Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/9701 Дата решения 13.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MODERN HOME масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый XODJAXONOV ZOIR TOXIR OGLI якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1213141 Claim ID 3748407 PDF Hash 7a96192f30686e8d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
аролик кодексининг 292-моддаси аролик кодекси 292 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
моддаларида ИПК 110-моддаси моддаларида ИПК 110 law
Текст решения 11 794 символов
4-1101-2301/9701-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 декабрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси .................................., судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “..................................” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар якка тартибдаги тадбиркор .................................. (СТИР 534450588) ва “..................................” масъулияти чекланган жамияти (СТИР 305812805) ҳисобидан 197 160 000 сўм асосий қарз, 98 580 000 сўм неустойка, жами 295 740 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни “..................................” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари ..........................., якка тартибдаги тадбиркор ............................., “..................................” масъулияти чекланган жамиятининг вакили ....................... (2023 йил 4 декабрдаги Т/Р2-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “..................................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, якка тартибдаги тадбиркор .................................. ва “..................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 197 160 000 сўм асосий қарз, 98 580 000 сўм неустойка, жами 295 740 000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъвони қувватлаб, якка тартибдаги тадбиркор З.Ходжахонов даъвогар билан тузилган олди-сотди шартномаси бўйича ускунани қабул қилиб олганлиги, аммо тўловларни тўлиқ амалга оширмаганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган З.Ходжахонов, ҳақиқатан ҳам даъвогар билан тузилган олди-сотди шартномаси бўйича ускунани қабул қилиб олганлиги, қисман тўловларни амалга оширганлиги, қолган қисми бўйича тўловларни амалга оширмаганлигига сабаб ускуна носоз ҳолатда бўлиб, ушбу носозлик даъвогар томонидан бартараф этилмаётганлиги, қарздорлик бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжати мавжудлиги, ҳозирги кунда мажбурий ижро бюроси томонидан мажбурий ундирув ишлари олиб борилаётганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “..................................” масъулияти чекланган жамиятининг вакили ҳақиқатда якка тартибдаги тадбиркор З.Ходжахоновга нисбатан даъвогар билан тузиладиган шартнома бўйича олган ускунасининг тўловини амалга оширмаганда уни тўлаб бериш ҳақида кафолат хати тақдим этганлигини, бироқ даъвогар жавобгарга кафолат хатида тақдим этилган ускунани эмас, балки бошқа маркадаги ускунани етказиб берганлиги, шунга кўра кафиллик шартномаси тузилмаганлиги, агар даъвогар айнан кафолат хатида назарда тутилган ускунани жавобгарга берган бўлганида, унинг тўловини тўлаб бериши мумкинлигини маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъво аризасида низони вакилининг иштирокисиз кўришни сўраган. Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ низони мазмунан кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъвонинг якка тартибдаги тадбиркор .................................. ҳисобидан 147 870 000 сўм асосий қарз ва 73 935 000 сўм пеня, жами 221 805 000 сўм ундиришга оид қисми бўйича иш юритишни тугатиб, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини эса даъвогар зиммасига юклашни лозим топади: Аниқланишича, “..................................” масъулияти чекланган жамияти ва якка тартибдаги тадбиркор .................................. ўртасида 2020 йил 20 ноябрда 16/ОО-сонли олди-сотди шартномаси тузилган, унга мувофиқ даъвогар жавобгарга бир дона қиймати 197 160 000 сўм бўлган “Кромкооблицовочный станок OZCAR KB” товарини шартноманинг биринчи иловасида келтирилган график асосида ҳар ойда 16 430 000 сўмдан тўлаб бориш шарти асосида этказиб берган. Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркор .................................. товар учун тўловни амалга оширмаган тақдирда мавжуд қарз “..................................” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаб берилишига кафолат берилиб, 2020 йил 21 ноябрда кафолат хати тақдим этилган. Бироқ якка тартибдаги тадбиркор .................................. шартнома шартларини бузиб, етказиб берилган товар учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган, натижада судга мурожаат этилган. Аниқланишича, муқаддам даъвогарнинг манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, якка тартибдаги тадбиркор .................................. даъвогар билан тузилган 2020 йил 20 ноябрдаги 16/ОО-сонли олди-сотди шартномасига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган бир дона қиймати 197 160 000 сўм бўлган “Кромкооблицовочный станок OZCAR KB” товари учун, жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги важи билан жавобгар ҳисобидан 147 870 000 сўм асосий қарз, 73 935 000 сўм пеня, жами 221 805 000 сўм ундиришни сўраган. Ушбу даъво аризаси юзасидан Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2204/315-сонли иши бўйича 2022 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор .................................. ҳисобидан даъвогар “..................................” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 147 870 000 сўм асосий қарз, 25 137 000 сўм пеня, 21 600 сўм почта харажати, республика бюджетига 4 436 532 сўм давлат божи ундирилган, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 2022 йил 7 майда ижро варақалари берилган. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, ушбу ҳолат иш юритишни тугатиш учун асос бўлиши белгиланган. Демак, 4-1101-2204/315-сонли иш бўйича 147 870 000 сўм асосий қарз, 73 935 000 сўм пеня ундириш талаби муҳокама этилиб, улар юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжудлиги боис даъвонинг якка тартибдаги тадбиркор .................................. ҳисобидан 147 870 000 сўм асосий қарз ва 73 935 000 сўм пеня, жами 221 805 000 сўм ундиришга оид қисми бўйича иш юритишни тугатилади. Маълумки, ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Аниқланишича, 4-1101-2204/315-сонли иқтисодий иш бўйича даъвогарнинг манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси судга мурожаат қилган даъво аризасида жавобгар томонидан 197 160 000 сўм асосий қарз бўйича қисман, яъни 49 290 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги баён этилган. Шунга кўра, суд даъвонинг якка тартибдаги тадбиркор ..................................нинг ҳисобидан 49 290 000 сўм асосий қарз, шунингдек унга мутаносиб равишда ҳисобланган 24 645 000 сўм пеня ундириш талабини асоссиз деб топиб, уларни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари якка тартибдаги тадбиркор .................................. товар учун тўловни амалга оширмаган тақдирда мавжуд қарз “..................................” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаб берилишига кафолат берилиб, бу ҳақида 2020 йил 21 ноябрда кафолат хати тақдим этилган. Шунга кўра, даъвогар “..................................” масъулияти чекланган жамиятини якка тартибдаги тадбиркор ..................................нинг мажбурияти бўйича кафил деб ҳисоблаб, уларнинг ҳисобидан 197 160 000 сўм асосий қарз, 98 580 000 сўм неустойка, жами 295 740 000 сўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддаси биринчи қисмига кўра кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади, ушбу модданинг учинчи қисмига кўра кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Гарчи, “..................................” масъулияти чекланган жамияти якка тартибдаги тадбиркор ..................................нинг мажбурияти бўйича кафиллик хати тақдим этган бўлса-да, даъвогар ва “..................................” масъулияти чекланган жамияти ўртасида кафиллик шартномаси тузилмаган, қолаверса хатда даъвогар етказиб берган ускуна эмас, балки бошқа маркадаги ускуна назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирдагина мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда эса тарафлар ўртасида ҳуқуқ ва мажбурият белгиловчи шартнома мавжуд эмас, бу эса ўз навбатида “..................................” масъулияти чекланган жамиятининг даъвогар олдидаги кафиллик билан таъминланган мажбурияти вужудга келмаганлигини англатади. Шунга асосан суд даъвонинг “..................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ундириш тўғрисидаги қисмини ҳам қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5- ва 18-моддаларида ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган асос билан иш юритиш тугатилганда давлат божи ундирилмаслиги ёки тўланган давлат божининг қайтарилиши белгиланмаган, шунинг учун ушбу қонун билан белгиланган ставкаларга 5 мувофиқ мулкий талаблар бўйича даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи манфаати кўзланган даъвогардан ундирилади, даъво тақдим этишда тўланган почта харажати эса унинг зиммасида қолдирилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Даъвонинг якка тартибдаги тадбиркор .................................. ҳисобидан “..................................” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 147 870 000 сўм асосий қарз ва 73 935 000 сўм пеня ундиришга оид қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “..................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 5 914 800 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья ..................................