Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1107-2503/245 Дата решения 05.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилиш ҳақида ажрим (ЖПК 541-моддаси); Айблов ҳукми Суд Кибрайский районный суд по уголовным делам Судья Алимова Аропат Мирзахидовна Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 408762 Claim ID 2876393 PDF Hash d8cc1cdb0779b0ab... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
банди ва 169-моддаси банди ва 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 74-моддаси збекистон Республикаси ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси збекистон Республикаси ЖК 127 law
банди билан ЖКнинг 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
ЖКнинг 73-моддаси ЖКнинг 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси збекистон Республикаси ЖК 226 law
исми билан ЖКнинг 60-моддаси исми билан ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖК 74-моддаси збекистон Республикаси ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 19-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 19 law
амда 60-моддаси амда 60 law
судлар Конституциянинг 20-моддаси судлар Конституция 20 law
ра ЖКнинг 74-моддаси ра ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойининг 05 куни, жиноят ишлари бўйича Қибрай туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи, судья А.Алимова, судья ёрдамчиси М.Юсупованинг котиблигида, тарафлардан, Қибрай туман прокурори ёрдамчиси С.Самиғов, судланувчи Н.Умурзаков ва адвокат Ш.Мирзаеванинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169моддаси 3-қисми “а” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланаётган: Умурзаков Нурали Нурсаитович (Umurzakov Nurali Nursaitovich), 06.11.1974 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати қозоқ, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оиласиз, ишсиз, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг 12.03.2001 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди, 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, 09.01.2001 йил куни 2001 йил 22 август кунидаги “Амнистия тўғрисидаги......” Қарорига кўра жазони ўташдан озод этилган; 2) жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг 16.03.2005 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди, 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, 24.04.2007 йил куни ўталмаган 3 йил 9 (тўққиз) ой 7 (етти) кун озодликдан маҳрум қилиш жазо муддати Ўзбекистон Республикаси ЖК 74-моддаси 3-қисмининг “в” бандига асосан ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жазони 25.02.2011 йил ўтаб бўлган; 3)жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг 09.07.2018 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми, 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг 2022 йил 14 октябрдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 6 ой 17 кун жазосидан муддатидан илгари шартли озод этилган, 4) 05.07.2023 йилда жиноят ишлари бўйича Қибрай туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 60-моддасига асосан 2 (икки) йил 7 (етти) ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган, 2025 йил 11 март куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг ажримига кўра ўталмаган 9 (тўққиз) ой 24 (йигирма тўрт) кун озодликдан маҳрум қилиш жазо муддати Ўзбекистон Республикаси ЖК 74-моддаси 3-қисмининг “в” бандига асосан ойлик иш ҳақининг 2 15 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жазо ўталмаган, Тошкент вилояти Қибрай тумани, Оқ олтин м.ф.й., Ёшлик кўчаси, 16/1-уйда яшаган, 2025 йил 27 май кунида “қамоқ” эҳтиёт чораси танланган, айблов хулосаси нусхасини 2023 йил 11 августда олганга нисбатан бўлган 1-1107-2503/245-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувини эшитиб, иш материалларини таҳлил қилиб, тарафларнинг музокараси ҳамда судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни Судланувчи Н.Умурзаков хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол- мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2025 йил 15 апрель куни соат 23:00да жабрланувчи Х.Муминованинг Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Оқ қовоқ ҚФЙ, Оқ олтин МФЙ, Ёшлик кўчаси, 33-уй-жойига девор орқали ошиб ўтиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, хонадон биносида бўлган ҳар бирининг бозор баҳоси 400.000 сўмлик жами 4 дона ҳавоза (леса)лар, бозор баҳоси 300.000 сўмлик арматуралар ва бозор баҳоси 120.000 сўмлик пластикдан ишланган қувурларни яширин равишда ўғирлаб, номаълум томонга яширинган. Натижада фуқаро Х.Р.Муминовага жами 2.020.000 (икки миллион йигирма минг) сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Бундан ташқари, судланувчи Н.Умурзаков хавфли рецидивист бўла туриб, такроран ўзганинг мол- мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2025 йил 17 апрель куни 23:00да жабрланувчи Х.Муминованинг Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Оқ қовоқ ҚФЙ, Оқ олтин МФЙ, Ёшлик кўчаси, 33-уй-жойига девор орқали ошиб ўтиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, хонадон биносининг иккинчи қаватида бўлган бозор баҳоси 180.000 сўмлик газа блок кесиш учун мўлжалланган арра, бозор баҳоси 150.000 сўмлик "уровень" ускунаси, бозор баҳоси 200.000 сўмлик идиштовоқлар, хонадон ҳовлисида бўлган бозор баҳоси 100.000 сўмлик ёғочдан ишланган шкаф, бозор баҳоси 150.000 сўмлик 5 кг куйдирилган симларни яширин равишда ўғирлаб, номаълум томонга яширинган. Натижада фуқаро Х.Р.Муминовага жами 780.000 (етти юз саксон минг) сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Бундан ташқари, судланувчи Н.Умурзаков хавфли рецидивист бўла туриб, такроран ўзганинг мол- мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2025 йил 24 апрель кунидан 25 апрель кунига ўтар кечаси соат 00:30да жабрланувчи Х.Муминованинг Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Оқ қовоқ ҚФЙ, Оқ олтин МФЙ, Ёшлик кўчаси, 33-уй-жойига девор орқали ошиб ўтиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, хонадон биносида бўлган ҳавозаларнинг темир бўлакларини ўғирлашни кўзлаб, бинонинг иккинчи қаватида ўзи билан олиб келган спиртли ичимликни истеъмол қилиб ўтирган вақтида хонадон эгалари Х.Р.Муминова ва унинг турмуш ўртоғи А.С.Муминовлар келиб қолиши натижасида режалаштирган ўғирлигини охирига етказолмай ХМҚО ходимлари томонидан ушланган. Суд мажлисида судланувчи Н.Умурзаков, ўзига эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлик билдириб, ҳақиқатан ҳам бир неча маротаба судланганини, оиласи йўқлигини, онаси ва укаси билан бирга истиқомат қилишини, 2025 йил 15 апрель куни кечқурун қўшниси Х.Муминованинг уйига девор орқали ошиб ўтиб, 4 дона ҳавоза, арматуралар ва пластикдан ишланган қувурларни ўғирлаб кетиб, олиб бориб сотганини, 2025 йил 17 апрель куни яна кечқурун қайта Х.Муминованинг уй-жойига девор орқали ошиб ўтиб, газа блок кесиш учун мўлжалланган арра, ҳар-хил идиш-товоқлар, ёғочдан ишланган шкаф, симларни яширин равишда ўғирлаб кетиб сотиб юборганини, 2025 йил 24 апрель кунидан 25 апрель кунига ўтар кечаси яна Х.Муминованинг уй-жойига девор орқали ошиб ўтганини, у ерда 1 ҳафта олдин кўрган хонадон биносида бўлган ҳавозаларнинг темир бўлакларини ўғирламоқчи бўлганини, уйда ҳеч ким бўлмагани учун бинонинг иккинчи қаватида ўзи билан олиб келган спиртли ичимликни истеъмол қилиб ўтирган вақтида хонадон эгалари Х.Р.Муминова ва унинг турмуш ўртоғи А.С.Муминовлар келиб қолишганини, улар ИИБ чақиришганини ва уни ушлаб олишганини баён қилиб, уни кечиришни, бошқа бундай ишларни қилмаслигини, айбига иқрор ва пушаймон эканини, 15 ёш қизи борлигини, ҳаётини энди унга бағишлашлигини, ёшини, ёлғиз ўзи эканини инобатга олиб, суддан жазо тайинлашда енгиллик беришларини сўради. Судланувчи Н.Н.Умурзаков ўз айбига тўлиқ иқрорлигидан ташқари, унинг айби қуйидагилар билан тўлиқ ўз исботини тўлиқ топди. Жумладан, суд мажлисида жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган Х.Мўминова дастлабки тергов жараёнида берган кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни у 2018 йилда юқоридаги Оқ олтин МФЙ, Ёшлик кўчаси, 33-сонли уй-жойни сотиб олганлигини, бироқ, мазкур хонадонда қурилиш ишлари охирига етказилмаганлиги сабабли оиласи билан мазкур кўчада жойлашган онасини 10/1-сонли хонадонда яшаб келишлигини, 2024 йилнинг февраль ойида турмуш ўртоғи юқоридаги қурилиши тугалланмаган 33-сонли уй-жойда таъмирлаш ишларини бошлаганлигини, мана ҳозирги кунга қадар қурилиш ишлари кетаётганлигини, 2025 йилнинг апрель ойини ўрталарида мазкур хонадонига турмуш ўртоғи билан келган вақтларида ҳовлининг бир чеккасида бўлган идиш-товоқ сақланувчи шкаф ва уни ичида бўлган 10 яқин турли идиш-товоқлар йўқлигини, яъни номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини билишганлигини, бироқ мазкур ҳолат юзасидан ҳеч қаерга мурожаат қилмаганлигини, ушбу ҳолатдан сўнг бир-икки кун ўтиб, мазкур уйига келганларида омборхонада бўлган 3-4 дона кўрпа-тўшаклар йўқлигини кўрганлигини, ҳовлига яна ўғрилар кирганлигини тушунганлигини, шундан сўнг, яна бир-икки кундан кейин 19 апрель куни ушбу хонадонига келганларида хонадоннинг иккинчи қаватида жойлашган хонада бўлган газаб лок арраси, "уровень" ва бир нечта асбоб-ускуналар ҳамда биринчи қаватда бўлган 4 комплект ҳавоза (леса)лар ўғирланганлигини билганлигини, мазкур ҳолатлар бўйича хам ХМҚОга мурожаат қилмаганлигини, 2025 йил 24 апрель кунидан 25 апрель кунига ўтар кечаси соат тахминан 23:30лар атрофида ушбу хонадонларида яна ўғирлик бўлганбўлмаганлигини текшириш мақсадида турмуш ўртоғи билан ушбу хонадонларига борганлигини, ушбу ерда чироқ бўлмаганлиги, ҳамма ёқ қоронғу бўлганлиги боис, у автомашинада турмуш ўртоғини кутиб ўтирганлигини, улар хонадондан хабар олиш учун ичкарига кириб кетганлигини, орадан бироз муддат ўтганидан сўнг турмуш ўртоғи уни ичкарига чақирганлигини, ҳовлига кирган вақтида мазкур маҳаллада яшовчи қўшниси Умирзаков Нурали Нурсаитович маст ҳолатда турганлигини, қўлида спиртли ичимлик ушлаб турганлигини кўрганлигини, шундан сўнг турмуш ўртоғи у билан ушбу ерда нима қилаётганлигини сўраб, савол-жавоб қилганида у мазкур уйларига бир неча маротаба келганлигини ва ҳавоза хамда асбоб-ускуналарни ўғирлаганлигини тан олиб, ушбу нарсаларни яъни ҳавозаларни лўлиларга, асбоб-ускуналарни эса “Миша” исмли шахсга сотиб юборганлигини тан олганлигини, шундан сўнг у мазкур ҳолат юзасидан “102” тизимига қўнғироқ қилганлигини, орадан бироз муддат ўтганидан сўнг туман ИИБ ходимлари келишганлигини ва у уларга бўлиб ўтган ҳолат юзасидан тушунтириш берганлигини, Н.Умирзаков томонидан хонадонларидан ҳар бирини баҳоси 400.000 сўмлик ҳавоза, 4 комплект "леса"лар 1.600.000 сўм, 180.000 сўмлик газа блок арраси, 150.000 сўмлик "уровень", 200.000 сўмлик идиш-товоқ, 300.000 сўмлик арматуралар, 100.000 сўмлик шкаф, 120.000 сўмлик пластик трубалар, 150.000 сўмлик куйдирилган 5 кг симлар ўғирланганлигини, мазкур нарсаларни, жами баҳоси 2.800.000 сўмни ташкил этишини баён қилиб, судланувчи Н.Умурзакога бир неча маротаба тўлашини айтганини, лекин у тўламаганини, ҳозирда унга даъвоси йўқлигини, лекин 2.800.000 сўм моддий зарарни ундириб беришни сўради. Мазкур жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган А.Муминов худди жабрланувчи Х.Мўминованинг кўрсатувларига ўхшаш кўрсатувлар берди. Судланувчи Н.Умурзаков айби ўзини иқрорлигидан ташқари, айби судда ўқиб эшиттирилган гувоҳ А.Расулбаевнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари, ариза, билдирги, дастлабки тушунтириш хатлари, ашёвий далилларни олиш, нарсани олиш ва кўздан кечириш ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади. Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Н.Н.Умурзақовнинг айбловнинг биринчи эпизоди бўйича хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан; айбловнинг иккинчи эпизоди бўйича хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан; шунингдек, айбловнинг учинчи эпизоди бўйича хавфли рецидивист бўла туриб, такроран, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишга суиқасдда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификatsiя қилинган деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 19-моддасида “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдир” деб, 20-моддасида эса, “Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан боғлиқдир. Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларга назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак” деб ҳамда 60-моддасида эса “Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сонли Қарорининг 6-бандида, судлар Конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклигини инобатга олишлари зарурлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида таъкидланишича:-“Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилсин”; шу Қарорнинг 3-бандида:- “Жиноят Кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги ҳақида рахбарий кўрсатмалар берилган. Суд юқоридаги Олий суд Пленумининг раҳбарий тушунтиришларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 55,56-моддалари талабларига риоя қилиб, судланувчи Н.Н.Умурзақовга жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг оилавий шароитини, ижтимоий аҳволи ва моддий шароитини, жабрланувчининг маънавий даъвоси йўқлигини, айбига иқрор ва пушаймонда эканлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлари деб, жиноятни ғаразли ёки бошқача паст ниятларда, илгари ҳам қасддан жиноят содир этиб, жазо ўтаётган даврида қасддан янги жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб инобатга олиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, шу билан бирга унга жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг 05.07.2023 йилдаги ҳукми билан тайинланиб, 2025 йил 11 март куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг ажримига кўра ЖКнинг 74-моддасига кўра алмаштирилган ва ўталмаган жазо муддатини қисман қўшиш йўли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида узил кесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, тайинланган жазо муддати 2025 йил 27 май кунидан бошлаб ҳисоблашни; Жабрланувчи Х.Муминованинг фойдасига етказилган моддий зарарни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноятпроцессуал кодексининг 454-457, 460, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига асосан, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Умурзаков Нурали Нурсаитович (Umurzakov Nurali Nursaitovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 169моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддасига кўра тайинланган жазоларни қисман йўли билан узил-кесил Н.Н.Умурзаковга ўташ учун 5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60, 61-моддаларига асосан мазкур ҳукм билан тайинланган жазо муддатига жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг 05.07.2023 йилдаги ҳукми билан тайинланиб, 2025 йил 11 март куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг ажримига кўра ЖКнинг 74-моддасига кўра алмаштирилган ва ўталмаган жазо муддатини қисман қўшиш йўли билан Умурзаков Нурали Нурсаитовичга узил-кесил ўташ учун 5 (беш) йил 2 (икки) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. 7 Н.Умурзаковга нисбатан қўлланилган “қамоқда сақлаш” эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилсин. Судланувчи Н.Н.Умуразковдан жабрланувчи Х.Муминованинг фойдасига 2.800.000 (икки миллион саккиз юз минг) сўм ундирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ, ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан, судланувчилар ва жабрланувчига эса ҳукмнинг нусхасини олган кундан эътиборан ўн сутка ичида, ушбу суд орқали Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 498-моддасига мувофиқ, суднинг ҳукми апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, кассaция тартибида шикоят келтириши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: имзо А.Алимова Нусхаси аслига тўғри, судья: Маъсул судья: Алимова Аропат Мирзахидовна