← Назад
Решение #463295 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тиши ФК | 957 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 422 символов
4-1101-2303/10194-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 декабрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси П.Закирова
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “...................................” акциядорлик жамияти қўшма корхонасининг
жавобгар “...................................” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати
ҳисобидан 63 107 500 сўмни регресс тартибида ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлар
иштирокисиз, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда банк
деб юритилади) ва “...................................” хусусий уй-жой мулкдорлари
ширкати (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2018 йил 16 майда 141/2018-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида банк қарз олувчи (жавобгар)га ўз
маблағлари ҳисобидан шартномада келишилган муддат ва шартларда
ҳукумат томонидан берилган топшириқни бажариш кўп қаватли уйжойларни 2018-2019-йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида
жорий таъмирлаш ҳамда смета ва суғурта тўловларини молиялаштириш
учун миллий валютада кредит маблағи ажратиши, қарз олувчи эса
кредитдан мазкур шартномага мувофиқ фойдаланиши, муддатида
қайтариши ва кредит учун ушбу шартномада назарда тутилган фоизларни
тўлаши белгиланган.
Шартноманинг 2.1-бандида банк қарз олувчига 120 ой муддатга,
дастлабки 36 ой имтиёзли давр билан, яъни 2028 йил 14 майга қадар
1 066 885 000 сўм миқдорида кредит ажратиши белгиланган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида Банк (суғурта
қилдирувчи), жавобгар (қарз олувчи) ва “...................................” акциядорлик
жамияти қўшма корхонаси (суғурталовчи, бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) ўртасида 2018 йил 24 майда Ф/14/457-сонли кредит
қайтмаслик хатарини суғурта қилиш шартномаси тузилган.
Мазкур
шартноманинг
1-иловасида
суғурта
шартномаси
декларацияси келтирилган бўлиб, унга кўра суғурта шартномаси 2018 йил
24 майдан 2028 йил 23 майгача амал қилиши, суғурта суммаси
1 333 606 250 сўмдан иборат эканлиги кўрсатилган.
Жавобгарнинг банк олдида 63 107 500 сўм кредит қарздорлиги
юзага келганлиги суғурта ҳодисаси деб ҳисобланиб, даъвогар томонидан
қарздорлик зарар сифатида банкка қоплаб берилган.
Даъвогар 2023 йил 4 апрелда 63 107 500 сўм тўлаб берилган суғурта
товони пулини тўлаш юзасидан жавобгарга талабнома юборган.
Жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаганлиги сабабли, низо
келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 63 107 500 сўмни регресс тартибида
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган тарафлар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг
ажрими тарафлар электрон шаклда ва гибрид почта орқали етказиб
берилган. Даъвогар даъво аризасида ишни даъвогар вакиллари
иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи
қисмининг учинчи хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга
маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш
жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса, тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма
нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик
фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни
тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда
ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Жавобгар банкдан олинган маблағларни белгиланган муддатларда
қайтармаганлиги сабабли, жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлиги
юзага келган.
Суғурта шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ, суғурталовчи қарз
олувчининг суғурта қилдурувчига кредит шартномасида кўрсатилган
шартлар ва муддатларда тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини
бажармаган тақдирда суғурта суммаси доирасида суғурта қопламасини
тақдим этади.
ФК 313-моддасининг учинчи қисмига кўра, мажбурият асосида
кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича
бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш)
ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин.
ФК 957-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар мулкий
суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта
қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун
жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта
товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар
томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал
этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарори 18-бандининг иккинчи
хатбошисида судларга тушунтирилсинки, қонун ҳужжатларида талаб
қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш ҳақида алоҳида келишув тузилиши назарда
тутилмаган. Ушбу ҳуқуқнинг ўтиши ФКнинг 957-моддаси ва суғурта
шартномасининг ўзи асосида амалга оширилади, деган тушунтириш
берилган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан банк олдидаги
кредит шартномаси юзасидан келиб чиққан мажбуриятларини лозим
даражада бажармаганлиги сабабли, кредит қарздорлиги юзага
келганлиги, ушбу қарздорлик суғурта ҳодисаси сифатида баҳоланиб,
даъвогар томонидан банкка қоплаб берилганлиги, бундай вазиятда
банкнинг жавобгардан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган суғурта товони
миқдоридан даъвогарга суброгация тартибида ўтганлигини инобатга
олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 63 107 500 сўмни регресс тартибида ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, учинчи
қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат
божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли киритилганлиги,
даъво аризаси киритилишида давлат божи тўланмаганлигини инобатга
4
олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 1 262 140 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 115, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
“...................................” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳисобидан
“...................................” акциядорлик жамияти қўшма корхонаси фойдасига
63 107 500 сўм регресс қарздорлик, 33 000 сўм почта харажати, жами
63 140 500 сўм ундирилсин.
“...................................” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳисобидан
республика бюджети фойдасига 1 262 140 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
П.Закирова