Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/9932 Дата решения 05.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый GRAIN CHAIN масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1215642 Claim ID 3752703 PDF Hash b4d23ad64c65f52c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 9 974 символов
4-1101-2303/9932-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 декабрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси П.Закирова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримов суд мажлиси котиблигида, Янгийўл шаҳар прокуратурасининг даъвогар “ҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 85 120 384,81 сўм асосий қарз, 6 755 442,06 сўм пеня, жами 91 875 826,87 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили У.Холдаров (2023 йил 21 сентябрдаги ДА 43-21/03-870сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 16 февралда 31-1527-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузилган, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи” келгуси ҳисобот даври бошлангунга қадар шартнома миқдорининг 100 фоизлик олдиндан тўлагандан сўнг унга энергия етказиб берилиши кўрсатилган. Даъвогар томонидан шартномага мувофиқ жавобгарга энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган. Даъвогар 2023 йил 21 сентябрда юзага келган қарздорликни бартараф этиш юзасидан жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома юборган бўлса-да, у ижросиз қолдирилган. Янгийўл шаҳар прокуратураси даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 85 120 384,81 сўм асосий қарз, 6 755 442,06 сўм пеня, жами 91 875 826,87 сўм ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан “Ziraat Bank Uzbekistan” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун қарздорлик юзага келганлиги, суд мажлиси кунига қадар қарздорлик тўланмаганлиги, ҳозирги кунда жавобгарга тегишли бино иншоот гаровга тақдим этилганлиги боис учинчи шахснинг балансига ўтиб кетганлиги, бироқ ундирилиши сўралган қарздорлик жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси ҳақи эканлиги, учинчи шахс билан эса шартнома тузилмаганлигини таъкидлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда орқали хабардор қилинган Янгийўл шаҳар прокуратураси, жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими гибрид почта орқали етказиб берилган. Учинчи шахс суд муҳокамасига қадар ариза билан мурожаат қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўришни, жавобгарга тегишли мулк балансга қабул қилинган бўлсада, даъвогар билан хали шартномавий муносабатга киришмаганлиги, электр энергиясидан фойдаланмаганлиги, қарздорлик тўлиғича жавобгарга тегишли эканлиги ҳолатларини инобатга олишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Янгийўл шаҳар прокуратураси, жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантириш, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим. Шартноманинг 4.2-бандининг учинчи хатбошисида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбасининг 2023 йил 14 августдаги қарори билан жавобгарга тегишли 2021 йил 2 ноябрда рўйхатга олинган,Тошкент вилояти, Ягийўл шаҳри, Янги ҳаёт кўчаси, 22-уйда жойлашган бино иншоот ҳамда тегирмон асбобускуналари 10 фоиз арзонлаштирилган нархда қарз ҳисобига учинчи шахсга топширилган. Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар вакилининг тушунтиришидан ушбу қарздорлик мулк жавобгарга тегишли бўлган даврда юзага келган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, бир томонлама солиштирма далолатнома билан тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар шартлашилган муддатларда электр энергияси учун тўловларни амалга оширмаганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 85 120 384,81 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъвода 6 755 442,06 сўм пеня ундириш талаби ҳам қўйилган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.12-бандида ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби миқдори асосли эканлигини инобатга олган ҳолда, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 755 442,06 сўм пеня ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво тақдим этилишида давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 1 837 516,54 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. “ҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒ” акциядорлик жамияти фойдасига 85 120 384,81 сўм асосий қарз, 6 755 442,06 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 91 908 826,87 сўм ундирилсин. 5 “ҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 1 837 516,54 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. П.Закирова