Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8436 Дата решения 14.12.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Суяров Жасур Мансурович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ИИББ ЙХХБ
Source ID 1195999 Claim ID 3742818 PDF Hash b78c8e16399eb37e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 272-моддаси ИПК 272 law
рмасдан ва ИПКнинг 118-моддаси рмасдан ва ИПК 118 law
Текст решения 5 275 символов
4-1101-2301/8436-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - С.Солиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья - Ж.Суяров ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ (апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2023 йил 14 декабрь Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Ж.Суяровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар А.Арипов ва У.Сайдахмедовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Кенжаевнинг котиблигида, жавобгар вакили Б.Тораев (ордер ва ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “* * * * *” МЧЖ манфаатида жавобгар - - - - - ҳисобидан жами 226 641 217,74 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган мазкур иқтисодий иш юзасидан Зангиота туманлараро иқтисодий суди томонидан 2023 йил 28 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар - - - - томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “* * * * *” МЧЖ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, - - - - - (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 226 641 217,74 сўм ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 168 564 485,77 сўм асосий қарз, 21 000 000 сўм пеня ҳамда 33 000 сўм почта харажати, шунингдек республика бюджетига 4 532 824,35 сўм ундирилиши белгиланган ва даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва иқтисодий ишни Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборишни сўраган. Бугунги суд мажлисидан палата ва даъвогар вакиллари хабардор бўлишларига қарамасдан судга келмади ва келмаслиги тўғрисида судни огоҳлантирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни палата ва даъвогар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди жавобгар вакилининг иштирокини таъминламасдан ишни кўриб чиққанлигини, яъни жавобгар даъво аризаси бўйича ўзининг эътирозларини судга маълум қилолмаганлигини билириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборишни сўради, шунингдек судлов ҳайъатига апелляция шикоятига имзо қўйган шахсни тушунтириш хатини тақдим қилди. Судлов ҳайъати жавобгар вакили кўрсатмаларини тинглаб, апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан ва жавобгар вакили томонидан судлов ҳайъатига тақдим қилинган тушунтириш хатидан аниқланишича, мазкур иқтисодий иш бўйича Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар - - - - - томонидан берилган апелляция шикоятида раҳбар Нигманов Бахтиёр Кабиловичнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган бўлса-да, аммо мазкур апелляция шикояти раҳбар ўринбосари Зокиров Темур Мухаммадгалиевич томонидан томонидан имзоланганлиги маълум бўлди ва мазкур ҳолат айнан раҳбар ўринбосари Зокиров Темур Мухаммадгалиевич томонидан судлов ҳайъатига тақдим қилинган тушунтириш хати билан ҳам тўлиқ ўз тасдиғини топди. Бундан кўринадики, апелляция шикояти уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган. ИПК 272-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради. Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини кўрмасдан ва ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб апелляция шикоятини беришда тўланган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 272 ва 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: Жавобгар - - - - -нинг апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим қабул қилинган вақтдан бошлаб кучга киради. Мазкур ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Ж.Суяров ҳайъат аъзолари А.Арипов