Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2301/3792 Дата решения 25.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определения (об утверждении мирового соглашения) Суд Шаватский межрайонный экономический суд Судья Ҳайитбоев Баҳром Искандарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги саҳасида ҳудудий назорат инспекцияси Ответчик / Подсудимый XORAZM DIYOR QURUVCHI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1216014 Claim ID 3763731 PDF Hash d8074df85918f973... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ИПК 132-моддаси ИПК 132 law
тисодий процессуал кодексининг 131-134-моддаси тисодий процессуал кодекси 131-134 code_article
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 118-моддасининг 8-қисми ИПКнинг 118 8 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2301/3792-сонли иқтисодий иш Судъя: Б.И.Хайитбоев ШОВОТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ Protected by PDF Anti-Copy Free АЖРИМИ (Upgrade to Pro to Remove Watermark) (ишVersion юритишни тугатишthe ҳақида) Шовот тумани 2023 йил 25 декабрь Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Хайитбоев раислигида судья ѐрдамчиси Ш.Салаевнинг котиблигида, Шовот туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида Даъвогар: Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси Жавобгар: “Хоразм Диѐр қурувчи” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан нотурар объектни бузиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб, а н и қ л а д и: Даъвогар Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Хоразм Диѐр қурувчи” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан нотурар объектни бузишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили судга “тарафлар ўртасида 2023 йил 20 декабрда келишув битими тузилганлигини, ушбу келишув битимига кўра 2024 йилнинг дастлабки 40 кунига қадар даъво талаблари тўлиқ бартараф этилишига тарафлар келишганлигини, суддан келишув битимини тасдиқлашни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни, ишни тугатишни” сўраб келишув битимини тақдим қилди. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади, бироқ суд мажлисининг ўтказилиш куни, жойи ва вақти ҳақида тегишли равишда хабардор қилинганлиги тўғрисида ишда тегишли хужжатлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ѐки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддасига асосан иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилини тинглаб ҳамда судга тақдим этилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра келишув битимини тасдиқлашни ҳамда иш юритишни тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда – ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ѐки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ѐки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараѐнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Protected by PDF Anti-Copy Free Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) ИПК 132-моддасига кўра, келишув битими ѐзма шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ѐки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Келишув битимида тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак. Тарафлар томонидан келишув битими шартлари бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига ѐки бошқа воқеаларга (ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмас. Келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ѐки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ѐки қисман воз кечиш ѐхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин. Агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда ҳал этади. Келишув битими уни тузган шахслар сонидан битта ортиқ нусхада тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан бири иш материалларига қўшиб қўйилади. Иқтисодий иш бўйича тарафлар томонидан тақдим этилган келишув битими шартлари қуйидагича: 1. Даъвогар Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Хоразм Диѐр қурувчи” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан нотурар объектни бузишни сўраган. Даъво талаби билан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тўғрисидаги №200-сонли қарори 5-иловасида кўрсатилган мажбуриятларни жавобгар томонидан бажарилмаганлиги учун даъво ариза киритилган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 20 декабрда тузилган келишув битимига кўра жавобгар ушбу мажбуриятларни тўлиқ тан олиб мажбуриятларни 2024 йил 10 феврал кунига (40 кун) қадар тўлиқ бартараф этишни ўз зиммасига олиши белгиланган. Мазкур келишув битимини тарафлар тан олади ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари жавобгар “Хоразм Диѐр қурувчи” масъулияти чекланган жамияти ўз зиммасига олади. Мазкур келишув битими тарафларга ўзаро эътирозлари қаноатлантирилганлигини ўз ичига олади. Тарафларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-134-моддаси ва унинг юзасидан келиб чиқадиган оқибатлари тушунарли. Мазкур келишув битими тенг юридик кучга эга уч нусҳада тузилиб, тарафларга ва бир нусҳаси иш ҳужжатларига тақдим этилади. ИПКнинг 110-моддасининг 7-бандига мувофиқ “тарафлар ўртасида келишув битими тузилиб у суд томонидан тасдиқланган бўлса суд иш юритишни тугатиш” белгиланган. Мазкур ҳолатда келишув битимини тасдиқлаш, даъво бўйича иш юритишни тугатиш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасининг 8-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи Protected by PDF Anti-Copy Free шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд Proқилув Versionқарорини to Removeқабул the Watermark) ушбу келишувга(Upgrade мувофиқtoҳал қилади. Юқоридагиларга асосан суд, келишув битимини тасдиқлашни, даъво талаби юзасидан иш юритишни тугатишни, суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 110, 128, 131-133, 170 ва 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ва жавобгар “Хоразм Диѐр қурувчи” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2023 йил 20 декабрдаги келишув битими қуйидагича: Даъвогар Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Хоразм Диѐр қурувчи” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан нотурар объектни бузишни сўраган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 20 декабрда тузилган келишув битимига кўра жавобгар ушбу мажбуриятларни тўлиқ тан олиб мажбуриятларни 2024 йил 10 февраль кунига қадар тўлиқ бартараф этишни зиммасига олади. Мазкур келишув битимини тарафлар тан олади ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари жавобгар “Хоразм Диѐр қурувчи” масъулияти чекланган жамияти ўз зиммасига олади. Мазкур келишув битими тарафларга ўзаро эътирозлари қаноатлантирилганлигини ўз ичига олади. Тарафларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-134-моддаси ва унинг юзасидан келиб чиқадиган оқибатлари тушунарли. Мазкур келишув битими тенг юридик кучга эга уч нусҳада тузилди, тарафларга ва нусҳаси иш ҳужжатларига тақдим этилади” мазмунида тасдиқлансин. Жавобгар “Хоразм Диѐр қурувчи” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Даъвогар Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси фойдасига олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Хоразм Диѐр қурувчи” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 3.300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Иш юритиш тугатилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья Б.Хайитбоев