Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/10162 Дата решения 22.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти Ответчик / Подсудимый NIYATGUL BIZNES BARAKA хусусий корхонаси
Source ID 1215822 Claim ID 3769292 PDF Hash e23fe1eb2674b0a8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 106 символов
4-1101-2303/10162-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 22 декабрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди, судья П.Закирова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримов котиблигида, даъвогар “_______________” АЖнинг жавобгар “_______________” ХК ҳисобидан 10 335 748 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ишга Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилган ҳолда, тарафлардан даъвогар вакили _______________ (2023 йил 11 августдаги 14-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили _______________ (раҳбар), учинчи шахс вакили _______________ (2023 йил 27 январдаги 392/01-10-сонли ишончнома асосида) иштирокида суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “_______________” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “_______________” ХК (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 10 335 748 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили асосий ижара шартномаси шартига мувофиқ жавобгар билан алоҳида шартнома тузганлиги, жавобгар шартномани хусусий корхона сифатида муҳр қўйиб, имзолаб бергани, шартномани бекор қилиш ёки унинг шартларини бирон-бир тарзда ўзгартириш ҳақида мурожаат қилмагани, ҳозирги кунда шартноманинг амал қилиш муддати тугаганлиги, бироқ қарздорлик тўланмаганлигини маълум қилиб, суддан ушбу қарздорликни ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шартномани имзолаб берган бўлсада, даъвогар билан келишиб ишламаганлиги, даъвогарнинг қўшимча хизматларидан фойдаланмагани, асосий ижара шартномаси бўйича тўловларни тўлаб берганлигини таъкидлаб, даъвогар билан тузилган шартномани тан олмаслигини маълум қилиб, даъво талабини рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили тарафлар ўртасида уч томонлама ижара шартномаси тузилганлиги, жавобгар ушбу шартномага асосан даъвогар балансида бўлган давлат мулкидан умумий овқатланиш шахобчаси сифатида фойдалангани, даъвогар ва жавобгар ўртасида коммунал хизматлар, солиқлар бўйича алоҳида шартнома тузилганлиги, ўзаро ҳисоб-китоблар ҳам улар ўртасида олиб борилганлигини таъкидлаб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар ижара шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонун хужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (ижарага берувчи), “_______________” АЖ (балансда сақловчи) ва “_______________” ХК (ижарага олувчи) ўртасида 2022 йил 27 сентябрда 355104/123-22-сонли давлат мулкини ижарага бериш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига биноан ижарага берувчи (учинчи шахс) ижарага олувчига (жавобгар) “_______________” АЖ Ўзбекистон локомотив депоси балансидаги Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Ўзбекистон бекати МФЙ манзилида жойлашган маъмурий бинонинг жами 73,44 кв.м.ни ташкил этувчи майдонини (кейинги ўринларда “Объект” деб юритилади) балансда сақловчи иштирокида ижарага берган. Мазкур шартноманинг 6.4-банди ўн учинчи хатбошисида ижарага олувчининг объектни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-харажатлар (коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр энергияси таъминоти ва ҳоказолар)ни қоплаш, лозим бўлган ҳолларда коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр энергияси таъминоти бўйича балансда сақловчи билан алоҳида шартнома тузиш мажбурияти белгиланган. Шунга кўра даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 4 октябрда алоҳида 1-сонли қўшимча келишув тузилган. Мазкур қўшимча келишувнинг 1-бандига кўра уч томонлама тузилган 2022 йил 27 сентябрдаги 355104/123-22-сонли давлат мулкини ижарага бериш шартномасининг 6.4-бандига асосан ижарага олувчи балансда сақловчига калькуляция асосида ҳисобланган сарфхаражатларни (коммунал ва фойдаланиш хизматлари, ер ва мулк солиқлари, электр энергия ва газ таъминоти, амортизация ва хоказолар) тўлаш келишувнинг асоси деб белгиланган. Ушбу келишувнинг 2.1-бандида ижарага олувчи балансда сақловчига калькуляция асосида бир ойлик тўлов ҚҚС билан 501 701,30 сўмни ташкил этиши, 2.2-бандида электр энергияси ва табиий газ ўлчагичларининг кўрсаткичлари бўйича ҳақиқатда ишлатилган миқдор учун балансда сақловчига тақдим этилган ҳисобварақ фактурадаги нархлар асосида тўлов амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмай, даъвогар олдида 10 335 748 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Даъвогар ушбу қарздорликни бартараф этиш юзасидан 2022 йил 11 октябрда жавобгарга 2063-сонли талабнома юборган, бироқ мазкур талабнома оқибатсиз қолдирилган. ФК 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига хақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФК 544-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. ФК 582-моддасининг иккинчи қисмига кўра агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олинган корхонани ишлатиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек ижарага олинган молмулкни суғурталаш бўйича тўловлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ижарага олувчи зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра даъвогар жавобгарга нисбатан қарздорликни ундиришни сўраб даъво талабини билдириш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Суд жавобгар вакилининг ижара объектини аукцион савдосида жисмоний шахс сифатида ютиб олганлиги, шу сабабли қарздорликни тўламаслиги лозимлиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди. Чунки уч томонлама ижара шартномасида ҳам, қўшимча келишувда ҳам жавобгар вакили хусусий корхонаси раҳбари сифатида имзо чекиб, муҳри билан тасдиқлаган. Шунингдек, суд жавобгарнинг ўзи фойдаланмаган хизматлар учун қарздорлик ундирилиши қонунга зид эканлиги тўғрисидаги важларни ҳам ноўрин деб ҳисоблайди. Ушбу ҳолатда қўшимча келишув ҳам битим ҳисобланиб, унда айнан ушбу харажатлар назарда тутилган. Жавобгар шу шартлар асосида битим тузган. Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Суд, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни, ортиқча тўланган 10 286 сўмни даъвогарга маълумотнома асосида қайтаришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 184, 186 ҳамда 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. “_______________” ХК ҳисобидан “_______________” АЖ фойдасига 10 335 748 сўм асосий қарз, 330 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ортиқча тўланган 10 286 сўм давлат божи суммаси “_______________” АЖга маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья П.Закирова