Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-1903/166 Дата решения 05.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Реабилитация этилган шахснинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш ҳақида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 405559 Claim ID 2885917 PDF Hash 756826c32e4848ba... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси збекистон Республикаси ЖК 205 law
исми ва 206-моддаси исми ва 206 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 304-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 304 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 305-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 305 law
га биноан ЖПКнинг 304-моддаси га биноан ЖПК 304 law
исми билан ЖКнинг 62-моддаси исми билан ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 304-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 304 law
амда ЖПКнинг 304-моддаси амда ЖПК 304 law
збекистон Республикаси ФКнинг 327-моддаси збекистон Республикаси ФК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (оқланган шахсга етказилган зарарни ундириш ҳақида) 2025 йил сентябрь ойининг 5 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида; Судья Б.Э.Каюмов раислигида; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурорининг ёрдамчиси Э.Эминов, оқланган Б.Ирматов ва унинг ҳимоячилари А.Абдуллаев ва Ф.Мўминовнинг иштирокида, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2019 йил 18 сентябрдаги Ирматов Бобир Маратовичга оид жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукм ижросига тааллуқли масала юзасидан Б.Ирматовнинг аризасига асосан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни инстанциясининг 2025 йил 25 мартдаги ҳукмига кўра, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2019 йил 18 сентябрдаги Ирматов Бобир Маратовични Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми ва 206-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли реабилитация қилинган ва жиноят ишининг унга нисбатан бўлган қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1 ва 2-бандларига асосан ҳаракатдан тугатилган. Б.Ирматов Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 301-312-моддалари тартибида судга ариза билан мурожаат қилиб, қонунга хилоф равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги туфайли, унга нисбатан етказилган мулкий зарарни ундириб беришни сўраган аризасига тааллуқли ҳужжатларни тақдим этган. Суд мажлисида сўроқ қилинган Б.Ирматов қуйидагича, яъни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Тошкент шаҳар бўйича бўлимнинг ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакил лавозимида ишлаганлиги, лавозимдан ноқонуний бўшатилиб жиноий жавобгарликка тортилганини, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ҳукми билан оқланганлигини инобатга олиб судга тақдим этилган аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан реабилитация этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар; 3-бандига асосан пуллар, пул жамғармалари ва уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек суднинг ҳукми, ажримига (қарорига) асосан мусодара қилинган ёхуд давлат фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол-мулкнинг қиймати; 5-бандида суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундирилган жарималар ва суд чиқимлари; 6-бандига асосан юридик ёрдам кўрсатилиши учун шахс томонидан адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек унга нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган бошқа харажатлар қопланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 305-моддасига биноан ЖПКнинг 304-моддаси 1, 3, 4, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган зиён молия органлари томонидан, 2-бандида кўрсатилган зиён Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан давлат бюджети ҳисобидан қопланиши, 306-моддасида реабилитация этиш тўғрисида қарор чиқарган суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган шахсдан ариза тушган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан зиён миқдорини аниқлайди, зарурат туғилганда бунинг учун молия органларидан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларидан ҳисобкитоб талаб қилиб олиши, иш кассация ёки назорат тартибида кўриш чоғида суд томонидан тугатилган бўлса, зиён миқдорини ҳукм чиқарган суд аниқлаши, иш тугатилган бўлса, зиён миқдорини ҳукм чиқарган суд аниқлаши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 18-сонли Қарорининг 12-бандида, суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган шахсга нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар, тўхтатиб қўйилган пенсия ва нафақалар миқдорини аниқлашда, ушбу шахс қонунга хилоф равишда ушлаб турилган, эҳтиёт чораси сифатида қонунга хилоф равишда қамоқда ёки уй қамоғида сақланган, тиббий муассасага жойлаштирилган ёки ноқонуний қарор (ҳукм, ажрим) чиқарилганлиги натижасида иш ҳақи ёки пенсия ва нафақалар тўлаш тўхтатилган ёки қонуний даромадларидан маҳрум бўлган пайтдан реабилитация қилиш ҳақида қарор чиқарилган пайтга қадар бўлган даврни инобатга олиши лозим. Реабилитация этилган шахсга тўланиши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлар миқдори унинг илгари ишлаган лавозимига тўланган иш ҳақи ва бошқа даромадларини ҳисоблаш орқали аниқланади. Бунда шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан маҳрум бўлган вақтдан, реабилитация ҳақида қарор чиқарилгунга қадар бўлган бутун даври учун шахс бошқа даромадга эга бўлган, бўлмаганидан қатъий назар ойлик иш ҳақини ўсиб бориши ҳисобга олинган ҳолда ундирилиши лозимлиги кўрсатилган. Суд юқоридаги Қонун талабларига риоя қилиб, жиноий иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, Яккасарой туман прокурорининг ёрдамчиси, ҳимоячиларни ва Б.Ирматовни фикрларини тинглаб, Б.Ирматов томонидан келтирилган аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, Б.Ирматов Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Тошкент шаҳар бўйича бўлимнинг ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили лавозимида ишлаб юрган вақтда 2019 йил 18 апрелдан 2025 йил 25 мартга қадар жами 659.066.503 сўм маоши ҳисобланиши кўрсатилган. Шунингдек, мазкур жиноят иши бўйича туман судининг 2019 йил 18 сентябрдаги ҳукмига кўра Б.Ирматовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 62-моддаси тартибида энг кам ойлик иш ҳақининг 144 баравари миқдорида, яъни 29.193.120 сўм жарима жазоси тайинланган бўлиб, 2020 йил 20 январдаги Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлимининг амалдаги ижро этилган ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисидаги қарорига асосан тайинланган жарима жазоси тулланган. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2019 йил 18 сентябрдаги ҳукми билан Б.Ирматов жиноят иши бўйича оқланган, шу сабабли ҳам суд уни нотўғри жиноий жавобгарликка тортилганлиги натижасида етказилган мулкий зиённи ундиришни, хусусан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар жами 659.066.503 сўм ҳамда ЖПКнинг 304-моддаси 2-қисми 5-бандига асосан суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундирилган жарима, яъни 29.193.120 сўм пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳисобидан Б.Ирматов фойдасига ундиришни лозим топади. Шунингдек, Б.Ирматовнинг ишга тиклаш ва ишдан бўшатилган то оқланган кунига қадар 6 йил 3 ой бўлган муддатни унинг умумий меҳнат ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшилиши ҳамда тергов вақтида депозит ҳисоб рақамига тулланган 50.000.000 сўмнинг 29.193.120 сўм пул маблағлари ҳозирги вақтга қадар қайтариб берилмаганлиги ва ушбу сумма 6 йил давомида ушлаб турилганлиги ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 327-моддаси тартибида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасини қўллаган ҳолда жами 323.459.700 сўмни ҳамда маънавий зарани ундириш масалалари юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-310, 423, 541-моддаларига амал қилиб, АЖРИМ ҚИЛАДИ Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2019 йил 18 сентябрги ҳукми билан оқланган Ирматов Бобир Маратовичнинг аризаси қисман қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармасидан Ирматов Бобир Маратовична фойдасига иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар ҳамда суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундирилган жарима жами 688.259.623 сўм пул маблағлари ундирилсин. Б.Ирматовнинг ишга тиклаш ва ишдан бўшатилган то оқланган кунига қадар 6 йил 3 ой бўлган муддатни унинг умумий меҳнат ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшилиши ҳамда тергов вақтида депозит ҳисоб рақамига тулланган 50.000.000 сўмнинг 29.193.120 сўм пул маблағлари ҳозирги вақтга қадар қайтариб берилмаганлиги ва ушбу сумма 6 йил давомида ушлаб турилганлиги ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 327-моддаси тартибида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасини қўллаган ҳолда жами 323.459.700 сўмни ҳамда маънавий зарани ундириш масалалари юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ажрим устидан томонлар ўн сутка ичида шикоят ва протест келтиришлари мумкин. /имзо/ Нусхаси аслига тўғри:______________ Б.Э.Каюмов