← Назад
Решение #461826 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 327 символов
4-1101-2301/10170-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 декабрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“...................................” МЧЖнинг манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар
Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт Бош бошқармаси Зангиота
тумани 2-сон спорт мактаби (СТИР .........................) ҳисобидан 3 634 308 сўм
асосий қарз, 1 817 154 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича
қўзғатилган
иқтисодий
ишни
жавобгар
раҳбари
................................нинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“...................................” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси
билан мурожаат этиб, ................................... (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)
ҳисобидан
3 634 308
сўм
асосий
қарз,
1 817 154 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 223 йил 4 декабрдаги ажрими билан соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўрилаётган иш даъво иши юритишнинг умумий
қоидалари бўйича кўриш учун ўтказилиб, суднинг шу кундаги ажрими
билан .............................................. низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб
этилган.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъво талабларининг асосий қарз
қисмига эътирози йўқлигини билдириб, пеняни камайтириб беришни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси даъво аризасида, даъвогар эса суд муҳокамасига
қадар илтимоснома билан мурожаат қилиб, низони ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Тошкент вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8- ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа
асосларга кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 21 октябрда истеъмолчиларга ичимлик суви етказиш ва оқава
суви хизматларини кўрсатиш тўғрисида 16675-сонли шартнома тузилган.
Шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарни ичимлик суви билан
таъминлаш ва оқава сувларни қабул қилиш, ўз навбатида жавобгар
белгиланган тарифлар асосида тўловни амалга ошириб боришни
зиммасига олган.
Шартноманинг 3-бўлимида истеъмолчининг қатор мажбуриятлари
белгиланган бўлиб, уларга мувофиқ истеъмолчи, яъни жавобгар ўзининг
ҳудудида жойлашган ва уларга тегишли бўлган коммунал сув ва оқава
тармоқлари ҳамда қурилмаларининг мувофиқ равишда қўриқланиши,
уларга сув тошиши ёки шикастланишига йўл қўймаслик, ҳар қандай
шикастланиш ва бузилишлар, сувни ҳисобга олиш приборларидаги
носозликлар ҳақида дарҳол таъминотчи ҳисобланмиш даъвогарни
хабардор этиши лозим бўлган.
Шу билан бирга, шартноманинг 3.2-бандида “истеъмолчи”нинг бир
қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, жумладан у мазкур
шартноманинг шартларига оғишмасдан амал қилиш, сув сарфининг
ҳисоблагич асбобидаги кўрсаткичларни ўз вақтида ва тўғри кўрсатиб (ҳар
ойнинг 23 санасидан 25 санасига бўлган ҳолатга) жорий ойнинг охирги
санасидан кечиктирмасдан ушбу банднинг 6-хатбошисида белгиланган
тартибда етказиб бериши шарт бўлган.
Даъвогар жавобгарга шартнома бўйича юзага келган дебитор қарз,
жами 3 634 308 сўмни ундириш талабини қўйган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгар 3 634 308 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд шартнома, огоҳлантириш хати, далолатнома ҳамда бошқа
шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра,
даъвонинг асосий қарз ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Даъво аризасида асосий қарздан ташқари жавобгардан тарафлар
ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаган тақдирда таъминотчи кечиктирилган тўловнинг ҳар бир
куни учун 0,4 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаши, аммо унинг умумий
қиймати асосий тўловнинг 50 фоизидан ошмаслигидан келиб чиқиб,
1 817 154 сўм пеня ундириш талаби ҳам қўйилган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги
каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли
қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни
тўлов кечиктирилганлиги учун суд даъво талабининг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилиши даражаси, сўралган
пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги
масаласини ўрганиб, суд пеня миқдорини 300 000 сўмга камайтиришни
лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдоридан кам бўлмаган миқдорида давлат божи ундирилади.
4
Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
................................... ҳисобидан “...................................” МЧЖ фойдасига 3 634
308 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ҳамда 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
................................... ҳисобидан республика бюджетига 330 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
С.Солиев