← Назад
Решение #460459 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| моддасида эса ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| онуни | 6 | — | law | |
| Демак даъво асосли деб топилганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 110 символов
4-1101-2301/9936-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 декабрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Ғ.Солиев, судья
ёрдамчиси Н.А.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
АТ “.......................................” манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар
“.......................................” МЧЖ ҳисобидан жами 350 324 728,99 сўм кредит
қарздорлиги (шундан 122 580 653 сўм муддатли асосий қарз,
195 856 372,43 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 028 736,20 сўм фоиз
қарздорлиги, 30 858 967,36 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги)ни
ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли Тошкент вилояти,
....................................... тумани, ....................................... ҚФЙ, .......................................
ДФХУда жойлашган, кадастр рақами 10:07:05:01:02:0318 бўлган нотурар
бино ва Тошкент вилояти, ....................................... тумани, .......................................
ҚФЙ, ....................................... ДФХУда жойлашган, TU 5133-05330015-2010 код
рақамли ёғ-мой ва ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускунаси
линиясига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили ........................................ (2023 йил
31 августдаги 10-09/36-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
.......................................... (раҳбар)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
АТ “.......................................” (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси
билан мурожаат этиб, “.......................................” МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан жами 350 324 728,99 сўм кредит
қарздорлиги (шундан 122 580 653 сўм муддатли асосий қарз,
195 856 372,43 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 028 736,20 сўм фоиз
қарздорлиги, 30 858 967,36 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги)ни
ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли Тошкент вилояти,
....................................... тумани, ....................................... ҚФЙ, .......................................
ДФХУда жойлашган, кадастр рақами 10:07:05:01:02:0318 бўлган нотурар
бино ва Тошкент вилояти, ....................................... тумани, .......................................
ҚФЙ,
.......................................
ДФХУда
жойлашган,
TU 5133-05330015-2010 код рақамли ёғ-мой ва ем маҳсулотларини
ишлаб чиқариш ускунаси линиясига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаблари қисман қўллабқувватлаб, судга даъво тақдим этилгандан сўнг қисман, яъни
25 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги, ушбу тўлов кредит
қарздорининг
муддати
ўтган
фоиз
қисмини
қоплашга
йўналтирилганлигини билдириб, буни тасдиқловчи маълумот тақдим
этиб, қолдиқ қарзни ундиришни ва ундирувни гаровдаги мулкларга
қаратишни сўради.
Жавобгар вакили эса даъво талабларини тан олиб, ҳақиқатан ҳам
қарздорлик мавжудлиги, тўловларни шартлашилган муддатларда
амалга ошира олмаётганлиги, судга даъво тақдим этилгандан сўнг
қисман 25 000 000 сўм тўлов амалга оширганлиги, айни вақтда қолган
кредит қарзини ҳам тўлаш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, иш
бўйича қонуний суд ҳужжати қабул қилишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси даъво аризасида низони ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисми
талабидан келиб чиқиб, суд низони палатанинг иштирокисиз кўриб
чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд,
ишда
иштирок
этган
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2020 йил 29 августда тузилган кредит шартномасига асосан даъвогар
томонидан жавобгарга ёғ-мой ва ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш
линиясини сотиб олиш учун 6 (олти) ойлик имтиёзли давр билан
36 (ўттиз олти) ой муддатга, йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти
асосида 950 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Шартноманинг
1.1-бандида
даъвогар
жавобгарга
мазкур
шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит
маблағлари ажратиш, жавобгар эса ўз навбатида олинган пул
маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ҳамда кредит
маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
зиммасига олган.
Кредит шартномасининг 2.2-бандида кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни тўлаш муддати 36 ой этиб белгиланган бўлса-да, жавобгар
томонидан кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган, натижада
жавобгарнинг жами кредит қарздорлиги 350 324 728,99 сўм (шундан
122 580 653 сўм муддатли асосий қарз, 195 856 372,43 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 1 028 736,20 сўм фоиз қарздорлиги, 30 858 967,36 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги)ни ташкил қилган.
Даъвогар жавобгарга бир неча бора огоҳлантириш хати ва
талабномалар билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни
талаб қилган, бироқ жавобгар томонидан талабномалар ижро этилмаган,
натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит
шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши,
учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз
шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган.
ФКнинг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Шартноманинг 2.6-бандида жавобгар асосий қарз билан бирга фоиз
суммасини ҳар ойнинг 15 санасига қадар тўлаб боришни зиммасига
олган, шунингдек шартноманинг 4.2-бандида жавобгарнинг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, шу жумладан 4.2.1-кичик бандида
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган
муддатларда ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланишини
таъминлаш мажбуриятини зиммасига олган бўлса-да, аммо жавобгар
ушбу шартномавий мажбуриятларини бажармаган.
Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Бундан ташқари, ФКнинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан
бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама
ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, 341-моддасида эса мажбурият, қоида
тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши
белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда жавобгар кредит ҳамда унга
ҳисобланган фоизлар бўйича тўловни амалга оширмаган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар кредитни қайтариш
жадвалига риоя қилмасдан, кредитни қайтариш жадвалини мунтазам
бузганлиги, кредитга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги,
шунингдек даъво аризаси судга тақдим қилингандан сўнг жавобгар
томонидан 25 000 000 сўм миқдорида фоиз қарздорлиги тўланганлиги,
бугунги кун ҳолатига жавобгарнинг 122 580 653 сўм муддатли асосий
қарз, 195 856 372,43 сўм муддати ўтган асосий қарз, 6 887 703,56 сўм
фоиз қарздорлиги, жами 325 324 728,99 сўм кредит қарзи мавжудлиги
исботини топган, шу боис суд даъвонинг ушбу қисмларини асосли деб
топиб, уни қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Шу билан бирга, даъво аризасида ундирувни гаров мулкларига
қаратиш талаби ҳам қўйилган.
ФКнинг 280-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг
қарорига мувофиқ қондирилиши, 281-моддасида эса ушбу Кодекснинг
280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган
мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ
кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилиши лозимлиги
белгиланган.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмида ундирувни гаровга
қўйилган мулкка қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ
банкнинг талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан
таъминланган кредит мажбуриятини ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида 2020 йил
9 сентябрда тарафлар ўртасида тузилган 52/2020-сонли гаров
шартномаси асосида жавобгарга тегишли бўлган кредит ҳисобига сотиб
олинаётган №ТУ 5133-05330015-2010 код рақамли ёғ-мой ва ем
маҳсулотлари ишлаб чиқариш линиясини 522 000 000 сўм миқдорида
баҳоланиб, гаровга қўйилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2020 йил 6 октябрь куни Тошкент
шаҳри, Яккасарой туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус Ф.Б.Мусаева томонидан тасдиқланган ипотека шартномасида
кредит шартномасини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида
Тошкент вилояти, ....................................... тумани, ....................................... МФЙ
....................................... кўчасида жойлашган жавобгарга тегишли нотурар
жойга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга қўйиши, кўрсатилган
нотурар-жой 5 596 кв.м. ер майдонида жойлашган, умумий ер майдони
293,7 кв.м., қурилиш ости майдони 1 592,82 кв.метрдан иборатлиги, 1007-05-01-02-0318 кадастр рақами берилганлиги, даъвогар ва жавобгар
ўртасида
2020
йил
5 октябрдаги гаров объекти қийматини келишув далолатномасига кўра
665 500 000 сўмга баҳоланганлиги қайд этилган.
ФК 268-моддасининг биринчи қисми ва “Гаров тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг биринчи қисмида агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров
талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлаши, хусусан
фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида
етказилган зарар тўланиши, шунингдек гаровга олувчининг гаровга
қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув
харажатлари тўланишини таъминлаши лозимлиги белгиланган.
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини
таъминлаш
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг
2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 23-бандида
ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида
гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши
лозимлиги, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси
бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан
белгиланмаслиги, ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги
шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида
тушунтириш берилган.
Жавобгар ўзи гаров билан таъминлаган мажбуриятини лозим
даражада бажаришни таъминламаган. Шундай экан, даъвонинг ушбу
талаби ҳам қаноатлантирилиши лозим.
Демак даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118-моддасига
асосан барча суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 170-, 176-180-, 186- ҳамда 192-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“.......................................” МЧЖ ҳисобидан АТ “.......................................”
фойдасига
122 580 653 сўм муддатли асосий қарз, 195 856 372,43 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 6 887 703,56 сўм фоиз қарздорлиги, жами 325 324 728,99 сўм
кредит қарздорлиги ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув “.......................................” МЧЖга тегишли Тошкент вилояти,
....................................... тумани, ....................................... МФЙ, .......................................
кўчасида, 5 596 кв.м. ер майдонида жойлашган, умумий ер майдони 293,7
кв.м., қурилиш ости майдони 1 592,82 кв.м. дан иборат, 10-07-05-01-020318 кадастр рақами берилган нотурар жой ва №ТУ 5133-05330015-2010
код рақамли ёғ-мой ва ем маҳсулотлари ишлаб чиқариш линиясига
қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“.......................................” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
7 006 494,58 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
6
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
С.Ғ.Солиев