← Назад
Решение #461800 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| Демак даъво асосли деб топилганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 354 символов
4-1001-2311/65003-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 декабрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Ғ.Солиев, судья
ёрдамчиси Н.А.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Mikromoliya tashkiloti oasiscredit” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси
микромолия ташкилоти манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар
якка тартибдаги тадбиркор Қахрамонова Зилола Арслан қизи ҳисобидан
40 212 862,34 сўм асосий қарз, 3 388 641,08 сўм муддати ўтган асосий
қарз, 1 343 703,33 сўм пеня, 513 661,50 сўм фоиз ва 3 085 674,94 сўм
муддати ўтган фоиз, жами 48 030 881,69 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
Б.К.Турабаев (2023 йил 5 июндаги 5-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили З.А.Қахрамонова (тадбиркор) иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Mikromoliya tashkiloti oasiscredit” МЧЖ шаклидаги хорижий
корхонаси микромолия ташкилоти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси
билан мурожаат этиб, якка тартибдаги тадбиркор Қахрамонова Зилола
Арслан қизи (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
40 212 862,34 сўм асосий қарз, 3 388 641,08 сўм муддати ўтган асосий
қарз, 1 343 703,33 сўм пеня, 513 661,50 сўм фоиз ва 3 085 674,94 сўм
муддати ўтган фоиз, жами 48 030 881,69 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, судга даъво тақдим этилгандан сўнг қисман, яъни
12 549 670,87 сўм тўлов амалга оширилганлигини, ушбу тўлов аввало
кредит қарзининг 3 388 641,08 сўм муддати ўтган асосий қарз,
1 343 703,33 сўм пеня, 513 661,50 сўм фоиз ва 3 085 674,94 сўм муддати
ўтган
фоизни
ҳамда
қисман
асосий
қарзни
қоплашга
йўналтирилганлигини таъкидлаб, бу ҳақда судга бир томонлама
солиштирма далолатнома тақдим этиб, қолдиқ қарзни ундиришни
сўради.
Жавобгар вакили эса даъво талабларини тан олиб, ҳақиқатан ҳам
қарздорлик мавжудлиги, тўловларни шартлашилган муддатларда
амалга ошира олмаётганлиги, судга даъво тақдим этилгандан сўнг
қисман 12 549 670,87 сўм тўлов амалга оширганлиги, айни вақтда
кредит қарзини тўлиқ қайтариш чоралари кўрилаётганлигини
таъкидлаб, иш бўйича қонуний суд ҳужжати қабул қилишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармаси даъво аризасида низони вакилининг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
18 январда тузилган КИ 0300123-сонли кредит шартномасига асосан
даъвогар томонидан жавобгарга айланма маблағларни тўлдириш учун
24 ой муддатга, йиллик 43 фоиз устама тўлаш шарти асосида
51 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Шартномада қарз берувчи (даъвогар) қарз олувчи (жавобгар)га
қайтариш, тўловнинг фоизлилиги ва муддатлилиги шартлари билан
молия хизматлари билан таъминлаш, қарз олувчи эса ўз зиммасига
шартномада белгиланган шартлар асосида кредитни, фоизларни ва
бошқа тўловларни қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг кредитни қайтариш жадвалида кредит ва
унга ҳисобланган фоизларни тўлаш муддати 2023 йил 20 февралдан
2025 йил 18 январга қадар этиб белгиланган.
Кредит шартномасининг 3.3-бандида қарз берувчи ҳисобланмиш
даъвогарнинг қатор ҳуқуқлари, жумладан молиявий хизматларни
кўрсатиш қоидалари ва кредит шартномасида назарда тутилган
ҳолларда кредит, фоизлар ва бошқа тўловларни муддатидан олдин талаб
қилиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган.
Кредит шартномасининг 1-иловасида кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни тўлаш жадвали белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан
кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган, натижада жавобгарнинг
жами кредит қарздорлиги 40 212 862,34 сўм асосий қарз,
3 388 641,08 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 343 703,33 сўм пеня,
513 661,50 сўм фоиз ва 3 085 674,94 сўм муддати ўтган фоиз, жами
48 030 881,69 сўмни ташкил қилган.
Даъвогар жавобгарга бир неча бора талабномалар билан мурожаат
қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни талаб қилган, бироқ жавобгар
томонидан талабномалар ижро этилмаган, натижада тарафлар ўртасида
мазкур низо юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит
шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши,
учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз
шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган.
ФКнинг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Шартноманинг 3.2.1-бандида жавобгар кредитни қарз берувчига
тўлиқ қайтариш ва ундан фойдаланганлик учун фоизларни тўлов
жадвалида (1-илова) назарда тутилган тартибда ва муддатида тўлашни
зиммасига олган бўлса-да, аммо жавобгар ушбу шартномавий
мажбуриятини бажармаган.
Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Бундан ташқари, ФКнинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан
бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама
ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, 341-моддасида эса мажбурият, қоида
тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши
белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда жавобгар кредит ҳамда унга
ҳисобланган фоизлар бўйича тўловни амалга оширмаган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар кредитни қайтариш
жадвалига риоя қилмасдан, кредитни қайтариш жадвалини мунтазам
бузганлиги, кредитга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги,
шунингдек даъво аризаси судга тақдим қилингандан сўнг жавобгар
томонидан 12 549 670,87 сўм миқдорида кредит қарздорлиги
тўланганлиги, бугунги кун ҳолатига жавобгарнинг 35 994 872,32 сўм
кредит қарзи мавжудлиги исботини топган, шу боис суд даъвонинг ушбу
қисмини асосли деб топиб, уни қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Демак даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118-моддасига
асосан барча суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 170-, 176-180-, 186- ҳамда 192-моддаларини қўллаб,
суд
4
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Қахрамонова Зилола Арслан қизи
ҳисобидан “Mikromoliya tashkiloti oasiscredit” МЧЖ шаклидаги хорижий
корхонаси микромолия ташкилотининг фойдасига 35 994 872,32 сўм
кредит карзи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Қахрамонова Зилола Арслан қизи
ҳисобидан республика бюджетига 970 890,86 сўм давлат божи,
“Mikromoliya tashkiloti oasiscredit” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси
микромолия ташкилотининг фойдасига 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
С.Ғ.Солиев