Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/9560 Дата решения 20.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ Ответчик / Подсудимый BEST UNIVERSAL STAR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1214473 Claim ID 3733107 PDF Hash fcab76743724d252... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 12 555 символов
4-1101-2302/9560-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 20 декабрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “.......................................” акциядорлик тижорат банкининг манфаатида жавобгар “.......................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 752 000 АҚШ доллари асосий қарз қолдиғи, 2 706 АҚШ доллари жорий фоиз қарз, 13 315 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз, жами 768 021 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “Kaolin plus” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент шаҳри, ....................................... тумани, ....................................... кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехи жойлашган нотурар жой биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили .................. (2023 йил 20 ноябрдаги 01-09/3397-сонли ишончнома асосида), “.......................................” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари ......................нинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “.......................................” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “.......................................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки қарз олувчи деб юритилади) ҳисобидан 752 000 АҚШ доллари асосий қарз қолдиғи, 2 706 АҚШ доллари жорий фоиз қарз, 13 315 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз, жами 768 021 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни “Kaolin plus” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га тегишли Тошкент шаҳри, ....................................... тумани, ....................................... кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехи жойлашган нотурар жой биносига қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси билан мурожаат қилгандан сўнг жавобгар томонидан 13 315 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган фоиз қарздорлиги тўлаб берилганлиги, жавобгарнинг даъвогар олдида муддати ўтган қарздорлиги қолмаганлиги, қолган кредит маблағлари бўйича тўлов муддати ҳали келмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили муддати ўтган кредит қарздорлигини тўлаб берганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган қўшимча жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127, 128 ва 170-моддалари талабига кўра суд низони мазмунан ҳал этиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 5 августда 299-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандида банк қарз олувчига 752 500 (етти юз эллик икки минг беш юз) АҚШ доллари миқдорида замонавий типдаги иссиқхона қуриш учун йиллик 7 фоиз (3,5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси компенсацияси ҳисобига) фоиз устама билан асосий қарз тўлови бўйича 24 (йигирма тўрт) ойлик имтиёзлик давр асосида 2027 йил 17 августгача бўлган муддатга кредит ажратади деб белгиланган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2021 йил 19 июлдаги 299к-2021-1-сонли муомаладаги кўчар мулк гарови шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ гаров билан таъминланган мажбуриятлар асоси бўлиб, тарафлар ўртасида қуйидаги шартларда тузилган 2020 йил 5 августда 299-сонли кредит шартномаси ҳисобланади: кредитнинг умумий миқдори жами 752 500 (етти юз эллик икки минг беш юз) АҚШ доллари; кредитнинг қайтарилиш муддати – 7 йил (84 ой) муддатга, кредит асосий қарзи ва фоизларини 6 (олти) ойда бир марта сўндириш орқали 2 йил (24 ой) имтиёзли давр билан; кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар – йиллик (бир йил 360 кун ҳисобида) 7 фоиз (бундан 3,5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон қарорига асосан Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсацияси тариқасида қоплаб берилади). Шу билан бирга тарафлар ўртасида 2022 йил 30 декабрда 299-сонли кредит шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 1-сонли келишув имзоланган бўлиб, фоиз устама билан асосий қарз тўлови бўйича кредит тўлови муддати 42 (қирқ икки) ойлик имтиёзлик давр асосида 2030 йил 17 августгача деб белгиланган ҳамда кредит сўндириш жадвали шартномага киритилаётган ўзгаришларга мутаносиб равишда тасдиқланган. Жавобгар томонидан кредит қайтариш жадвалига асосан 2023 йил 7 августда тўланиши лозим бўлган фоизи ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида 13 315 АҚШ доллари миқдорида қарздорлик юзага келган. Даъвогар жавобгарга огоҳлантириш хати ва талабнома билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни талаб қилган, кредит қарздорлиги ўз вақтида тўланмаган тақдирда ундирувни гаров мулкига қаратиш юзасидан судга даъво ариза киритилиши тўғрисида огоҳлантирган. Жавобгар томонидан талабномалар ижро этилмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган. Жавобгар кредит қайтариш жадвалига асосан тўловни ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида 13 315 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган фоиз қарздорликка йўл қўйган. ФКнинг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмасдан, уни бузганлиги, кредитга ҳисобланган фоизни ўз вақтида тўламаганлиги исботини топади, шу боис суд даъвонинг ушбу қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ жавобгар томонидан 13 315 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган фоиз қарздорлик судга даъво тақдим этилгандан сўнг тўлиқ қоплаб берилганлиги ва бу даъвогар вакили томонидан тақдим этилган маълумотнома билан ҳам ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ФК 736-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар томонидан кредит қайтариш жадвалига асосан кредит маблағига ҳисобланган фоиз ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида даъвогар жавобгардан 752 000 АҚШ доллари асосий қарз қолдиғи, 2 706 АҚШ доллари жорий фоизни ундиришни сўраган. Бироқ, кредит шартномасининг 2.4-бандида кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши каби ҳолатларда даъвогар кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорликни ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. ИПКнинг 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс, шу жумладан даъвогар ҳам ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Лекин даъвогар кредит маблағининг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлигини тасдиқловчи, яъни жавобгарнинг кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўлаганлиги, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилишига йўл қўйганлиги каби ҳолатларни исботловчи далилларни тақдим эта олмади, шунга кўра суд даъвонинг жавобгар ҳисобидан 752 000 АҚШ доллари асосий қарз қолдиғи, 2 706 АҚШ доллари жорий фоиз қарздорлигини ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Юқоридаги талаблар билан бир қаторда, даъвогар ундирувни қўшимча жавобгар “Kaolin plus” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент шаҳри, ....................................... тумани, ....................................... кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехи жойлашган нотурар жой биносига қаратишни сўраган. ФК 279-моддасининг биринчи қисмида ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ банкнинг талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган кредит мажбуриятини ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарнинг ўзи гаров билан таъминлаган мажбуриятини лозим даражада бажаришни таъминламаганлиги исботлаб берилмади, шу боис суд даъвонинг ундирувни гаров мулкига қаратиш қисмини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданингбешинчи қисмига асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, еттинчи қисмига кўра эса давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан даъво тақдим этиш санасидаги валюта курсидан келиб чиқиб, суд даъвонинг асосли деб топилган ва судда ишни кўриш жараёнида бартараф этган қисми бўйича давлат божини жавобгар, даъвонинг асоссиз деб топилган қолган қисмлари бўйича давлат божини манфаати кўзланган даъвогарнинг зиммасига юклатади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. “.......................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 3 256 329,7 сўм давлат божи, “.......................................” акциядорлик тижорат банки фойдасига эса 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. “.......................................” акциядорлик тижорат банки ҳисобидан республика бюджетига 184 571 654,06 давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья С.Ғ.Солиев