← Назад
Решение #463302 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 773 символов
4-1101-2303/10047-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 декабрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “...................................” акциядорлик инновация тижорат банкининг
жавобгар “...................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
12 818 862,57 сўм фоиз қарздорлик суммасини ундириш, ундирувни
“...................................” масъулияти чекланган жамиятига мулк ҳуқуқи
асосида тегишли 2021 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами
...................................LBA, двигатель LFX200200187, кузов ...................................,
шасси рақамсиз, ранги жигар ранг бўлган, Trailblazer LTZ-AT русумли
автомобилга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили …………………………..(2023 йил 4
январдаги 03/28-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“...................................” акциядорлик инновация тижорат банки (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “...................................” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2021 йил 6 октябрда кредит шартномаси тузилиб, унга кўра
даъвогар томонидан жавобгарга Trailblazer LTZ-AT русумли
автомобилини сотиб олиш учун 48 ой муддатга, йиллик 20 фоиз устама
тўлаш шарти асосида 236 800 000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида 2021 йил
27 октябрда тузилган гаров шартномасига биноан жавобгарга мулк
ҳуқуқи асосида тегишли 2021 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами
...................................LBA, двигатель рақами LFX200200187, кузов рақами
..................................., шасси рақамсиз, ранги жигар ранг бўлган, Сhevrolet
Trailblazer LTZ-AT русумли автомобиль 296 000 000 сўм миқдорида
баҳоланиб, гаровга қўйилган.
Жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаганлиги
сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар иқтисодий
судга мурожаат қилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2301/6974сонли иш бўйича 2023 йил 19 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг жавобгарга нисбатан даъво талаблари
қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 193 588 264,54 сўм
асосий қарз, 33 373 102,70 сўм фоиз, жами 226 961 367,24 сўм кредит
қарздорлиги ундирилиши белгиланиб, ундирув жавобгарга тегишли
бўлган гаров объектига қаратилган.
Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги қайтарилмаганлиги
сабабли, даъвогар томонидан 2023 йил 31 октябрь куни ҳолатига
12 818 862,57 сўм фоиз қарздорлиги ҳисобланган.
Даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 12 818 862,57 сўм фоиз
қарздорлиги ундиришни, ундирувни гаров объектига қаратишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, кредит қарздорлиги ўз вақтида қайтарилмаганлиги сабабли
муққаддам судга мурожаат қилиниб, кредит қарздорлиги ундирилиши
белгиланганлиги, гаров объекти бўйича ундирув ишлари энди
бошланганлиги, суд қарори қабул қилинганидан 2023 йил 31 октябрь
кунига қадар оширилган 36,4 кредит фоизи ҳисоблаб борилиб,
12 818 862,57 сўм фоиз қарздорлиги юзага келганлиги, бироқ судга
даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг гаров мулки
аукционда сотилганлиги, мулк аукцион ғолибига топширилганлиги, шу
боис ундирувни гаров мулкига қаратиш имконсиз эканлигини
таъкидлаб, даъво талабинининг фақат ундирувга оид қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Ишни
кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга электрон
почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи
қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларни жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари
қўлланади деб кўрсатилган.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонунда ёки
қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз
берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига
шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига
эга бўлади.
Кредит шартномасининг 2.2.1-бандида кредит маблағига фоизлар
муддатида тўланган тўловлар учун 28 фоизни, муддати ўтиб тўланган
тўловлар учун 36,4 фоизни ташкил этиши кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан кредит
қарздорлиги бўйича белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги, шу
сабабли, юқори фоиз бўйича қарздорлик ҳисобланганлигини инобатга
олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 12 818 862,57 сўм фоиз қарздорлиги ундиришни лозим
топади.
Даъвогар ундирувни гаров нарсасига қаратишни сўраган.
ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа
шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни
таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган.
ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга
олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас молмулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Кредит шартномасининг 5.1.5-бандига кўра, кредит шартномаси
5.1.4-бандига асосан кредитор қарздордан кредит қарздорлигини фоиз
тўловлари билан бирга тўлиқ қайтаришни талаб қилган тақдирда,
кредиторда қарздорлик суммасини гаров таъминоти ва бошқа молмулкларига қаратиш ҳуқуқи юзага келиши белгиланган.
Ўзбекистон республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қўшма
қарори 26-бандининг учинчи-тўртинчи қисмларига мувофиқ, кредитор
қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш
кунига кадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини
гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли
эканлиги тушунтирилган. Бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан
кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига қаратилган ва у
белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд даъвонинг
фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини қаноатлантириши
мумкин.
Даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли. Бироқ, суд мажлисида
даъвогарнинг кўрсатмалари ҳамда тақдим этган ҳужжатларидан
аниқланишича,
Зангиота
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1101-2301/6974-сонли иш бўйича 2023 йил 19 июлда қабул қилинган
ҳал қилув қарори бўйича берилган ижро варақаси ижросини таъминлаш
мақсадида Мажбурий ижро бюроси Зангиота туман бўлимининг
2023 йил 3 октябрдаги қарори билан гаров мулки 296 000 000 сўм
нархда электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилган. Кимошди
савдосида фуқаро Б.Абдуллоев ғолиб деб топилиб, тарафлар ўртасида
2023 йил 12 декабрда баённома расмийлаштирилган. Шунга кўра
даъвогарнинг ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги талаби
рад этилиши лозим.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги
белгиланган.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъво
талаблари
асосли
киритилганлиги, даъвогар даъво ариза тақдим этишда давлат божи
тўловидан озод бўлганлигини, ундирувни гаров мулкига қаратиш
тўғрисидаги талаб учун давлат божи ундирилмаслигини инобатга олиб,
жавобгардан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига 33 000 сўм сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“...................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“...................................” акциядорлик инновация тижорат банки фойдасига
12 818 862,57 сўм фоиз қарздорлиги, 33 000 сўм почта харажати, жами
12 851 862,57 сўм ундирилсин.
Ундирувни “...................................” масъулияти чекланган жамиятига
мулк ҳуқуқи асосида тегишли 2021 йилда ишлаб чиқарилган, давлат
рақами
...................................LBA,
двигатель
LFX200200187,
кузов
..................................., шасси рақамсиз, ранги жигар ранг бўлган, Trailblazer
LTZ-AT русумли автомобилга қаратиш рад этилсин.
“...................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
П.Закирова