← Назад
Решение #463125 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 221 символов
4-1101-2303/10158-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 декабрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси ...................................
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси
даъвогар
“...................................”
масъулияти
чекланган
жамиятининг манфаатида жавобгар “...................................” хусусий корхонаси
ҳисобидан 6 766 662,15 сўм зарар, 2 933 586,43 сўм пеня, жами
9 700 248,58 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили ………………………. (2023 йил 7 январдаги
09-08/23-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“...................................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “...................................” хусусий корхонаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2015 йил
18 майда 16/960-сонли сув таъминоти ва оқава хизматлари кўрсатиш
шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 18 февралда тузилган далолатномада
ушбу жойда жавобгар фаолият олиб бораётганлиги, абонент шаҳар сув
тармоғидан
фойдаланаётганлиги,
Д-15
мм
сув
ҳисоблагичи
ишламаётганлиги, 30 кун ичида ҳисоблагични таъмирлаш ёки
алмаштириш, қарздорликни бартараф этиш топширилган.
Жавобгар томонидан сув ҳисоблагич бўйича камчиликни бартараф
этиш бўйича кўрсатма бажарилмаган.
Даъвогар формула асосида 2023 йил 18 февралдан 2023 йил
14 июнгача жавобгарга 6 766 662,15 сўм қарздорлик ҳисобланган.
Даъвогар 2023 йил 25 октябрда жавобгарга мавжуд қарздорлик
тўлаш юзасидан талабномалар юборган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)
даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 6 766 662,15 сўм
зарар, 2 933 586,43 сўм пеня, жами 9 700 248,58 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
жавобгарга тегишли ҳудуд даъвогар ходимлари томонидан 2023 йил
18 февралда ўрганилганида ҳисоблаш асбоби текшириш муддати
келганлиги аниқланиб, 30 кун ичида режавий текширишни ўтказиш
юзасидан далолатномага асосан кўрсатма берилганлиги, 2023 йил 2 июнда
такроран ўрганиш ўтказилиб, камчилик бартараф этилмаганлиги
аниқланган ҳамда далолатнома асосида жавобгарга сув ҳисоблагичи
текширувдан ўтказиш талаб қилинган, бироқ кўрсатма бажарилмаганлиги
сабабли, қарздорлик ва пеня ҳисобланганлиги таъкидлаб, даъво
талабларини қаноатлантиришни сўради.
Палата суд муҳокамасини вакили иштирокисиз кўришни сўраган
бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси нинг биринчи
қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128, 170, 172-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар ва палата вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабини қисман
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари
кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)
нинг 68-банди ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш
асбобининг ишламаётганлиги аниқланса ёки унинг иш тартибига
рухсатсиз аралашилган ёки пломбалари узилган бўлса, ушбу ҳолатга
аниқлик киритилган ҳолда далолатнома тузилади ҳамда ИСКХ ташкилоти
томонидан истеъмолчига (субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш
асбобини 30 кун мобайнида навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга
кўрсатма беради. Муддат кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб
ҳисобга олинади. Берилган кўрсатма 30 кун муддатда бажарилмаган
тақдирда I гуруҳ истеъмолчилари тўловларни ушбу Қоидалар
87-бандининг «а» кичик бандига кўра, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса
87-банднинг «б» кичик бандига кўра амалга оширадилар ва бу ҳолат сувни
ҳисобга олиш асбобидаги камчиликлар бартараф этилмагунгача ёки янги
сувни ҳисобга олиш асбоби ўрнатилмагунгача давом этади.
3
истеъмолчилари учун сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган
истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори асосий ичимлик сув
тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула
билан амалга оширилади:
М — 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи
коэффициенти;
F — суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички
диаметр бўйича), м2 ;
g — 9,8 м/секунд2 га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги;
Н — сув тақсимоти ёки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги
сувнинг бир метрдаги босими;
t — ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги
вақт.
Қоидаларнинг 83-бандида мулк эгаси ўзгарганда янги мулкдор
сувни ҳисобга олиш асбобини қайта рўйхатдан ўтказиши шарт. Сувни
ҳисобга олиш асбоби қайта рўйхатдан ўтказилмаган ҳолатларда II ёки III
гуруҳ истеъмолчилари ёзма огоҳлантирилиб, сувни ҳисобга олиш
асбобининг кўрсаткичлари ўзаро ҳисоб-китоблар учун қабул қилинмайди.
Ҳисоб-китоб ушбу Қоидалар 87-бандининг «б» кичик банди бўйича амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 985-моддасининг биринчи қисмида
ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки
мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган
зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан
тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан формула асосида
ҳисобланган қарздорликни ундиришни талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги,
бундай ҳолатда жавобгар Қоидалар талабига кўра, ҳисоблагични
текшириш чоралари жавобгар томонидан ўз вақтида кўрилмаганлигини
инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 6 766 662,15 сўм зарар ундиришни лозим топади.
Даъво аризасида 2 933 586,43 сўм пеня ундириш ҳам сўралган.
Маълумки, ФКнинг 260-моддаси талабига кўра, қарздор
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади ва у
билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади.
ФКнинг
261-моддасига
кўра
қарздор
мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганда тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойканинг шакли пеня деб
юритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли
қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Қоидаларнинг 108-банди иккинчи-учинчи хатбошиларида барча
гуруҳ истеъмолчилари ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати
учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача
сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик
истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар
100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозимлиги,
тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун
— юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлаши,
аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан
ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Гарчи, даъвогар Қоидаларнинг 108-бандига асосан пеня ундиришни
талаб қилган бўлсада, қарздорлик юзага келишига жавобгарнинг
ҳисоблаш асбобини белгиланган муддатда текшириш чорасини
кўрмаганлиги сабаб бўлганлиги, мазкур муносабат Қоидаларда алоҳида
жавобгарлик чораси сифатида сув сарфи сарфланишининг юқори
қийматида
белгиланганлиги,
Қоидаларнинг
87-бандига
асосан
ҳисобланган қарздорлик учун неустойка ҳисобланиши жавобгарлик
назарда тутилмаганлиги сабабли, юзага келган қарздорлик ўз моҳиятига
кўра зарар ҳисобланиши, неустойка кўринишидаги жавобгарлик чораси
билан фақатгина ҳақиқий талаб қопланиши сабабли, суд даъвонинг пеня
ундириш талабини асоссиз қўйилган ҳисоблайди ҳамда ушбу даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Респбуликаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-банди “а” кичик
бандида даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъво
аризаси
қисман
қаноатлантирилганлиги, бундай ҳолда олдиндан тўланмаган давлат божи
тарафлар ўртасида қаноатлантирилган ва қаноатлантирилиши рад
5
этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши лозимлигини инобатга
олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 230 200,13 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати, даъвогардан
республика бюджети фойдасига 99 799,86 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
“...................................” хусусий корхонаси ҳисобидан “...................................”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 6 766 662,15 сўм зарар,
33 000 сўм почта харажати, жами 6 799 662,15 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“...................................” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджети
фойдасига 230 200,13 сўм давлат божи ундирилсин.
“...................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджети фойдасига 99 799,86 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
...................................