Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/9933 Дата решения 05.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Orient taxi system масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1193321 Claim ID 3752715 PDF Hash 9130416bc9de9d2d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФК 263-моддаси ФК 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 136 символов
4-1101-2303/9933-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 5 декабрь _______________нинг даъвогар _______________ акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар _______________ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5 335 584,81 сўм асосий қарз, 899 873,04 сўм пеня, жами 6 235 457,85 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: _______________ акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва _______________ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 1 майда 311597-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузилган, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи” келгуси ҳисобот даври бошлангунга қадар шартнома миқдорининг 100 фоизлик олдиндан тўлагандан сўнг унга энергия етказиб берилиши кўрсатилган. Даъвогар томонидан шартномага мувофиқ жавобгарга энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган. Даъвогар 2023 йил 20 октябрда юзага келган қарздорликни бартараф этиш юзасидан жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома юборган бўлса-да, у ижросиз қолдирилган. _______________ даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 5 335 584,81 сўм асосий қарз, 899 873,04 сўм пеня, жами 6 235 457,85 сўм ундиришни сўраган. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим. Шартноманинг 4.2-бандининг учинчи хатбошисида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, бир томонлама солиштирма далолатнома билан тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар шартлашилган муддатларда электр энергияси учун тўловларни амалга оширмаганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 335 584,81 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъвода 899 873,04 сўм пеня ундириш талаби ҳам қўйилган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.12-бандида ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби миқдори асосли эканлигини инобатга олган ҳолда, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 899 873,04 сўм пеня ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад этилган талабларига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво тақдим этилишида давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192, 2034-5-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: 4 Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. _______________ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан _______________ акциядорлик жамияти фойдасига 5 335 584,81 сўм асосий қарз, 899 873,04 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 6 268 457,85 сўм ундирилсин. _______________ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. П.Закирова