← Назад
Решение #463092 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| кодекси | 133 | — | code_article | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
6 290 символов
4-1101-2303/10160-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 14 декабрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Холмаматов суд мажлиси котиблигида, аризачи
_______________нинг жавобгар _______________нинг банклардаги ҳисоб рақамлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи
вакили
_______________
иштирокида, Зангиота туман давлат солиқ инспекциясининг маъмурий
биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
_______________ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Зангиота
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, _______________нинг (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
_______________ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Зангиота
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, _______________нинг
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) банклардаги ҳисоб
рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан аризада кўрсатилган
камчиликлар бартараф этилганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолатни
тасдиқловчи маълумотномани судга тақдим қилиб, аризани рад қилишни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суд ажрими жавобгар
солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилган бўлсада,
бироқ жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси
(бундан
буён
матнда
ИПК
деб
юритилади)нинг
128- ва 220-моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш мумкин
деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган аризачи
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига
мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига
нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий
этилган.
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 82-бандида давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколатлари
доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал
назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган
солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 133-моддаси (бундан буён
матнда СК деб юритилади)нинг биринчи қисмига кўра тадбиркорлик субъекти
бўлган юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга
оширувчи органлар рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органига ушбу
шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кундан
кечиртирмай тегишли юридик шахсларнинг давлат реестридан кўчирмани,
раҳбар (раҳбар вазифаларини бажарувчи шахс) тўғрисидаги маълумотларни,
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ва унинг паспортига
ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотларни топшириши шарт.
Шунингдек мазкур органлар солиқ органига давлат реестрига киритилган ва
тегишли шахсларга тааллуқли бўлган ҳар қандай ўзгартиришлар тўғрисида
бундай ўзгартиришлар киритилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай
маълум қилиши шарт.
Аризачи томонидан _______________нинг маълум қилган почта манзилида
(жойлашган ерида) ҳақиқатда мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан жойига
чиққан ҳолда ўтказилган ўрганишда, _______________ ўзи кўрсатган манзилда
мавжуд эмаслиги аниқланган.
Шу сабабли _______________нинг қарорига асосан _______________нинг банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйилган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан
ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
СК 111-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчининг ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ҳам
қўлланилиши белгиланган.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Аризачи вакилининг судга тақдим қилган маълумотномаси ҳамда
суд мажлисида берган тушунтириши билан судга ариза киритилганидан
сўнг жавобгар манзилида йўқлигининг асослилиги тўғрисида солиқ
органига зарур тушунтиришларни тақдим этган.
Суд жавобгар талаб қилинган ҳужжатларни топширган ҳолда
аризада кўрсатилган камчиликларни бартараф этганлигини инобатга
олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан
озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда
почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта
харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгандан сўнг қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья
П.Закирова