← Назад
Решение #461887 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФК | 280 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 241 символов
4-1101-2303/9205-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 декабрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида,
__________________нинг __________________ манфаатида жавобгар __________________
ҳисобидан 152 854,12 АҚШ доллари асосий қарз қолдиғи, 18 436 АҚШ
доллари муддати ўтган асосий қарз, 270 АҚШ доллари жорий фоиз
қарзи, 4 161 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарзи, жами
175 721,12 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни
__________________га тегишли бўлган 2 дона бетон аралаштириш техникаси
ва мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили __________________ иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
__________________ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ва
__________________ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2021 йил 28 июнда 363-сонли кредит линияси очилмаган (ёпиқ) ҳолда
ссуда ҳисобрақами бўйича тузиладиган кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномасининг 1-бандида банк (даъвогар) қарз олувчи
(жавобгар)га 188 500 АҚШ доллари миқдорида 2 дона бетон
аралаштириш транспорт воситаларини сотиб олиш учун йиллик 9 фоиз
(бундан 2,7 фоизи компенсация) устама билан асосий қарз тўлови
бўйича бир йиллик имтиёзли давр асосида 5 йил муддатга, яъни
2026 йил 27 июнгача бўлган муддатда кредит ажратиши белгилаган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида 2 дона бетон
аралаштириш техникаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги
тақдим этилган. Шунингдек, __________________ 2021 йил 29 июндаги 270442/210134-сонли кредит бўйича қалтисликларни суғурталаш асосида
суғурта полисини тақдим этган.
Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бўйича тўловлар ўз
вақтида тўланмаганлиги сабабли, даъвогар жавобгарга талабнома
юборган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз зиммасига олган
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли, низо келиб
чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 152 854,12 АҚШ доллари
асосий қарз қолдиғи, 18 436 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз,
270 АҚШ доллари жорий фоиз қарзи, 4 161 АҚШ доллари муддати ўтган
фоиз қарзи, жами 175 721,12 АҚШ доллари кредит қарздорлигини
ундиришни, ундирувни жавобгар томонидан гаровга қўйилган 2 дона
бетон аралаштириш техникаси ва мол-мулкига қаратишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш
давлат жамғармаси ва __________________ жалб қилинган.
Суд
мажлисида
даъвогар
вакили
даъво
талабларини
қўллаб-қувватлаб, судга даъво аризаси тақдим этилганидан сўнг
қарздор томонидан кредит қарздорлиги қисман қопланганлиги,
тарафлар ўртасида низони келишув йўли билан ҳал этишнинг имкони
бўлмаганлигини билдириб, даъво талабларини қолган қарздорлик
суммаси миқдорида қаноатлантиришни сўради.
Палата суд мажлисини ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраган
бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар ва бошқа ишда иштирок этувчи шахслар
вакиллари иштирокини таъминламади. Аввалги суд мажлисида
иштирок этган ҳамда тилхат орқали хабардор этилган жавобгар вакили
низони келишув йўли билан ҳал қилиш мақсадида суд муҳокамасини
кейинга қолдиришни сўраган бўлса, учинчи шахслар ишни ўзларининг
вакиллари иштирокисиз кўришни сўраганлар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 127-моддаси биринчи қисмига кўра,
ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим
топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади
ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор
қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин
деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари
қўлланади деб кўрсатилган.
ФКнинг 734-моддасига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс
ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган
миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз
шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан
белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки
натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар
тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз
шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни
қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда
тўланади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Кредит шартномаси 2.4-бандининг еттинчи хатбошисида кредит
асосий қарз ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши,
кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ
маротаба бузилиши ҳолларида кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиб, банк кредит қарздорлигини ундириш чораларини
кўришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд кредит қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво талабларини кўриб чиқиб, жавобгар кредит бўйича
тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги, бу ҳолат кредит
шартномаси шартини бузиш ҳисобланиши, бундай ҳолатда даъвогарда
кредит қарздорлигини муддатидан олдин тўлиқ қайтаришни талаб
қилиш ҳуқуқи мавжуд эканлигини инобатга олиб, даъво талабларини
асосли деб топади. Бироқ, судга даъво аризаси тақдим этилганидан сўнг
муддати ўтган қарздорлик қисман қопланганлиги боис жавобгардан
даъвогар фойдасига 138 938,54 АҚШ доллари муддати келмаган асосий
қарз, 4 632 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз, 910 АҚШ доллари
муддати ўтган фоиз қарзи, жами 144 500 АҚШ доллари кредит
қарздорлигини ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида даъвогар ундирувни гаров мулкига
қаратишни сўраган.
ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа
шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни
таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган.
ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга
олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас молмулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қўшма
Қарори 26-бандининг 3-4-хатбошиларида, кредитор қарздордан пул
маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар
ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига
қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақлилиги, бундай ҳолда,
агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров
объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация
қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига
қаратиш талабини қаноатлантириши мумкинлиги белгиланган.
Даъво аризасига жавобгарга тегишли 2018 йилда ишлаб
чиқарилган, ранги оқ, уникал коди 32349712 бўлган, “Sinotruk Hohan
J7G” русумли, давлат рақами 10 936 XBA бўлган транспорт воситаси
тақиқ карточкаси илова қилинган холос.
Даъвогар кредит қарздорлиги ундирувини гаров мулкларига
қаратишни сўраган бўлсада, уларнинг гаровга қўйилганлигини
тасдиқловчи маълумотларни тақдим этмади. Шунга кўра, суд
қарздорлик ундирувини гаров объектларига қаратишни рад қилишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилиши, учинчи қисмига кўра даъвогар тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига
ундирилиши, бешинчи қисмига кўра даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йил
25 сентябрга валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби,
статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва
бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга
нисбатан 1 АҚШ доллари қиймати 12 212,07 сўмни ташкил этган. Шунга
кўра, 175 721,12 АҚШ доллари 2 145 918 617,91 сўмни ва жавобгардан
ундирилиши лозим бўлган давлат божи ушбу сумманинг 2 фоизи 42 918 372,35 сўмни ташкил этади.
5
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъво
талаблари
асосли
киритилганлигини инобатга олган ҳолда, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан республика бюджети фойдасига
42 918 372,35 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта
харажатлари ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
__________________ ҳисобидан __________________ фойдасига 138 938,54
АҚШ доллари муддати келмаган асосий қарз, 4 632 АҚШ доллари
муддати ўтган асосий қарз, 910 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз
қарзи, жами 144 500 АҚШ доллари кредит қарздорлиги, 33 000 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
__________________ ҳисобидан республика бюджети фойдасига
42 918 372,35 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
П.Закирова