← Назад
Решение #468085 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| Демак даъво асосли деб топилганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 110 символов
4-1101-2301/9853-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 6 декабрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Ғ.Солиев, судья
ёрдамчиси Н.А.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“__________________________”
__________________________нинг
жавобгар
“__________________________” фермер хўжалиги (СТИР 306201805) ҳисобидан
205 165 964 сўм асосий қарз, шундан 94 332 631 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 24 672 000 сўм фоиз, жами 229 837 965 сўм кредит
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, суднинг маъмурий биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“__________________________” __________________________ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида __________________________ судга даъво
аризаси билан мурожаат этиб, “__________________________” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 205 165 964
сўм асосий қарз, шундан 94 332 631 сўм муддати ўтган асосий қарз, 24
672 000 сўм фоиз, жами 229 837 965 сўм кредит қарздорликни
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд муҳокамасига қадар илтимоснома билан
мурожаат қилиб, унда “__________________________” __________________________
Янгийўл филиали бошқарувчиси ўринбосари А.Абдусаломовнинг
соғлигида муаммо бўлганлиги сабабли бугунги суд мажлисида иштирок
эта олмаслигини маълум қилиб, суд муҳокамасини кейинга қолдиришни
сўраган.
Суд илтимосномани муҳокама этиб, у асослантирилмаганлиги учун
уни рад этиб, ишни мазмунан кўриб чиқишни лозим топади.
__________________________ даъво аризасида низони вакилининг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2020 йил 30 майда тузилган 11-сонли кредит шартномасига асосан
даъвогар томонидан жавобгарга қишлоқ хўжалиги техникаси ва
агрегатларини сотиб олиш учун 6 (олти) ойлик имтиёзли давр билан
60 (олтмиш) ой муддатга, йиллик 5 фоиз устама тўлаш шарти асосида
285 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Шартноманинг 1.1-бандида даъвогар мазкур шартномада кўрсатиб
ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
беришни, жавобгар эса ўз навбатида олинган пул маблағларини
белигиланган
муддатда
қайтариш
ва
пул
маблағларидан
фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини зиммасига олган.
Кредит шартномасининг 3.5-бандида кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни тўлаш муддати 60 ой этиб белгиланган бўлса-да, жавобгар
томонидан кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган, натижада
жавобгарнинг жами кредит қарздорлиги 205 165 964 сўм асосий қарз,
шундан 94 332 631 сўм муддати ўтган асосий қарз, 24 672 000 сўм фоиз,
жами 229 837 965 сўмни ташкил қилган.
Даъвогар жавобгарга бир неча бора огоҳлантириш хати ва
талабномалар билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни
талаб қилган, бироқ жавобгар томонидан талабномалар ижро этилмаган,
натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит
шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши,
учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз
шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган.
ФКнинг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Шартноманинг 3.6-бандида жавобгар асосий қарз билан бирга фоиз
суммасини ҳар ойнинг 20 санасига қадар тўлаб боришни зиммасига
олган бўлса-да, аммо жавобгар ушбу шартномавий мажбуриятини
бажармаган.
Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Бундан ташқари, ФКнинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан
бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама
ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, 341-моддасида эса мажбурият, қоида
тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши
белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда жавобгар кредит ҳамда унга
ҳисобланган фоизлар бўйича тўловни амалга оширмаган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантирилишни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи ундирилади.
Демак даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118-моддасига
асосан барча суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 170-, 176-180-, 186- ҳамда 192-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
“__________________________”
фермер
хўжалиги
ҳисобидан
“__________________________” __________________________ фойдасига 205 165 964 сўм
асосий қарз, шундан 94 332 631 сўм муддати ўтган асосий қарз, 24 672
000 сўм фоиз, жами 229 837 965 сўм кредит қарздорлиги ва 33 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
“__________________________” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 4 596 759,28 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
С.Ғ.Солиев