Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/9597 Дата решения 15.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Ответчик / Подсудимый Инвест Макс Агро масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1213816 Claim ID 3737339 PDF Hash fd39bdcf551dd15b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 11-моддаси ФК 11 law
ФКнинг 212-моддаси ФКнинг 212 law
ФКнинг 172-моддаси ФКнинг 172 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 982 символов
4-1101-2303/9597-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 15 декабрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси П.Закирова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримов суд мажлиси котиблигида, даъвогар ____________________нинг жавобгар ____________________ масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жавобгар томонидан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Наврўз ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 323қ-контуридаги 0,6 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, тегишли ташкилотлардан рухсатнома олмасдан, асоссиз 0,6 гектар ер майдонига ноқонуний қурилган бино-иншоотни ўзининг ҳисобидан бузиб ташлаш ва эгаллаган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ____________________ иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Зангиота туман ҳокимининг 2019 йил 2 июлдаги 456-сонли қарори билан ____________________ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га умумий майдони 7,42 гектар, шундан 4,97 гектар суғориладиган экин ер майдони, 2,13 гектар боғзор, 0,11 гектар ариқ ва зовурлар, 0,02 гектар йўллар, 0,19 гектар кўча сарой ер майдонлари экспортга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун узоқ муддатли 30 йил ижара асосида фойдаланишга ажратилган. Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлими ходимлари томонидан 2023 йил 3 майда жавобгар томонидан Зангиота тумани, Наврўз ҳудудида ўзбошимчлик билан ўзига ажратилган суғориладиган экин ер майдонида қурилиш ишлари амалга оширилганлиги аниқланиб, 15 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш хати берилиб, шу куни бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган. Жавобгар даъвогарнинг кўрсатмасини бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига жавобгар томонидан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Наврўз ҳудуди, Иқбол МФЙдаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 323қ-контуридаги 0,6 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, тегишли ташкилотлардан рухсатнома олмасдан, асоссиз 0,6 гектар ер майдонига ноқонуний қурилган бино-иншоотни ўзининг ҳисобидан бузиб ташлаш ва эгаллаган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажримлари билан Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси, Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва Зангиота тумани ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар рухсат берувчи ҳужжатларсиз қурилиш қилганлиги, қурилмаларнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда ўн беш кунлик муддат ичида ноқонуний қурилмаларни бузиш ва ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш юзасидан жавобгарга тегишли тартибда тушунтириш берилганлиги, бироқ жавобгар бугунги кунга қадар ушбу қурилмаларни бузмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ҳамда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими уларга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар, учинчи шахслар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 212-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. ФКнинг 172-моддасида мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан ноқонуний қурилмалар қурилганлиги тақдим этилган ҳужжатлар билан, шунингдек сайёр суд мажлисида суд томонидан бевосита кўрилиб, ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, ноқонуний қурилмаларни жавобгарнинг ҳисобидан буздириб ташлашни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида ер майдонини аввалги ҳолига келтириш мажбуриятини юклаш талаби ҳам қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Демак, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ўзбошимчалик билан қурилган иморатини бузиш билан бир қаторда ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш ҳам айнан жавобгар зиммасига юкланиши лозим бўлади. 4 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд, даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис ҳар икки талаб бўйича номулкий талаблар бўйича белгиланган ставкалар бўйича, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан, жами 6 600 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ____________________ масъулияти чекланган жамияти зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 15 (беш) кун муддат ичида Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Наврўз ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 323қ-контуридаги 0,6 гектар ер майдонида барпо этилган ноқонуний қурилмаларни унинг ҳисобидан бузиб ташлаш ҳамда ер майдонини унинг ҳисобидан аввалги ҳолатига қайтариш мажбурияти юклатилсин. ____________________ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 6 600 000 сўм давлат божи, даъвогар Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья П.Закирова