← Назад
Решение #462571 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 127 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 351 символов
4-1101-2303/10164-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 15 декабрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д,Каримовнинг котиблигида, AAAнинг даъвогар SSS
манфаатида жавобгар “DDD ҳисобидан жами 47 338 013,26 сўм
миқдорида кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили FFF (2023 йил
16 октябрдаги 1/1-1178-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси SSS (ZZZ) манфаатида Зангиота
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“DDD (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан жами
47 338 013,26 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб,
жавобгар шартнома бўйича кредит тўловини белгиланган тартибда
тўлаб боришга оид мажбурият олган бўлсада, амалда кредит қарзи
қопланмаётганлигини
таъкидлаб,
даъво
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
AAA даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз
кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
“registr.stat.uz” сайтидан рўйхатдан ўтказувчи ва ваколатли органлар
маълумоти асосида шакллантирилган юридик шахс тўғрисида
маълумотда қайд этилган электрон почта манзили орқали хабардор
этилган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 127-моддаси ва 128-моддаси иккинчи қисмининг
2-хатбошиси талабига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, SSS Зангиота филиали ва жавобгар
ўртасида 2023 йил 11 майда 2023/107-сонли кредит шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга 50 000 000 (эллик
миллион) сўм миқдорида 12 (ўн икки) ой муддатга, йиллик 21 (йигирма
бир) фоиз устама ҳақ эвазига шартномада кўрсатилган шартларда ва
муддатларда кредит маблағи ажратган.
Даъвогар шартнома шартларини тўлиқ бажарган ва жавобгарга
50 000 000 сўм миқдорида кредит маблағини ажратган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2-бандига
асосан, кредитдан фойдала нишда кредитлашнинг мақсадлилик,
қайтаришлилик, тўловлилик, таъминотлилик ва муддатлилик
тамойилларига риоя қилиш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.3-банди g)-кичик бандига мувофиқ, қарз олувчи
бизнес-режада кўрсатилган пул оқимлари тушумини муддатида
таъминламаганда, ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфланса,
қарз олувчи ёки кафил ташкилотнинг молиявий ҳолати ёмонлашганда,
кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб
тўланиши, кредитни қайтариш тўловлар жадвали асосида тўловнинг
3 ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳолларида кредитор томонидан
судга мурожаат қилиш орқали кредит шартномасини муддатидан олдин
бекор қилиб, кредит қарздорлигини ундириш чораларини кўриш
ҳуқуқига эга.
Жавобгар мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган
тўлов жадвалига асосан кредит олингандан сўнг ойма-ой асосий қарз ва
унга ҳисобланган фоиз тўловларни тўлаб бориш мажбуриятини
олганлигига қарамай, кредит қарздорлигига йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмида кредит
шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмида қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шартлиги, 736-моддасининг учинчи қисмида
эса агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу
мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз
суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд кредит қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво талабларини кўриб чиқиб, жавобгар кредит бўйича
тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги, бу ҳолат кредит
шартномаси шартини бузиш ҳисобланиши, бундай ҳолатда даъвогарда
кредит қарздорлигини муддатидан олдин тўлиқ қайтаришни талаб
қилиш ҳуқуқи мавжуд эканлигини инобатга олиб, даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 29 166 665 сўм
муддати келмаган асосий қарз, 15 924 701,38 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарздорлиги, 2 246 646,88 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги,
жами 47 338 013,26 сўм кредит қарзини ундиришни лозим топади.
Даъво асосли деб ҳисобланганлиги боис ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддасига асосан низони юзага келишига сабабчи
бўлган жавобгар зиммасига юкланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъво
талаблари
асосли
киритилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети
фойдасига 946 760,27 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм
почта харажатлари ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 127-, 128-, 170-, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“DDD ҳисобидан SSS фойдасига 47 338 013,26 сўм миқдорида фоиз
ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“DDD ҳисобидан республика бюджетига 946 760,27 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Апелляция тартибида кўриб чиқилмаган иш кассация тартибида
кўрилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
П.Закирова