← Назад
Решение #45292 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 257 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 257 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида)
2025 йил сентябрь ойининг 8 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида;
Судья Б.Э.Каюмов раислигида;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан туман
прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, айбланувчи У.Тажибаев ва унинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Ю.Мамадалиев, жабрланувчи
Ш.Джурабаевнинг иштирокида, айбланувчи Тажибаев Улуғбек Эркиновичга
нисбатан № 1-1005-2402/489-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра;
Тажибаев Улуғбек Эркинович (Tajibayev
Ulug`bek Erkinovich), 1973 йил 28 октябрь куни
Наманган вилоятида туғилган, Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси,
миллати
ўзбек,
маълумоти олий, ишга алоқадор вақтида “Vodiy
Biznes Savdo Invest” МЧЖда иш бошқарувчи
(прораб), ҳозирги вақтда шу МЧЖни раҳбари,
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Мураббийлар
кўчаси, 27а-уй яшовчи, иш бўйича муносиб хулқатворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил
18 декабрь куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 1-қисмида кўрсатилган
жиноятни содир қилганликда айбланган.
Суд, айбланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини ҳамда прокурорнинг
фикрини тинглаб, иш материалларини атрофлича тафтиш қилиб, йиғилган
далилларга тегишлича юридик баҳо берган ҳолда, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Дастлабки тергов ҳаракатлари ҳужжатларига кўра, 2024 йил 29 февраль
куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги маҳалласи КХАЙ кўчасида
жойлашган “Vodiy Biznes Savdo Invest” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп
қаватли турар-жой биноси В-блок фасад қисмида Джурабаев Шерзод Бахтиёр
ўғли ишлаётган вақтида йиқилиб тан жароҳати олган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2024 йил 26 мартдаги №1866-Хуж-Кур.сонли хулосасига кўра, Ш.Джурабаевнинг танасида бош мия очиқ жароҳати,
бош мия лат ейиши енгил даражаси, Понасимон суяк қанотларини ёпиқ синиб
қисман силжиши, иккала гаймор бўшлиғи барча деворларини ёпиқ синиб
силжиши, бурун суяклари ва бурун тўсиғини ёпиқ синиб силжиши, юқори ва
пастки жағ суякларини синиб силжиши, бурун суяклари ва бурун тўсиғини
ёпиқ синиб силжиши, бош тепа-энса соҳаси, чап кўз ости соҳаси ва даҳан ости
соҳаси эзилиб-йиртилган яралари мавжудлиги аниқланган ва ушбу тан
жароҳатлари етказилган вақтида ҳаёт учун хавфли бўлиб, оғир тан жароҳати
деб баҳоланган.
бошқармасининг 2024 йил 1 майдаги 128-сонли буйруғи билан тузилган
комиссиянинг 2024 йил 16 майдаги хулосасига кўра, иш бошқарувчи Тажибаев
Улуғбек Эркинович Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги МФЙ, КХАЙ
кўчасида жойлашган “Vodiy Biznes Savdo Invest” МЧЖ томонидан қурилаётган
турар-жой биноси В-блок фасад қисмида ёлланма ишчи Ш.Джурабаев йиқилиб
тушган ҳавозани ишчилар ҳимоя воситалари вазифасига мувофиқ қўллашни
ташкил этмаган деб топилган.
Суд мажлисида гумонланувчи У.Тажибаев, ўзи содир қилган жиноий
ҳаракатига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлигини, жабрланувчи
Ш.Джурабаев билан ўзаро ярашиб, етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб
берганлигини, ҳозирги кунда жабрланувчи Ш.Джурабаев билан бирон-бир
тазйиқсиз ярашиб олганлигини билдириб, улар ўрталарида тузилган ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни
тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, унга нисбатан жиноят ишини тугатишни
сўради.
Суд мажлисида жабрланувчи Ш.Джурабаев, айбланувчи У.Тажибаевга ҳеч
қандай даъво эътирози йўқлигини, зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, у билан
ярашиб олганлигини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб
чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни
содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий
даъвогар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги
муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи Ш.Джурабаев ва айбланувчи У.Тажибаевнинг ярашув
тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Яккасарой
туман прокурорининг ўринбосари Ж.Мажмудов ва ҳимоячининг жиноят ишини
ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, айбланувчи
У.Тажибаевнинг судланмаганлигини, айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган
зарарларнинг тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи Ш.Джурабаевга бирон-бир
тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув жабрланувчи Ш.Джурабаев ва айбланувчи
У.Тажибаевнинг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга
тушишини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги
27-сонли қарори, Олий суд Пленумининг 2004 йил 21 майдаги 6-сонли ва
2004 йил 24 сентябрдаги 15-сонли; 2018 йил 19 майдаги 16-сонли; 2023 йил
20 ноябрдаги 31-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва
қўшимчалар билан) қарордаги талабларга риоя этиб, У.Тажибаевга нисбатан
юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим
топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи Ш.Джурабаевга Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси ва
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 423, 582-586моддаларига асосан, суд
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 1-қисми билан Тажибаев
Улуғбек Эркинович (Tajibayev Ulug`bek Erkinovich)га оид жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми тартибида
тугатилсин.
Жабрланувчи Ш.Джурабаевга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
583-моддаси 5-қисми талаблари тушунтирилсин.
Ажрим қонуний қиргач муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат
тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Жабрланувчи Ш.Джурабаевнинг айбланувчи У.Тажибаевга даъвоси
йўқлигини инобатга олинсин.
Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция
тартибида хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
/имзо/
Нусхаси аслига тўғри:______________
Б.Э.Каюмов