратура деб
юритилади) даъвогар “*************” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)нинг манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “*************” МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 3.428.496 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддасига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик
шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка
тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво
аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши
лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган бўлсада,
жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш
учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда
тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи
қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг
умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб
чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар энергия таъминоти
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 4 январда
6870-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга тармоқлар
орқали электр энергиясини етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар электр энергияси
хақини шартномада белгиланган муддатда ва тартибда тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан узликсиз электр энергияси
етказиб берилган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
27-моддасига асосан электр энергия истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси
учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида
тўлашга мажбур.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий
газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр
энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг 70-бандида истеъмолчиларга электр
энергияси етказиб бериш, маиший истеъмолчилар бундан мустасно, 100 фоиз
олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади деб белгиланган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган электр енергияси учун
тўловлар амалга оширилмаган. Натижада 01.11.2023 йил ҳолатига кўра жавобгарнинг
даъвогар олдида 3.428.496 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
ФКнинг 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган
кучга эга эмас.
Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 3.428.496 сўм асосий
қарздорлигини ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаби миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, жавобгардан республика бюджетига 340.000 сўм
давлат божи, даъвогар фойдасига 34.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 263, 333, 468, 474моддалари, ИПКнинг 66, 74, 118, 176-180, 186, 192, 2031-2035-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Яшнобод туман прокуратурасининг даъвогар “*************” АЖ манфаатида
киритган даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*************” МЧЖдан даъвогар “*************” АЖ фойдасига
3.428.496 сўм асосий қарздорлик ва 34.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Жавобгар “*************” МЧЖдан республика бюджетига 340.000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Д.Султонов