Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/9599 Дата решения 15.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Ответчик / Подсудимый ARKONI ZAFAR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1213818 Claim ID 3736292 PDF Hash 917baece742bc493... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисидаги кодекс 60-моддасининг 3-қисми рисидаги кодекс 60 3 code_article
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
нинг 11-моддаси нинг 11 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 85-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 85 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 12 084 символов
4-1101-2303/9599-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 15 декабрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси П.Закирова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримов суд мажлиси котиблигида, даъвогар ________________нинг жавобгар ________________ масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жавобгар томонидан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Қатортол ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 3қ-4қконтуридаги 0,015 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, қонуний асосларсиз фойдаланилаётган 150 кв. метр ер майдонини бўшатиш ва эгаллаган ер майдонини аввалги ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ________________, жавобгар вакили ________________ иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги Низом талаблари ижроси юзасидан Тошкент вилояти, Зангиота туманида ерга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан мониторинг ишлари амалга оширилган. Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлими ходимлари томонидан 2023 йил 26 сентябрда жавобгар томонидан Зангиота тумани, Қатортол ҳудудида ўзбошимчлик билан эгаллаб олинганлиги аниқланиб, ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш хати берилиб, шу куни бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган. Жавобгар раҳбари 2023 йил 26 сентябрда даъвогарга берган тушунтириш хатида ортиқча ер майдонларини эгаллаб олганлиги, маъмурий жавобгарлик юзасидан эътироз қилмаслигини билдирган. Шунга кўра, жавобгарга нисбатан 2023 йил 12 октябрда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 60-моддасининг 3-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун БҲМнинг 50 баравари миқдорида 99 000 000 сўм жарима жазоси қўлланган. Даъвогарнинг кўрсатмасини бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига жавобгар томонидан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Қатортол ҳудуди, Токзор МФЙ, ТҲАЙ бўйидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 3қ-4қ-контуридаги 150 кв. метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, қонуний асосларсиз фойдаланилаётган 150 кв. метр ер майдонини бўшатиш ва эгаллаган ер майдонини аввалги ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажримлари билан Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси, Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва Зангиота тумани ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар қонуний ҳуқуқлари бўлмаган ҳолда ер майдонини эгаллаб олганлиги, ушбу ер майдонида тахта савдоси билан шуғулланадиган расталар ўрнатилганлиги, ноқонуний эгаллаб олишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда ўн беш кунлик муддат ичида ер майдонини бўшатиш ва ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш юзасидан жавобгарга тегишли тартибда тушунтириш берилганлиги, бироқ жавобгар бугунги кунга қадар ер майдонини бўшатмаганини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Шунингдек, даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганда ноқонуний эгаллаб олинган ер майдони визуал ҳолатда тахминан 150 кв.метр кўрсатилганлиги, сайёр суд мажлисидан сўнг ноқонуний қурилмалар ўлчами қайта ўлчанганлиги, улар 3 230,50 кв.метрни ташкил этишини маълум қилиб, аризани иш юритишга қабул қилишни, даъво талабларини шу миқдорда қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини тан олишини, бироқ ушбу ер майдони унга ҳокимликнинг сув муҳофаза зонасини ободонлаштириш тўғрисидаги кўрсатмасига асосан ажратиб берилганлигини, ҳужжатлар яқин кунларда тайёр бўлишини, жавобгар томонидан катта ҳудуд ободонлаштирилганлиги, йўллар асфальт қилинганлиги, дам олиш майдони яратилганлиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қўлланган жарима суммаси тўлаб берилганлигини таъкидлаб, даъво талабларини рад қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими уларга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларига аниқлик киритиш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. ИПКнинг 157-моддасига асосан, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдони қайта ўлчанганда 3 230,50 кв.метрни ташкил этиши аниқланганлиги сабабли суддан жавобгар зиммасига 3 230,50 кв.метр ер майдонини бўшатиш ва ер майдонини аввалги ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўради. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабларига аниқлик киритиш тўғрисидаги аризаси бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига зиён етказимаслиги боис иш юритишга қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 85-моддасида ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ўз ваколатлари доирасида ҳуқуқлар белгиланган бўлиб, жумладан ер тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган, барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар (ёзма буйруқлар) бериш, айбдор мансабдор шахсларни ва фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортиш, ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган, ажратилган ер участкасига туташ ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш оқибатларини бартараф этиш бўйича даъволар тақдим этиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар юбориш ҳуқуқларига эгалиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасига кўра ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан ўзига тегишли бўлмаган ер майдони ноқонуний равишда эгаллаб олганлиги тақдим этилган ҳужжатлар билан, шунингдек сайёр суд мажлисида суд томонидан бевосита кўрилиб ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, жавобгарнинг зиммасига эгалланган ер майдонини бўшатиш мажбуриятини юклашни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида ер майдонини аввалги ҳолига келтириш мажбуриятини юклаш талаби ҳам қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Демак, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, эгалланган ер майдони бўшатиш билан бир қаторда ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш ҳам айнан жавобгар зиммасига юкланиши лозим бўлади. 5 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд, даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис ҳар икки талабга номулкий тусдаги талаблар бўйича белгиланган ставкалар бўйича, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан, жами 6 600 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 157, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ________________нинг даъво талабларига аниқлик киритиш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. ________________ масъулияти чекланган жамияти зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 15 (беш) кун муддат ичида Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Қатортол ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 3қ-4қ-контуридаги 3 230,50 кв.метр ер майдонини бўшатиш ҳамда ер майдонини унинг ҳисобидан аввалги ҳолатига қайтариш мажбурияти юклатилсин. ________________ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 6 600 000 сўм давлат божи, ________________ фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья П.Закирова