Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/9931 Дата решения 05.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Тоза худуд Давлат унитар корхонаси
Source ID 1215641 Claim ID 3752727 PDF Hash ac1ecad1db878ec7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 10 995 символов
4-1101-2303/9931-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 декабрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси П.Закирова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, Янгийўл шаҳар прокуратурасининг даъвогар “ҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒ” давлат унитар корхонаси ҳисобидан 5 416 430 сўм асосий қарз, 2 541 942,81 сўм пеня, жами 7 958 372,81 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили У.Холдаров (2023 йил 21 сентябрдаги ДА 43-21/03-870-сонли ишончномага асосан) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒ” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 1 июлда 31-1889-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузилган, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи” келгуси ҳисобот даври бошлангунга қадар шартнома миқдорининг 100 фоизлик олдиндан тўлагандан сўнг унга энергия етказиб берилиши кўрсатилган. Даъвогар томонидан шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган. Даъвогар 2023 йил 20 октябрда юзага келган қарздорликни бартараф этиш юзасидан жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома юборган бўлса-да, у ижросиз қолдирилган. Янгийўл шаҳар прокуратураси даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 5 416 430 сўм асосий қарз, 2 541 942,81 сўм пеня, жами 7 958 372,81 сўм ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 22 ноябрдаги ажрими билан Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун қарздорлик юзага келганлиги, суд мажлиси кунига қадар қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда орқали хабардор қилинган Янгийўл шаҳар прокуратураси ва жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими уларга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Янгийўл шаҳар прокуратураси, жавобгар ва Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим. Шартноманинг 4.2-бандининг учинчи хатбошисида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, бир томонлама солиштирма далолатнома билан тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар шартлашилган муддатларда электр энергияси учун тўловларни амалга оширмаганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 416 430 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъвода 2 541 942,81 сўм пеня ундириш талаби ҳам қўйилган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.12-бандида ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган. Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби миқдори асосли эканлиги, тарафлар томонидан шартнома шартларида белгиланган олдиндан тўлов амалга ошириш тартибига риоя қилинмаганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 800 000 сўмга камайтиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво тақдим этилишида давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. 5 Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд “ҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒ” давлат унитар корхонаси ҳисобидан “ҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒ” акциядорлик жамияти фойдасига 5 416 430 сўм асосий қарз, 800 000 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 6 249 430 сўм ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒҒ” давлат унитар корхонаси ҳисобидан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья П.Закирова