← Назад
Решение #468231 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| кодекси | 133 | — | code_article | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
7 657 символов
4-1101-2301/10133-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 6 декабрь
Зангиота
туманлараро
иқтисодий
судининг
раиси
.......................................................... раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бобоёров суд
мажлиси котиблигида, аризачи ..........................................................нинг жавобгар
“..........................................................” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи
вакили ...................................................... Зангиота тумани солиқ инспекцияси
маъмурий биносида бўладиган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
.......................................................... (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб,
“..........................................................” МЧЖнинг (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан аризада
кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги, яъни манзилида
йўқлигининг асослилиги тўғрисида зарур тушунтиришларни тақдим
этмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суд ажрими жавобгар
солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилган
бўлсада, бироқ жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128- ва
220-моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга
кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПФ-3619-сонли
Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали
қўлланиш тартиби жорий этилган.
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни
5-моддасининг 82-бандида давлат солиқ хизмати органлари ўз
ваколатлари доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган,
шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий
ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари
ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим
этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 133-моддаси (бундан
буён матнда СК деб юритилади)нинг биринчи қисмига кўра тадбиркорлик
субъекти бўлган юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан
ўтказишни амалга оширувчи органлар рўйхатдан ўтказилган жойдаги
солиқ органига ушбу шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан
эътиборан ўн кундан кечиртирмай тегишли юридик шахсларнинг давлат
реестридан кўчирмани, раҳбар (раҳбар вазифаларини бажарувчи шахс)
тўғрисидаги маълумотларни, жисмоний шахснинг шахсий идентификация
рақамини ва унинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид
маълумотларни топшириши шарт. Шунингдек мазкур органлар солиқ
органига давлат реестрига киритилган ва тегишли шахсларга тааллуқли
бўлган ҳар қандай ўзгартиришлар тўғрисида бундай ўзгартиришлар
киритилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай маълум қилиши
шарт.
Аризачи томонидан “..........................................................” МЧЖнинг маълум
қилган почта манзилида (жойлашган ерида) ҳақиқатда мавжуд ёки
мавжуд эмаслиги юзасидан жойига чиққан ҳолда ўтказилган ўрганишда,
“..........................................................” МЧЖ ўзи кўрсатган манзилда мавжуд
эмаслиги аниқланган.
Шу
сабабли
..........................................................нинг
қарорига
асосан
“..........................................................” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйилган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
СК 111-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг
(солиқ
агентларининг)
солиқ
мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг ўзи кўрсатган
манзилда йўқлигида ҳам қўлланилиши белгиланган.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Суд “..........................................................” МЧЖ ўзи кўрсатган жойлашган ерида
(почта манзилида) мавжуд эмаслиги ҳамда бугунги кунга қадар солиқ
органига ўзининг манзилида йўқлигини асослилиги бўйича зарур
тушунтиришлар тақдим этмаганлиги сабабли аризачининг ариза
талабини асосли деб, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий
таъсир
чорасини
қўллаш
тўғрисидаги
арз
қилинган
талаб
қаноатлантирилган тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай
шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши
керак.
Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда
тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб,
давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
..........................................................нинг аризаси қаноатлантирилсин.
“..........................................................” МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга
етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан
мустасно)ларининг чиқиш қисми манзилида йўқлигининг асослилиги
тўғрисида солиқ органига зарур тушунтиришларни тақдим этгунга қадар
тўхтатиб қўйилсин.
“..........................................................” МЧЖга хизмат кўрсатувчи барча банклар
ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган
ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати
томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья
..........................................................