← Назад
Решение #468633 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 44 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 44 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 302 символов
4-1101-2303/9534-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 декабрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья
ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ___________
манфаатида ___________нинг жавобгар “___________” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан ижара асосида амалда фойдаланишда бўлган ер
майдонида белгиланган тартибда рухсатномалар олмасдан қурилган
171,24 кв.м.ли маъмурий бино ва 130 кв.м.ли бетон девор ноқонуний
қурилмаларини ўз ҳисобидан буздириш, ер майдонини аввалги ҳолатига
қайтариш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти
бошқармаси вакили ___________ (2023 йил 11 октябрдаги 01-06-1926-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбошимчалик билан
қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни
ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги Низом талабларидан келиб чиқиб,
ваколатли орган томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи
билан ҳамкорликда Зангиота тумани “Назарбек” ҳудудида жавобгар ижара
шартлари асосида фойдаланиб келаётган, унга капитал қурилиш
қилмаслик шарти билан ажратилган 0,02 гектар ер майдонида ноқонуний
равишда қурилмалар қурилганлиги аниқланиб, мазкур қурилишнинг
ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар
берилиб, иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф
этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома расмийлаштирилганлиги,
бироқ ушбу огоҳлантириш ижросиз қолдирилганлиги важи билан ___________
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида ___________
“___________” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деюб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
суғориладиган ер майдонида белгиланган тартибда рухсатномалар
олмасдан қурилган қурилмаларни ўз ҳисобидан буздириш ҳамда ер
майдонини аввалги ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 12 ноябрдаги ажрими билан Кадастр агентлигининг
Тошкент вилояти бошқармаси, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент
вилоят бошқармаси ва Тошкент вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги Бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб
этилган.
Суд мажлисида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси
вакили даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор этилган прокуратура, даъвогар, жавобгар, Давлат кадастрлари
палатаси Тошкент вилоят бошқармаси ва Тошкент вилоят Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги Бош бошқармаси суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламадилар. Аввалги суд мажлисида иштирок этган
прокуратура, даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллаб-қувватлаган
бўлса, жавобгар вакиллари даъво аризаси билан келишмасдан, уни
қаноатлантиришни рад этишни сўраганлар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси талабига кўра суд
низони уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахс вакилининг важларини ва
кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади:
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Кадастр агентлиги Тошкент
вилояти Зангиота тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва
шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш
ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-6243-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 21 февралдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат
назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-138-сонли Қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорининг ижроси
юзасидан Зангиота тумани, “Назарбек” ҳудудида ерга оид қонун
ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан мониторинг ишлари амалга
оширилган.
Ўтказилган мониторинг жараёнида Зангиота тумани, “Назарбек”
ҳудуди, Ҳаракат МФЙда туман захира ер майдони қишлоқ хўжалиги
харитасининг 426-контурида жойлашган ер майдонида жавобгар қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ер
участкасини ажратиш тўғрисидаги туман ҳокимининг қарори бўлмасдан
туриб ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати ҳамда у томонидан ижара
асосида амалда фойдаланишида бўлган, капитал қурилиш қилмаслик
шарти билан “Енгил типдаги иссиқхона” қурилишига рухсат берилган жами
0,02 гектар ер майдонида ноқонуний қурилмалар қурганлиги аниқланган,
бу ҳақда 2023 йил 14 апрелда далолатнома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбошимчалик билан
қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни
ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 11-бандига асосан
ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс ўн беш кун муддат ичида уни
ўз ҳисобидан бартараф этиши шартлиги белгиланган.
Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлимининг масъул ходимлари
аниқланган ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани жавобгарга
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 90, 91-моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли
қарори билан тасдиқланган Низомнинг 11-банди талабларига асосан ўн
беш кун муддат ичида ўз ҳисобидан буздириши лозимлиги, натижаси
тўғрисида Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлимига хабарнома
юбориши, акс ҳолда ўзбошимчалик билан қурилган қурилма ер майдонини
бўшатиш мажбуриятини юклаш юзасидан судга даъво аризаси
киритилиши тўғрисида огоҳлантирилган, бироқ жавобгар томонидан ушбу
огоҳлантириш ижросиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг
11-бандига мувофиқ ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки)
ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф
қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан
фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан
бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 44-моддасига мувофиқ
қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув
ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи
билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар
суғориладиган ерлар жумласига киради.
Суғориладиган ерлардан фақат қишлоқ хўжалиги экинларини
етиштириш, шунингдек боғдорчилик, узумчилик ва кўп йиллик довдарахтлар етиштириш учун фойдаланилиши мумкин.
Суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим. Бундай
ерларни суғорилмайдиган ерлар сирасига ўтказиш алоҳида ҳолларда,
тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, ерларнинг сув билан
таъминланганлиги, улардаги мавжуд сув ресурслари ҳамда бу сувларга
белгиланган лимитлар инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги
вазирлигининг
хулосасига
мувофиқ
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг қарори билан амалга оширилади.
Суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун,
шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар)
қурилиши учун, шунингдек унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор
технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги усуллари
қўлланиладиган иссиқхоналар қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги
"Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоратадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5742-сонли Фармонининг 5-бандида
суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофазага олиниб, ушбу
ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат
ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун,
шунингдек, унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг
(гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар
қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Гарчи суғориладиган ернинг тоифаси Ўзбекистон Республикаси Ер
кодексининг 44-моддаси талаблари асосида бошқа тоифага ўтказилмаган,
суғориладиган ер майдонидан қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда
фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ва бундай ерлар алоҳида муҳофазаланиб,
бинолар ҳамда иншоотлар қурилиши мумкин эмаслиги қонун ҳужжатлари
билан мустаҳкамлаб қўйилган бўлса-да, жавобгар иссиқхона учун
ажратилган қишлоқ хўжалиги майдонида ноқонуний равишда 2 қаватли
171,24 кв.м.дан иборат маъмурий бино ҳамда 130 кв.м.ли бетон девор қуриб
олган.
Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
212-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш
мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат
қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш
нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой,
бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган
иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга
ҳақли эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи
қисмига асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга
келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини
ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Демак, жавобгар суғориладиган ер майдонида ўзбошимчалик билан,
рухсат берувчи ҳужжатларсиз қурилмалар қурганлиги тақдим этилган
ҳужжатлар, шунингдек сайёр суд жараёнида ҳам ўз исботини топганлиги
боис ушбу қурилмалар унинг ҳисобидан бузиб ташланиши ҳамда ер
майдони аввалги ҳолатига келтирилиши лозим бўлади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божининг ставкаларига мувофиқ иқтисодий судларда
номулкий хусусиятга эга бўлган даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш
миқдорининг (БҲМ) 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис суд харажатлари
жавобгар зиммасига юкланади. Шу билан бирга, суд давлат божи
миқдорини аниқлашда даъво аризасида иккита номулкий тусдаги талаб,
яъни ноқонуний қурилмаларни ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини
аввалги ҳолатига қайтариш сўралганлигидан келиб чиқади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 44-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-, 170-,176-180-, 184-, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 15 (ўн беш) кун муддат ичида
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Назарбек” ҳудуди, Ҳаракат МФЙда
туман захира ер майдони қишлоқ хўжалиги харитасининг 426-контурида
жойлашган ер майдонида белгиланган тартибда рухсатномалар олмасдан
ўзбошимчалик билан қурилган 2 қаватли 171,24 кв.м.дан иборат маъмурий
бино ҳамда 130 кв.м.ли бетон девор ноқонуний қурилмалари “___________”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан буздирилсин ҳамда ер майдони
унинг ҳисобидан аввалги ҳолатига қайтарилсин.
“___________” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 6 600 000 сўм давлат божи, шунингдек Тошкент вилояти
прокуратурасининг фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
П.Закирова