← Назад
Решение #461419 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1107-2302/2637-сонли иқтисодий иш
ОҲАНГАРОН ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2023 йил 19 декабрь
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьяси О.И.Мирзаев
“BUILDING STRUCTURE” МЧЖнинг жавобгар “O`ZBEKKO`MIR” АЖ ҳисобидан
769 974,05 сўм жарима ундириш тўғрисида соддалаштирилган иш юритиш
тартибида тақдим этган даъво аризасини ўз биносида соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
“O`ZBEKKO`MIR” АЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил
18 май куни электрон биржа орқали 6321339-сонли шартнома имзоланган.
Жавобгар томонидан шартнома шартига амал қилмаганлиги сабабли
даъвогар томонидан унга нисбатан жами 769 974,05 сўм жарима
ҳисобланган.
Шунга кўра даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 769 974,05 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг
баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси
даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
1
иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни
ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат
ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
18 май куни электрон биржа орқали 6321339-сонли шартнома имзоланган.
Мазкур шартноманинг 3.1 қисмида даъвогар биржада шартнома
рўйхатдан ўтганидан кейин 5 иш кунида тўловларни амалга ошириши
белгиланган бўлса, ушбу шартноманинг 3.4 қисмида 2 БОМШ-2Б 00-50маркали, 15 399 481 сўмлик 67 тонна кўмир маҳсулотини 22 иш кунида
етказиб бериш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномада маҳсулот етказиб беришнинг охирги муддати 2023
йил 18 май этиб белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Лекин бугунги кунга қадар ҳам жавобгар даъвогарга шартномада
келишилган кўмир маҳсулотини етказиб бермаган.
Мазкур ҳолатда суд жарима ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ ундиишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи
қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
2
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 769 974,05 сўм
жарима, 165 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
STRUCTURE” МЧЖ фойдасига 769 974,05 сўм жарима, 165 000 сўм давлат
божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ИПК
V бўлими қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
О.Мирзаев
3