Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/10159 Дата решения 14.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MUSAFFO OBI HAYOT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Тошкент тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлиим
Source ID 1213274 Claim ID 3769996 PDF Hash 892b92f61e89bb69... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 12 938 символов
4-1101-2303/10159-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 декабрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “...................................” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар ................................... ҳисобидан 63 981 408,88 сўм зарар, 18 833 245,82 сўм пеня, жами 82 814 654,70 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ………………. (2023 йил 7 январдаги 09-08/23-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили ………………………… (2023 йил 14 декабрдаги 01/3-1750сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “...................................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ................................... (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 29 сентябрда 733-10-212XT/2023-сонли сув таъминоти ва оқава хизматлари кўрсатиш шартномаси тузилган. Даъвогар вакили томонидан жавобгарга тегишли ҳудуд кўздан кечирилганда жавобгар томонидан 2023 йил 16 майда 1-мактабда сув тармоғига уланган диаметри 20 мм қувурдаги сув ҳисоблагичи ишлаётганлиги, бироқ сув ҳисоблагичдан ҳисоб асбобисиз фойдаланилаётганлиги, жавобгарга сув сарфини аниқлаш учун ҳисоблаш асбобини 15 кун муддат ичида ўрнатиш, 2023 йил 13 апрелда 9-мактабда мактабда сув тармоғига уланган диаметри 15 мм қувурдаги сув ҳисоблагичи ишламаётганлиги, пломба ўрнатилганмалиги, жавобгарга 30 кун ичида янги ҳисоблагич ўрнатиб рўйхатдан ўтказиш, 2023 йил 28 мартда 13-мактабда мактабда сув тармоғига уланган диаметри 20 мм қувурдаги сув ҳисоблагич ишлаётганлиги, пломба ўрнатилганлиги, лекин рўйхатда ўтмаганлиги, жавобгарга 10 кун ичида текширишдан ўтказишга хат бериш, 2023 йил 22 майда 30-мактабда мактабда сув тармоғига уланган диаметри 20 мм қувурдаги сув ҳисоблагич ишлаётган бўлса-да, пломба ўрнатилганмалиги, жавобгарга 10 кун ичида текширишдан ўтказишга хат бериш, 2023 йил 25 майда 4-мактабда мактабда сув тармоғига уланган диаметри 20 қувурдаги сув ҳисоблагич ишлаётганлиги, пломба ўрнатилганлиги, лекин рўйхатда ўтмаганлиги, жавобгарга 10 кун ичида текширишдан ўтказишга хат бериш, 2023 йил 28 июлда 10-мактабда мактабда сув тармоғига уланган диаметри 20 мм қувурдаги сув ҳисоблагич ишламаётганлиги, абонентга 30 кун ичида янги ҳисоблагич ўрнатиб рўйхатдан ўтказишга, акс ҳолда тегишли қоидаларга мувофиқ ҳисоб-китоб қилиниши кўрсатма берилгани қайд этилиб, далолатнома тузилган. Жавобгар томонидан далолатномалар бўйича кўрсатмалар бажарилмаган. Даъвогар формула асосида жавобгарга 63 981 408,88 сўм қарздорлик ҳисобланган. Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 63 981 408,88 сўм зарар, 18 833 245,82 сўм пеня, жами 82 814 654,70 сўм ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 декабрдаги ажрими билан Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгарга тегишли ҳудудларда даъвогар ходимлари томонидан ўрганилганида ҳисоблаш асбоби бўйича камчиликлар аниқланиб, далолатномага асосан сувни ҳисобга олиш асбобидаги камчиликлар бартараф этиш ва янги сувни ҳисобга олиш асбоби ўрнатиш ҳақида кўрсатма берилганлиги, бироқ кўрсатма бажарилмаганлиги сабабли, қарздорлик ва пеня ҳисобланганлиги таъкидлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, ҳақиқатда даъвогар олдида қарздорлик мавжудлиги, бироқ судга мурожаат этилгандан сўнг жавобгар асосий қарздорликни қисман бартараф этганлигини маълум қилиб, бу ҳақда судга тўлов топшириқномаси тақдим этиб, давлат муассасаси бўлганликлари учун пеня миқдорини камайтиришни сўради. Палата ва Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд муҳокамасини вакили иштирокисиз кўришни сўраб, суд мажлисида вакилларининг иштирокини таъминламадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси нинг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128, 170, 172-моддалари талабларига кўра, ишни Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва палата вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) нинг 68-банди ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги аниқланса ёки унинг иш тартибига рухсатсиз аралашилган ёки пломбалари узилган бўлса, ушбу ҳолатга аниқлик киритилган ҳолда далолатнома тузилади ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан истеъмолчига (субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш асбобини 30 кун мобайнида навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга кўрсатма беради. Муддат кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобга олинади. Берилган кўрсатма 30 кун муддатда бажарилмаган тақдирда I гуруҳ истеъмолчилари тўловларни ушбу Қоидалар 87-бандининг “а” кичик бандига кўра, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса 87-банднинг “б” кичик бандига кўра амалга оширадилар ва бу ҳолат сувни ҳисобга олиш асбобидаги камчиликлар бартараф этилмагунгача ёки янги сувни ҳисобга олиш асбоби ўрнатилмагунгача давом этади. Қоидаларнинг 87-бандининг “б”-кичик банди II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади: М — 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти; F — суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), м2 ; g — 9,8 м/секунд2 га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги; Н — сув тақсимоти ёки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги сувнинг бир метрдаги босими; t — ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги вақт. Қоидаларнинг 83-бандида мулк эгаси ўзгарганда янги мулкдор сувни ҳисобга олиш асбобини қайта рўйхатдан ўтказиши шарт. Сувни ҳисобга олиш асбоби қайта рўйхатдан ўтказилмаган ҳолатларда II ёки III гуруҳ истеъмолчилари ёзма огоҳлантирилиб, сувни ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичлари ўзаро ҳисоб-китоблар учун қабул қилинмайди. Ҳисоб-китоб ушбу Қоидалар 87-бандининг “б” кичик банди бўйича амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 985-моддасининг биринчи қисмида ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан формула асосида ҳисобланган қарздорликни ундиришни талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, бундай ҳолатда жавобгар Қоидалар талабига кўра, ҳисоблагични текшириш чоралари жавобгар томонидан ўз вақтида кўрилмаганлигини, лекин суд мажлисида жавобгар вакили тақдим этган тўлов топшириқномасидан кўринишича, судга даъво тақдим этилгандан сўнг жавобгар ундан талаб этилган 1 463 160 сўмни даъвогарга тўлаб берган ва айни кунда қолдиқ қарз 62 518 248,88 сўмни ташкил этади, шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби қисман қаноатлантирилиши лозим, жавобгардан даъвогар фойдасига 62 518 248,88 сўм зарар ундиришни лозим топади. Даъво аризасида 447 365,22 сўм пеня ундириш ҳам сўралган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Қоидалар 108-бандининг учинчи хатбошисида тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътироб қаратишлари лозимлиги баён этилган. Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини муҳокама қилиб, пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли киритилганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 1 800 000 сўмга камайтиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли эканлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 1 656 293,09 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. 6 ................................... ҳисобидан “...................................” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 62 518 248,88 сўм зарар, 1 800 000 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 64 351 248,88 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. ................................... ҳисобидан республика бюджети фойдасига 1 656 293,09 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. П.Закирова