← Назад
Решение #462751 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекс | 60 | 3 | code_article | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 212 | — | law | |
| ФКнинг | 172 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 191 символов
4-1101-2303/9598-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 15 декабрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси П.Закирова
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар _________________нинг жавобгар “_________________” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан жавобгар томонидан Тошкент вилояти,
Зангиота тумани, Қатортол ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг
3қ-4қ-контуридаги 0,01 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан
эгаллаб, тегишли ташкилотлардан рухсатнома олмасдан, асоссиз 100 кв.
метр ер майдонига ноқонуний қурилган бино-иншоотни ўзининг
ҳисобидан бузиб ташлаш ва эгаллаган ер майдонини дастлабки ҳолатига
қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили _________________, жавобгар
вакиллари _________________, _________________ иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер
муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган
ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли
қарорининг ижроси юзасидан Тошкент вилояти, Зангиота туманида ерга
оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан мониторинг ишлари
амалга оширилган.
Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлими ходимлари томонидан
2023 йил 26 сентябрда жавобгар томонидан Зангиота тумани, Қатортол
ҳудудида ўзбошимчлик билан эгаллаб олиниб, қурилиш ишлари амалга
оширилганлиги аниқланиб, ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисида
огоҳлантириш хати берилиб, шу куни бу ҳақда далолатнома
расмийлаштирилган.
Жавобгар раҳбари 2023 йил 26 сентябрда даъвогарга берган
тушунтириш хатида савдо дўконлари қуриш мақсадида ортиқча ер
майдонларини эгаллаб олганлиги, мазкур ҳолатни тез кунларда бартараф
этишга сўз беришини билдирган.
Шунга кўра, жавобгарга нисбатан 2023 йил 27 сентябрда Ўзбекистон
Республикаси
Маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодекс
60-моддасининг 3-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги
учун БҲМнинг 300 баравари миқдорида 99 000 000 сўм жарима жазоси
қўлланган.
Жавобгар томонидан жарима тўлангандан сўнг ҳам даъвогарнинг
кўрсатмасини бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, даъвогар
Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар зиммасига жавобгар томонидан Тошкент вилояти,
Зангиота тумани, Қатортол ҳудуди, Токзор МФЙ, ТҲАЙ бўйидаги қишлоқ
хўжалиги харитасининг 3қ-4қ-контуридаги 100 кв. метр ер майдонини
ўзбошимчалик билан эгаллаб, тегишли ташкилотлардан рухсатнома
олмасдан, асоссиз 100 кв. метр ер майдонига ноқонуний қурилган биноиншоотни ўзининг ҳисобидан бузиб ташлаш ва эгаллаган ер майдонини
дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг ажримлари билан Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти
бошқармаси, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси,
Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош
бошқармаси ва Зангиота тумани ҳокимлиги ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар рухсат берувчи ҳужжатларсиз қурилиш қилганлиги,
қурилмаларнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда ўн
беш кунлик муддат ичида ноқонуний қурилмаларни бузиш ва ер
майдонини олдинги ҳолатга келтириш юзасидан жавобгарга тегишли
тартибда тушунтириш берилганлиги, бироқ жавобгар бугунги кунга қадар
ушбу қурилмаларни бузмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Шунингдек, даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, сайёр суд
мажлисидан сўнг ноқонуний қурилмалар ўлчами қайта ўлчанганлиги,
улар 310,31 кв.метрни ташкил этишини маълум қилиб, аризани иш
юритишга қабул қилишни, даъво талабларини шу миқдорда
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво талабларини тан олиб,
ушбу ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинмаганлиги,
кадастр бўлими ходимлари томонидан берилган кўрсатмалар, ҳужжатлар
асосида қурилганлиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қўлланган жарима
суммасини тўлаганликлари, шу тарзда ушбу ҳуқуқбузарлик учун
жавобгарликка тортилиб бўлганликларини маълум қилиб, даъво
талабларини рад қилишни сўрадилар.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган
суднинг ажрими уларга гибрид ва электрон почта орқали етказиб
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи
қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи
қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
учинчи шахслар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи тарафлар вакиллари тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларига аниқлик киритиш
тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни
лозим топади.
ИПКнинг 157-моддасига асосан, даъвогар ишни биринчи инстанция
судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини
ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини
кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, ноқонуний қурилмалар
майдони қайта ўлчанганда 310,31 кв.метрни ташкил этиши
аниқланганлиги сабабли суддан 310,31 кв.метр ноқонуний қурилмаларни
ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини аввалги ҳолатига қайтариш
мажбуриятини юклашни сўради.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабларига аниқлик
киритиш тўғрисидаги аризаси бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда
қонуний манфаатларига зиён етказимаслиги боис иш юритишга қабул
қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролар
ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу
жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра
тасарруф этадилар.
ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ
бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг
бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли
билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 212-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган
тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида,
шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки
архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган
ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк
ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга
ҳақли эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
ФКнинг 172-моддасида мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга
ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи
қисмининг 11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва
(ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик,
шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга
хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан
фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан
бири ҳисобланади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан ноқонуний
қурилмалар қурилганлиги тақдим этилган ҳужжатлар билан, шунингдек
сайёр суд мажлисида суд томонидан бевосита кўрилиб ўз тасдиғини
топганлигини инобатга олиб, жавобгарнинг зиммасига ноқонуний
қурилмаларни буздириш мажбуриятини юклашни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида ер майдонини аввалги ҳолига
келтириш мажбуриятини юклаш талаби ҳам қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи
қисмига асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга
келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини
ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга
оширилади.
Демак, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ўзбошимчалик
билан қурилган иморатини бузиш билан бир қаторда ер майдонини
дастлабки ҳолатга келтириш ҳам айнан жавобгар зиммасига юкланиши
лозим бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъво талаблари асосли деб
топилганлиги боис ҳар икки талаб бўйича номулкий тусдаги талаблар
бўйича белгиланган ставкалар бўйича, базавий ҳисоблаш миқдорининг
5
10 бараваридан, жами 6 600 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 157, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
_________________нинг даъво талабларига аниқлик киритиш тўғрисидаги
аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“_________________” масъулияти чекланган жамияти зиммасига ҳал қилув
қарори қонуний кучга киргач, 15 (беш) кун муддат ичида Тошкент
вилояти, Зангиота тумани, Қатортол ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги
харитасининг 3қ-4қ-контуридаги 310,31 кв.метр ер майдонида барпо
этилган ноқонуний қурилмаларни унинг ҳисобидан бузиб ташлаш ҳамда
ер майдонини унинг ҳисобидан аввалги ҳолатига қайтариш мажбурияти
юклатилсин.
“_________________” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 6 600 000 сўм давлат божи, даъвогар _________________
фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
П.Закирова