Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/9705 Дата решения 13.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси Ответчик / Подсудимый Идеал макс плус масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1197282 Claim ID 3750025 PDF Hash 0a0c848f0d13b423... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
онунининг 13-моддаси онуни 13 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
онунининг 21-моддаси онуни 21 law
арсозлик кодексининг 3-моддаси арсозлик кодекси 3 code_article
онунининг 48-моддаси онуни 48 law
ИПК 221-моддаси ИПК 221 law
ИПК 222-моддаси ИПК 222 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 14 089 символов
4-1101-2301/9705-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 декабрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси .................................., судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ..................................нинг жавобгар “..................................” масъулияти чекланган жамияти (СТИР 302544904)нинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакиллари ............................. (2023 йил 23 ноябрдаги 01-01/01-6860-сонли ишончнома билан), жавобгар вакиллари ....................... (2023 йил 4 декабрдаги 1-сонли ишончнома билан), ...................................... (2023 йил 4 декабрдаги 2-сонли ишончнома билан)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: .................................. (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “..................................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг фаолиятини тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакиллари жавобгар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги, хусусан жавобгар давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олмасдан ноқонуний фаолият юритиб келаётганлигини билдиришиб, аризани қаноатлантириб, жавобгарнинг фаолиятини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб туришни сўрашди. Суд мажлисида жавобгар вакиллари ариза талабига эътироз билдиришиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сон қарорида атроф муҳитга таъсир кўрсатадиган объектлар назарда тутилганлиги, жавобгар айни вақтда объектда ижара асосида стоматология фаолиятини олиб бориши, шунингдек аризачи томонидан жавобгар атроф-муҳитга ва атмосферага айнан қандай шаклда ва қанча миқдорда салбий таъсир кўрсатиши исботлаб берилмаганлигини таъкидлашиб, аризани рад қилишни сўрашди. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган аризачи ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади: Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Чиғатой Оқтепа ҚФЙ, Аҳмад Яссавий маҳалласи, Тошкент ҳалқа йўли кўчаси, 6-уйда давлат рўйхатига олинган жавобгарнинг амалий фаолиятига доир Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа бир қатор амалдаги соҳавий қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолати мавжуд ҳужжатлар ва маълумотларга мувофиқ экологик таҳлилий мониторинг ишлари олиб борилган. Мониторингда, шунингдек аризачида мавжуд электрон ва бошқа маълумотларда жавобгар фаолияти учун кейинги босқич экологик меъёрий “Экологик оқибатлар баёноти” лойиҳаси (ЗЭП) ишлаб чиқилмасдан Ўзбекистон Республикаси давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинмасдан фаолият юритаётганлиги, жамият томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аризачи билан келишилмаганлиги, шунингдек жавобгар томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаганлиги, атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламаларни ушлаб қолиш ускуналарини ўрнатиш чоралари кўрилмаганлиги, кейинги қатор йиллар давомида идоравий назорат амалга оширилмаганлиги, бундан ташқари ўтган давр мобайнида чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги ишларни ташкил этиш, шу жумладан чиқиндиларнинг паспортини тузиш, ҳисобини юритиш, чиқиндиларни утиллаштириш ва қайта ишлашга доир бирламчи ҳисоботлар юритилмаганлиги ҳамда аризачига топширилмаганлиги аниқланган. Мазкур масалалар бўйича жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган, бироқ жавобгар томонидан огоҳлантириш хатларида белгиланган экологик норматив ҳужжат лойиҳалари талабларини амалга ошириш ишлари бажарилмаган. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида махсус ваколатли орган ҳисобланади. Ушбу Қонуннинг 14-моддасида хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга зарарли таъсири атроф табиий муҳит сифатининг аҳолининг экология жиҳатидан хавфсизлигини, табиий ресурсларни тиклаш ва муҳофаза қилишни кафолатловчи нормативлари ва стандартлари билан чеклаб қўйилиши белгиланган бўлса, 15-моддасида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шартлиги, экологик нормативлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ўз ваколатларига мувофиқ тасдиқланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига асосан экологик нормативлар лойиҳалари ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ҳамда экологик экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига тақдим этилади. “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасида давлат экологик экспертизаси объектлари белгиланган бўлиб, унга кўра атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар ҳам давлат экологик экспертизаси объектлари ҳисобланади. “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига асосан ушбу Қонуннинг 11-моддасида кўрсатиб ўтилган объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мажбурийдир. Давлат экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилади. “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига кўра давлат экологик экспертизасининг хулосаси давлат экологик экспертизаси объектини молиялаш ва рўёбга чиқаришда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши мажбурийдир. Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлмай туриб, лойиҳаларнинг банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан молияланиши, шунингдек уларнинг рўёбга чиқарилиши тақиқланади. Аммо шундай бўлса-да, жавобгар юқоридаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармасдан, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмасдан фаолиятини амалга оширган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Давлат экологик экспертизаси тўғрисида”ги Низом “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ мажбурий давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этиладиган материалларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш тартиб-таомилларини белгилайди. Суд жавобгарнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сон қарорида атроф муҳитга таъсир кўрсатадиган объектлар назарда тутилганлиги, жавобгар айни вақтда объектда ижара шартлари асосида олинган бинода стоматология фаолиятини олиб бориши сабабли аризани рад қилиш ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати келтирилган, унга мувофиқ рекреация ва уй-жойфуқаролик объектлари атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 3-моддасида асосий тушунчалар белгиланган бўлиб, унга кўра: турар жой объектлари — одамлар яшаши учун мўлжалланган бинолар, доимий яшаш учун уй-жойлар (хонадонлар), шунингдек вақтинча яшаш учун ётоқхоналар, меҳмонхоналар, мактаб-интернатлар, қариялар уйлари; фуқаровий объектлар — маданият, жисмоний тарбия, спорт, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотларини, банк-молия муассасаларини, қурилиш-коммунал ташкилотларини, алоқа ҳамда транспорт корхоналарини жойлаштириш учун мўлжалланган бинолар ва иншоотлар ҳисобланади. Юқоридагиларга асосан жавобгарнинг стоматология соҳасидаги фаолияти ҳам атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб бўлиб, соғлиқни сақлаш бино ва иншоотлари давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган уй-жой-фуқаролик объектлари ҳисобланади. “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига асосан атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолият Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 48-моддасига асосан корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг инсон саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсир этган ёки бундай таъсир этиш хавфи туғилган тақдирда уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса тугатилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.Бундай объектларнинг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки ўзгартириш ҳамда айни вақтда уларни пул билан таъминлашни тўхтатиш хусусидаги қарорларни давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, ўз ваколатларига мувофиқ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари чиқарадилар. Кўрсатилган чоралар тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 217-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади, бунда фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно. ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Суд, жавобгар фаолияти учун кейинги босқич экологик меъёрий лойиҳаси бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмасдан фаолият юритаётганлиги, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқмаганлиги сабабли аризачининг талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида фаолият қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб турилаётганлиги кўрсатилиши керак. 6 “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд ..................................нинг аризаси қаноатлантирилсин. “..................................” масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти инсон саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсири бартараф этилиб, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олингунга қадар тўхтатиб турилсин. “..................................” масъулияти чекланган жамиятиҳисобидан ..................................фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. “..................................” масъулияти чекланган жамияти томонидан фаолиятининг тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, .................................. томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида “..................................” масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти тиклансин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ..................................