Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/10167 Дата решения 14.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый TOQIMACHI ZUXRIDDIN AGRO фермер хўжалиги
Source ID 1197465 Claim ID 3768239 PDF Hash 529c21cc22795e25... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 520 символов
4-1101-2303/10167-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 14 декабрь даъвогар _______________ манфаатида жавобгар _______________ҳисобидан 2 776 714 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: _______________ _______________ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар _______________(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 776 714 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 27 ноябрда Ю-48-сонли контрактация шартномаси тузилган. Мазкур шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарни гигиеник талаблар ва сифат назорати амалдаги стандартларга мувофиқ келадиган ичимлик суви ва оқава сув билан таъминлаш, ўз навбатида жавобгар истеъмол қилинган ичимлик ва оқава суви учун белгиланган тарифлар асосида тўловни амалга ошириб боришни зиммасига олган. Шартноманинг 7.7-бандига кўра истеъмол қилинган ичимлик суви ҳамда оқава сув учун тўловлар, хизмат қилувчи банклар орқали етказиб берувчи томонидан тўлов топшириқномалари тақдим этилганидан сўнг уч кунлик муддат ичида акцептсиз амалга оширилиши лозимлиги, тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда эса истеъмолчи етказиб берувчи (таъминотчи)га ҳар бир кечиктирилган кун кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ ушбу сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. Шартноманинг 7.9-бандига мувофиқ таъминотчи ҳар бир ҳисобкитоб даври учун тўловга ўтган ой тўлов суммасининг 100 фоиз миқдорида аванс тўловини ўз ичига олади, уни кейинги даврда ҳисобкитоб қилади. Даъвогар шартномадаги мажбуриятларни бажариб, жавобгарга сувни етказиб берган. Жавобгар эса шартноманинг талабларини бузиб, фойдаланилган сув ҳақини тўлаб бермаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 478-моддасининг 2-қисмига асосан агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан олтинчи параграф “Энергия таъминоти” қоидалари қўлланади. ФК 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФК 477-моддасига кўра энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги “сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5241-сонли Фармонининг 4-бандида 2018 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этиш, унга мувофиқ: барча гуруҳ истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарори 1-иловасининг 108-бандида барча гуруҳ истеъмолчилари ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозим. Тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги, 109-бандида эса, барча гуруҳ истеъмолчилари кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўловларини амалга оширмасалар, ИСКХ ташкилоти истеъмолчиларни ёзма равишда хабардор қилган пайтдан бошлаб беш иш куни ўтгандан кейин қарзларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларни ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўриши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд асосий қарз ундириш талаби жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикрнома тақдим этилмаганлиги, қарздорлик бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад этилган талабларига мутаносиб равишда юкланади. Юқоридагиларга кўра, даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034-5-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. _______________ҳисобидан _______________ фойдасига 2 776 714 сўм асосий қарз, 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. _______________ҳисобидан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. 4 Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. П.Закирова